2. Е. Ҳеч бир сахий хасис эмас.
А. Ҳамма сахий бўлмаганлар хасисдир.
3.
1.Баъзи тушунчалар мазмунан конкрет бўлади.
0. Баъзи тушунчалар мазмунан абстракт булмайди.
4.
О.Баъзи мулоҳазалар мураккаб эмас.
1.Баъзи мулохазалар содцадир.
Демак, айлантириш усули билан хулоса чиқарилганда
«бирор ниманинг қўш инкори унинг тасдиғига тенгдир»,
деган коидага асосланади.
II.
Алмаштириш
(лот.-conversio)
шундай мантикий
хулоса чиқариш усулики, унда хулоса берилган мулоҳа-
задаги субъект ва предикатнинг ўрнини алмаштириш
оркали келтириб чиқарилади.
Алмаштиришда берилган мулоҳазадаги терминлар ҳаж-
ми эътиборга олиниши шарт. Агар берилган мулоҳазадаги
терминлар хажмига эътибор берилмаса, хулоса нотўғри
бўлиши мумкин. Масалан:
Хамма инсонлар тирик мавжудотлардир.
Хамма тирик мавжудотлар инсонлардир.
Хулоса хато, чунки берилган мулоҳазада Р - (тирик
мавжудотлар) тўлиқ
хджмда олинмаган, хулосада эса тўлиқ
ҳажмда олинган. Юкоридаги асосдан «Баъзи тирик мав
жудотлар инсонлардир», деб чикарилган хулоса тўғри
бўлади. Шунга кўра алмаштиришнинг уч тури фаркланади:
торайтирилган, кенгайтирилган ва соф алмаштириш.
Хулоса асоси
Хулоса
Алмаштириш тури
1
А
Ҳамма S-P
A
Ҳамма P-S
Соф алмаштириш
2
Е Ҳеч бир S-P эмас
E
Ҳеч бир P-S эмас
Соф алмаштириш
3
I
Баъзи S-P
I
Баъзи P-S
Соф алмаштириш
4
А
Ҳамма S-P
I
Баъзи P-S
Торайтирилган
алмаштириш
5
I
Баъзи S-P
A
Ҳамма P-S
Кенгайтирилган
алмаштириш
Юкоридаги шаклни мисоллар билан кўриб чикамиз.
1. А. Хамма тирик мавжудотлар сезиш хусусиятига эга.
А.Сезиш хусусиятига эга бўлганларнинг ҳаммаси тирик
мавжудотдир.
2. Е.Ҳеч бир хасис сахий эмас.
Е.Ҳеч бир сахий хасис эмас.
3. I.Баъзи файласуфлар табиатшуносдир.
I.Баъзи табиатшунослар файласуфлардир.
4. А.
Ҳамма шифокорлар олий маълумотлидир.
А.Баъзи олий маълумотлилар шифокорлардир.
5. А.Баъзи одамлар шоирдир.
А.Ҳамма шоирлар одамдир.
Жузъий инкор мулохазадан (О) алмаштириш усули билан
хулоса чиқариб оўлмавди, чунки бу мулоҳазанинг предикати
тўлиқ ҳажмда олинган. Демак, у хулосада ҳам тўлиқ ҳажмда
олиниши керак, яъни хулоса умумий инкор мулоҳаза (Е)
булиши керак. У ҳолда хулосанинг предикати ҳам тўлиқ
ҳажмда олиниши керак бўлади, бу
эса мумкин эмас, чунки у
асоснинг субъектида тўлиқ ҳажмда олинмаган. Масалан:
О.Баъзи файласуфлар мантикшунос эмас.
Е. Ҳеч бир мантиқшунос файласуф эмас.
Ёки:
О.Баъзи мантиқшунослар файласуф эмас.
Ҳар икки ҳолатда ҳам хулоса нотўғридир.
Демак, алмаштириш усули қўлланилганда мулоҳазада-
ги субъект ва предикат ҳажми аниқланади ва шу асосда
мулоҳазадаги терминларнинг ўрни алмаштирилиб,
хулоса
чиқарилади. Бу усул, айникса, тушунчага берилган таъ-
рифларнинг тўгрилигини аниклашда муҳим ахамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: