???? Мактабларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади



Download 13,45 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi13,45 Kb.
#41549
Bog'liq
koranavirus


📌 Мактабларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида Ўзбекистондаги барча мактабларда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади. Жумладан, хориж давлатларида бўлиб келганлар таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандлари эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чоралар кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Куни кеча вазирлик юртимиздаги мавжуд 9950га яқин умумтаълим муассасасида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.

Унга кўра, юртимиздаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, масъуллар иштирокида эрталабки фильтрни ташкил этиш, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб берилди. 

Шунингдек, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган. 

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда албатта кафт билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилди.

Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.



Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳонда коронавирус билан боғлиқ эпидемия суръати ҳар соатда тез ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб, мамлакатимиз билан Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Япония, Италия, Афғонистон каби қатор давлатларга парвозлар чекланиб, вақтинча тўхтатилганлиги айни муддао бўлди, деб ҳисоблайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Download 13,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish