Ҳудудларда ичимлик суви таъминоти яхшилаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида.
Муҳтарам Шавкат Миромонович,
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳолини марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти яхшилаш борасида Сизнинг раҳбарлигингиз асосида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Сизнинг бевосита кўмагингиз туфайли Бухоро вилоятида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 69,0 фоизи марказлашган манбалардан тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги ва атиги
10,0 фоизи оқава тизими билан таъминланганлиги биз учун ўта долзарб масала эканлиги ушбу рақамлардан яққол кўриниб турибди.
Ҳурматли Президент,
Сизнинг кўмагингизда 2021 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастури доирасида 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида жами 114,0 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 433,4 км сув тармоқлари ҳамда 11 та сув иншоотларини қурилди ва реконструкция қилинди. Натижада 42,6 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди, шундан 28,7 мингга яқин аҳоли илк бор марказлаштирилган сифатли ичимлик суви билан таъминланди.
Ўтган 2021 йилда вилоятимизнинг олис ҳудудлари Олот ва Қоракўл туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш бўйича Жаҳон банкининг 139,0 млн АҚШ доллар бўлган кредитлари асосида Қоракўл ва Олот туманларининг 230 минг аҳолиси тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда, жами республика бюджетидан ажратилган 86,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан Бухоро, Ромитан ва Пешкў туманларида истиқомат қилувчи аҳолига ичимлик суви етказиб бериш мақсадида инвестиция дастури асосида модернизация қилиниб қуввати оширилган “Зарафшон” сув иншоотидан маблағлар 33,0 км узунликдаги диаметри 500 мм бўлган “Зарафшон-Пойжўй” бош сув тармоғини қуриш ишлари якунланиб, мазкур ҳудудлардаги 14 та маҳалла фуқаролари йиғинига марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди.
Мазкур лойиҳаларнинг узвий давоми сифатида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашиб аҳолини қайнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида вилоят маҳалий бюджетидан
2021 йилда 10,0 млрд. сўмга яқин маблағлар ажратилиб, 78,9 км ичимлик сув тармоқлари қурилди.
Натижада марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларимиз Шофиркон, Жондор, Вобкент, Пешку, Ромитан, Ғиждувон, Қоровулбозор ва Бухоро туманларида истиқомат қилаётган 20,6 мингдан ортиқ аҳоли илк бор марказлаштирилган сифатли ичимлик суви билан таъминланди.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси ўткан йилги 54,9 фоиздан 69 фоизга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |