Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Қисқа жавоб 
«ха» ёки «йўқ» тарзида бериладиган 
тасдик ёки инкор шаклидаги битта мураккаб сўздан иборат. 
Батафсил жавоб 
саволнинг хар бир элементи такрорлана- 
диган мулоҳазадир. Масалан, «Мухаммад пайғамбар та­
рихий шахсми?» деган саволга «Ҳа», деб берилган жавоб
- кдска жавоб, «Ҳа, Мухаммад пайғамбар тарихий шахс», 
деб берилган жавоб - батафсил жавоб бўлади.
Жавобнинг аниқ ёки ноаник булиши саволнинг сифа­
тига, унинг мантикий таркибига боғлиқ. Маълумки, савол 
ва жавоб мантикан боғланган бўлади, яъни жавобнинг 
мазмуни қўйилган саволнинг сифатига боғлик. Ана шунинг 
учун ҳам баҳс юритиш жараёнида «саволига яраша жавоб» 
деган коида амал кдлади. Ноаник, кўп маъноли саволларга 
аник жавоб олиш кийин.
Аниқ жавоб 
- мантикан тўтри кўйилган саволга билцирила- 
диган мулоҳазадан иборат бўлиб, унда ишлатипаётган тушунчалар, 
сўзларнинг мазмуни ва маъноси конкрет ва равшан бўлади. 
Ноаник жавобни 
ифода этувчи мулохазалар икки хил маънсши 
тушунчалар, сўзларни ишлатиш натижасида хосил бўлади. У 
кўпинча софизмларда учрайди. Масалан, «ўюм» софизмида 
софистнинг «агар кум уюмвдан бир дона кумни олиб ташланса, 
уюм сакданадими?» деган саволига «ха», деб жавоб беришаци. 
Унинг «Яна бир кум донасини олиб ташласак-чи? Увда хам кум 
уюми сакланиб коладими?» деган навбатдаги саволига ҳам «Ҳа», 
жавоби берилади. Бу ҳол, яъни тасдикдовчи жавоб бирорта хам 
кум донаси қолмагунча берилаверади. Бу ерда мантикий хато 
«уюм» тушунчаси мазмунининг ноаниклигидан келиб чикади. 
Мазкур тушунча факзг ўзининг маълум бир микдордаги кумлар 
тупламини ифода қилиши, яьни ўзининг хажмига эга бўлиши 
билангина эмас, балки сифатий тавсифига: шаклига, кўламига 
ва шу кабиларга хам, яъни мазмунига хам эга. Софист эса 
урғуни унинг микдорига беряпти. Ана шунинг учун хам жавоб 
охир-окибатда хато бўлиб чикдди.
Бериладиган жавоб тўғри бўлиши учун маълум бир мето­
дологик талабларга риоя килиш зарур. Улар куйидагилардир:


1. Жавоб аник, равшан ва иложи борича ихчам бўлиши шарт.
2.Жавоб мантикан зиддиятсиз бўлиши зарур.
3.Жавоб етарли даражада асосланган булиши керак.
4.Жавоб саволдаги ноаникликни камайтириши, иложи 
борича тўла бўлиши зарур.
НОРМА ВА ҲУКМ
Норма (меъёрий коида) амалга оширилиши зарур 
булган ёки истисно килинадиган хатти-ҳаракатларни 
билдиради. Уларнинг талабларига риоя килиш кундалик 
турмушимизда хамда билиш жараёнида кўзланган максадга 
эришишимизга имкон беради. Масалан, «Таъриф тенг 
хажмли бўлиши керак», деган коидага риоя килиш 
тушунчага бериладиган таърифнинг мантикан тўғри 
бўлишини таъминлайдиган шартлардан бири ҳисобланади. 
Агар бу коида талаби бузилса, тушунчага бериладиган 
таъриф хдодан ташкари кенг (масалан, «Фан - билимлар 
тизими») ёки ҳаддан ташкари тор (масалан, «Фан - ғояларда 
ифода этилган билимлар тизими») бўлиб колади.
Гапда ифодаланган нормалар ҳукмни (мулоҳазани) ифода 
килиши хам, қилмаслиги хам мумкин. Масалан, «Урушни 
тарғиб килиш кдтьиян ман килинади», деган гап - норматив 
фикр, хукмни (мулохазани) ифода этмайди. «Саидов Узбекистон 
Республикаси фукароси сифатида мехнат килиш хукукига 
эга», де
1
ан фикр эса норма (меъёрий коида) хакидаги хукм 
(мулохаза) хисобланади; бунда норма «Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролари мехнат килиш хукукига эга», де­
ган фикрдан иборат; шунинг учун хам у мантикий кийматга 
эга, яъни чин фикрни ифода этади. Демак, норма хакидаги 
хукмлар (норматив хукмлар) бошка хукмлар сингари мантикий 
кийматга эга, яъни чин ёки хато фикрни ифода этадилар.
Нормалар илмий билишда коидаларни, методларни, 
хукукий соҳада - хукукий норматив хужжатларни (масалан, 
қонунларни, кодексларни, буйруқларни ва шу кабиларни), 
ахлок-одоб нормаларини ва бошқа соҳалардаги норматив 
фикрларни ифода киладилар. Уларнинг билишдаги ва ама- 
лиётдаги аҳамияти ана шу билан белгиланади.
Машклар
I.Куйидаги гапларнинг кайси бири хукмни ифода кллишини, кдйси бири 
ифода кялмаслигини аникланг:


1.1.Халк. карвонини хеч кандай куч ортга кайтаролмайди (И.Каримов).
1.2.Тип - миллатнинг қалби.
1.3.Хоразмий - катта илмий, гениап шахс (Д.Сартон).
1.4.Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
1.5.Халклмиз энди эркинлигини кўлга киритган, ўзлигини англаб етган 
бир замонда аллакандай кимсаларга эргашиб яна жахолат ва куллик тузогига 
қайтадими?! (И.Каримов.)
2.Куйидаги хукмларнинг таркибини аникланг:
2.1.Жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош максад - юрт 
тинчлиги (И.Каримов).
Элидан айрилган ўлгунча йиғлар (Халк мақоли).
2.2.Еридан айрилган етти йил йиғлар,
2.3.Баъзи баликлар юз йилгача яшайди.
2.4.Миллий мафкурани шакллантирадиган энг катга манба - бу қаққоний 
яратилган тарихдир (И.Каримов).
3.Оддий ва мураккаб хукмларни ажратинг:
3.1.Оила ва мафкура тушунчалари чамбарчас богликдир (И.Каримов).
3.2.Миллий мафкура - бу халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган. сувда 
чўкмайдиган ўлмас эътиқодцдир (И.Каримов).
3.3.Муайян вазифаларни бажариш зарурияти инсон фаолиятининг бир 
умрга яшаш коидасидир (Беруний).
3.4.Тикан экиб, хосилига узум олмайсан (Ахмад Югнакий).
4.Қуйидаги хукмларнинг предикат характери бўйича кайси турларга 
мансублигини аникланг:
4.1.Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлади 
(И.Каримов).
4.2.Ёғ сувдан енгил.
4.3.Узбекистон Республикасида чет эл инвесторларининг фаолият 
кўрсатиши учун кулай шароитлар мавжуд.
4.4.Лайлак - Наврўз элчиси.
5.Куйидаги хукмларнинг микдор ва сифатини хамда терминлари хажмини 
аникланг
5.1.Хеч бир олим формулалар билан фикр юритмайди (А.Эйнштейн).
5.2.Қайсарлик - заиф акл иллатидир (А.П.Чехов).
3.3.Ёввойи ўтларнинг медицинада ишлатиладиган турлари кўп.
5.4.Баъзи талабалар вактининг бекор кетишига йўл кўймайди.
5.5.Узбекистон - келажаги буюк давлат.
5.6.Бу хонадондан хеч ким норизо бўлиб кетган эмас. (А. Кодирийнинг 
«Ўтган кунлар» романидан.)
6.Куйидаги мураккаб хукмларнинг турларини аникланп


6.1 .Махаллани ўзини-ўзи бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса, 
демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин (И.Каримов).
6.2. Кололмас жахон ичра мангу киши,
Фақат колғуси яхши ному иши (Саъдий).
6.3. Гар сен ўэгаларнинг қайгусига локайд карасанг,
Инсон деган номга нолойиксан (Саъдий).
6.4.0лимда кўпинча нимадир: ё шира, ё харакат, ё хазми таом, ё меъда 
шарбати, ёхуд идрок деб аталмиш нарса етишмайди (Жан Поль).
6.5.Факат тажрибагина бизни хаёт неъматларини кдцрлашга ўргатади.
6.6.Шарк кишисининг хусусияти бир йўла ва узил-кесил белгиланган 
бўлади (Гегель).
7.Қуйидага хукмларнинг модаллигини аникланг:
7.1.Уз тилини йўкотган хар кандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши 
мукаррар (И.Каримов).
7.2.Узбекистон олий макгаби тизими 58 олий ўкув юртини, шу жумладан, 16 
университет ва 42 инсттугни ўз ичига слали (Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан).
7.3.Айбланувчи окланиши мумкин.
7.4.Жисмлар иссикликдан кенгаяди, совукликдан тораяди.
8.Куйидаги хукмлар кандай муносабатларда?
8.1 .Баъзи рахбарлар яхши нотикдир. Баъзи раҳбарлар яхши нотик эмас.
8.2.Металлар оксидланади. Натрий оксидланмайди.
8.3.Врач - олий маълумотли мутахассис. Кардиолог - олий маълумотли 
мутахассис.
8.4.Конун объективдир. Конун субъективдир.
9.Куйидаги савол-жавобларни мантикий тахлил килинг.
9.1.Агар мендан, нега миллий кадриятларимиз шунча замоапар оша 
бемалол яшаб келаяпти, деб сўрашса, бу - аввало, мукаддас динимиз 
хисобидан. деб жавоб берган бўлур эдим (И.Каримов).
9.2.Табиий савол тутилади: бундай мафкуравий таъсирлар салбий 
окибатларга олиб келмаслиги учун нима килиш керак?
Бунинг йўли - одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг имон-эътиқодини 
мустахкамлаш, иродасини бакувват килиш, уларни ўз мустакил фикрига эга 
бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш. Уларнинг тафаккурида ўзлигини 
унутмаслик. ота-боболарнинг мукаддас кадриятларини асраб-авайлаш ва хурмат 
килиш фазилатини карор топтириш. Уларнинг, мен ўзбек фарзандиман, деб 
гурур ва ифтихор билан яшашига эришишдир (И.Каримов).
9.3.«Мантик фанининг асосчиси ким?» деган саволга куйидагича жавоблар 
берилиши мумкин:
- Аристотель.
- Кадимги грек файласуфи.
- Қандайдир чет эллик файласуф.


9.4.Савол. Ўн йилдан кейин хозирги холатингизни саклаб қоласизми?
Жавоблар:
- Ҳа, саклаб коламан.
- Йўқ, саклаб қололмайман.
- Билмайман.
Ю.Норма (меъёрий ҳолда)ни ифода килувчи гаплар тузинг.
Намуна: «Жинси, тили, ёши, ирки. 
миллий 
мансублиги, эътикоди, динга 
муносабати, ижтимоий келиб чиклши. хизмат тури, ижтимоий мавқеи, ту- 
раржойи, Ўзбекистон Республикаси худудида канча вакт яшаётганлигидан 
қагьи назар, хар кимга билим олищда тенг хукуклар кафолатланади» 
(Ўзбекистон Республикасининг конуни. Таълим тугрисида. Т., 1997. 4-модда).

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish