Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109
Bog'liq
huquq

банк – ти-жорат ташкилоти бўлиб, 
банк фаолияти деб ҳисобланади-ган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширади-
ган юридик шахсдир: 
юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан 
таваккал қилиб кредит бе-риш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; 
тўловларни амалга ошириш. 
Шундай қилиб, банк моҳияти тўғрисида умуман гапири-ладиган бўлса, унинг асосини пул-
кредит сиёсатини ташкил этиш ва пул белгиларини имитация қилиш деб ҳисоблаш мум-кин.
Ўзбекистон Республикаси банк тизими: 
 
Банк тизими ҳар қандай давлат молия тизимининг энг муҳим элементларидан бири 
ҳисобланади. У иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция (пул қадрсизланиши) ва тўлов балансини 
тартиб-га солиш каби жорий ва устивор вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади. Жаҳон 
амалиётида молия-кредит муассасалари томонидан ўз мижозларига кўрсатиладиган хизматлар 
хусусияти бўйича кредит тизимининг уч муҳим элементи ажратилади:
1)
марказий банк (эмиссия банки);
2)
тижорат банклари;
3)
ихтисослаштирилган молия муассасалари (суғурта, жам-ғарма ва бошқалар муассасалар). 
Анъанавий равишда 
банк тизими
деганда, 
у ёки бу дав-латда муайян бир тарихий даврда 
мавжуд бўлган турли шак-лдаги банклар ва банк институтларининг ўзаро боғлиқ бўлган мажмуи 
тушунилади

«Банк тизими» тушунчаси билан бирга, нисбатан кенг маънодаги «банк-кредит тизими» 
тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у илмий ва ўқув адабиётларида тез-тез учраб туради. Қайд этилган 
ушбу тушунчалар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, гап банк-кредит тизими ҳақида кетаётган 
бўлса, унга банклардан ташқари, ихтисослаштирилган молия муассасалари, масалан: суғурта, ин-
вестиция ва бошқа институтлар ҳам киритилади, лекин улар ай-рим банк операцияларини амалга 
оширса ҳам, банк мақомига эга эмас.
Банклар ва бошқа турли инвестиция институтлари (жамғар-малар, компаниялар) билан бирга, 
Ўзбекистон банк-кредит тизимига кирган молия муассасалари қаторига кредит уюшмалари ҳам 
киради. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит уюшмалари тўғрисида» 2002 йил 4 апрелдаги 
қонунига мувофиқ улар юридик ва жисмоний шахслар томонидан тенг ҳуқуқли ихтиёрий аъзолик 
асосида кредитлар бериш мақсадида тузилади. Бироқ банклардан фарқли равишда кредит уюшмаси 
кредит операцияларини фақат шундай уюшма доирасидагина амалга ошириши мумкин. 
Кўрсатилган қонунчи ҳужжатининг 10-моддасига мувофиқ кредит уюшмаси: ўз аъзоларидан 
депозитларга пул маб-лағларини жалб қилиш; ўз аъзоларига кредит бериш ҳуқуқига эга. 
Банк тизимининг 
сегментланган
модели операция фаолияти билан айрим турдаги молия 
ташкилотларининг функцияларини қонунчилик билан қатъий ажратилишига асосланади. Бундай 
модель, масалан, АҚШ ва Япония банк тизими учун хосдир. 
Универсал
моделда банклар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳар қандай турдаги банк 
операцияларини амалга ошириши ва мижозларга барча турдаги хизмат турларини кўрсатиши 
мумкин. Ушбу ҳолда қонун операцияларнинг айрим турларини амалга оширишда қандайдир 


43 
чеклашларни назарда тутмайди. Банк тизимининг бундай модели, масалан, Буюк Британия учун 
хос. 
Ўзбекистон банк тизимида юз берган ўзгаришлар банк қонунчилигида мустаҳкамланган 
бўлиб, улар бозор муносабатла-ри тизимида банкларнинг моҳияти ва вазифалари тўғрисида чет эл 
тажрибаси ва ҳозирги замон тасаввурларига асосан ишлаб чиқилди.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish