Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга
бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд
билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай билимларни
хосил қилиш мантик, илмида хулоса чиқариш, деб аталади.
Хулоса чиқариш
деб, бир ва ундан ортик, чин мулохаза
лардан маълум қоидалар ёрдамида
янги билимларни келтириб
чиқаришдан иборат булган тафаккур шаклига айтилади.
Х улоса чиқари ш ж ар аён и ас о с л а р , хулоса ва
асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. Тўғри хулоса
чиқариш учун,
авваламбор, асослар чин мулохазалар
бўлиши, ўзаро мантиқан богланиши керак.
Масалан, «Аристотель - мантик фанининг асосчиси»
ва «П латон юнон ф айласуф идир» деган икки чин
м улохазадан хулоса чиқари б б улм айди. Ч унки бу
мулохазалар уртасида мантикий алоқадорлик йўқ.
Хулоса асослари ва хулоса хам ўзаро мантиқан бог
ланган бўлиши шарт. Бундай
алокадорликнинг зарурлиги
хулоса чикариш қоидаларида кайд килинган бўлади. Бу
коидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан,
«Талаба А - аълочи» деган мулохазадан «Талаба А -
одобли», деб хулоса чикариб бўлмайди.
Хулоса чикариш хулосанинг чинлик даражасига кўра,
аниқроғи, хулоса чикариш қоидаларининг катъийлигига
кўра ҳамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг
ҳаракат йўналишига кўра бир канча турларга бўлинади.
Мазкур таснифда хулоса чикаришни фикрнинг харакат
йўналиши бўйича турларга
ажратиш нисбатан мукаммал-
рок бўлиб, у хулоса чикаришнинг бошкд турлари ҳақида
ҳам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, дедуктив
хулоса чикариш, зарурий хулоса чикариш, индуктив хулоса
чикариш (тўлиқ индукцияни хисобга олмаганда)
ва аналогия
эхтимолий хулоса чикариш, деб олиб қаралиши, бевосита
хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир
тури сифатида ўрганилиши мумкин.
Дедуктив хулоса чиқаришнинг муҳим хусусияти унда
умумий билимдан жузъий билимга утишнинг мантиқан
зарурий хусусиятга эгалигидир.
Унинг турларидан бири
бевосита хулоса чиқаришдир.
Фақат биргина мулоҳазага асосланган ҳолда янги би
лимларнинг ҳосил килиниши бевосита хулоса чикариш,
деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш символик мантикда
куйидагича ифодаланади: Xspz>Ysp, бунда X ва Y оддий
катъий мулоҳазаларни (А, Е, I, О),
S ва Р лар эса
мулохазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. Xsp-
хулоса асоси ёки антеседент, Ysp - хулоса ёки консеквент,
деб аталади. Б ево си та хулоса чикариш ж араёнида
мулохазаларнинг шаклини узгартириш оркали янги билим
ҳосил килинади. Бунда
асос мулохазанинг таркиби, яъни
субъект ва предикат муносабатларининг микдор ва сифат
тавсифлари мухим ахамиятга эга бўлади. Бевосита хулоса
чиқаришнинг қуйидаги мантикий усуллари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: