Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармасининг тақдимоти
2019 йилда амалга оширилган ишлар натижалари ва 2020 йилдаги долзарб вазифалар бўйича
2019 йилда ўтказилган ўрганишлар натижалари
Мавзули экспресс-ўрганишлар
2019 йилда 2925 та тадбиркорлик субъектларида мавзули экспресс-ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишларнинг 2702 тасида ёки 92,3% қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Ўрганишлар натижасида 1.486,5 млрд.сўм солиқлар ундиришга ҳисобланиб, 843 млрд.сўми бўйича қайта ҳисоботлар топширилиши, 672,3 млрд.сўми ундирилиши (ортиқча тўлов бартараф этилиши) таъминланди.
Жиноий ва якуний тарзда ўтказилган текширишлар
2019 йилда 5143 та молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан текширувлар ўтказилди. Текширишларнинг 3411 таси юридик шахс тугатилиши муносабати билан, 1453 таси жиноят ишлари бўйича, 279 таси нотижорат ва бюджет ташкилотларида ўтказилган. Текширишларнинг 4863 тасида ёки 94,5% қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Текширишлар натижасида 162,7 млрд.сўм молиявий жарималар қўлланилиб, қўшимча ҳисобланган солиқлар билан бирга 996,8 млрд.сўм ундиришга ҳисобланиб, 173,7 млрд.сўм ундирилиши таъминланди.
ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси режа-топшириғининг бажарилиши. 2019 йил учун Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига 173,4 млрд.сўм режа-топшириқ амалда 191 млрд.сўмга ёки 110,2 фоизга бажарилиши таъминланди. Жамғармага тушумлар 2018 йилга (87,1 млрд.сўм) нисбатан 2,2 мартага кўпайди. 2019 йилда бошқармага Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 479 та мурожаатлар келиб тушди. 2019 йилда бошқармага Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 479 та мурожаатлар келиб тушди.
Шундан, 357 та мурожаат бўйича муаллифга тегишли тушунтириш берилди, 11 таси ижобий ҳал этилди, 27 та мурожаат тегишлиги бўйича вазирлик ва идораларга юборилди, 34 тасида келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмасдан рад этилди, 3 та мурожаат бўйича ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги ва 3 та мурожаат аноним деб топилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилди.
Мавзули экспресс-ўрганишлар натижалари тўғрисида маълумот
2019 йилда ўтказилган мавзули экспресс-ўрганишлар сони бўйича маълумот
1.486,5 млрд.сўм Мавзули экспресс-ўрганишда қўшимча ҳисобланган солиқ Ундирилиши фоизда Ундирилган солиқ суммаси - Янги таҳрирдаги Солик кодекси талабларига биноан солиқ аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш;
- Солиқ аудитини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича бизнес жараёнини ишлаб чиқиш;
- Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган “Кейс менежмент систем” (CMS) дастурий маҳсулотини яратиш техник топшириқ ишлаб чиқиш;
2020 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар (давоми) - Солиқ аудитларида аниқланган солиқларни тўлашдан бўйин товлаш схемаларини таҳлика-таҳлил тизимига киритиш учун Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш бошқармасига таклифлар киритиб бориш;
- Коррупция ҳолатларига шароит яратиб берилишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган аудитлар натижалари бўйича ходимларни рағбатлантириб бориш тизимини яратиш.
2020 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар (давоми) - Солиқ аудити қайси ҳолатларда ва қандай амалга оширилиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш;
- Солиқ аудитини ўтказиш қоидалари бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиш;
- Солиқ аудитини ўтказиш бўйича ходимларнинг билим ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш.
Солиқ аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом бўйича қилинаётган ишлар
Учинчидан
Низомга киритилган қўшимчалар Д.Султанов томонидан кўриб чиқилганидан сўнг, тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар олиш учун юборишга тайёрланмоқда.
Биринчидан
Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳудудлардан таклифлар олинди.
ДСҚ Ишчи гуруҳида муҳокама қилинди.
Иккинчидан
Низом лойиҳаси Молия вазири ўринбосари (Д.Султанов) ҳузурида муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, низомга ўзгартириш киритилди.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |