Айирувчи (дизъюнктив) ҳукм
деб «ё», «ёки», «ёхуд»
мантикий боғламалари воситасида оддий хукмлардан таш
кил топган мулоҳазага айтилади. Бу богловчилар икки од
дий хукмни ёки бир канча предикатларни. ёки бир канча
субъектларни бир-биридан айириб туради. Масалан, «Қоди-
ров фалсафа ёки социология, ёки психология бўлимида
ўкийди». «Иккинчи соатда ё математика, ёки чет тили
дарси бўлади». Айирувчи богламалар
« 7
» - дизъюнкция
белгиси оркали ифодаланади. Айирувчи (дизъюнктив)
хукмлар оддий ёки катъий турларга бўлинади. Оддий
дизъюнктив хукм таркибидаги оддий хукмлардан бири ёки
хаммаси чин бўлиши мумкин, катъий дизъюнктив хукмда
эса таркибидаги оддий хукмлардан фақат биттаси чин бўлади.
Оддий дизъюнктив ҳукм pvq формуласи билан, катъий
дизъюнктив ҳукм pv q формуласи билан белгиланади.
Дизъюнктив хукмларнинг чин бўлиш шартлари куйидагича:
Р
q
p v q
чин
чин
хато
хато
чин
хато
чин
хато
чин
чин
чин
хато
Р
q
p v q
чин
чин
хато
хато
чин
хато
чин
хато
хато
чин
чин
хато
«Ҳ.Ҳ.Ниёзий шоир ёки драматургдир». Бу оддий дизъ
юнктив хукм. «Абдуллаев мусобақада ё ютади, ё ютмайди».
Бу катъий дизъюнктив хукм.
Шартли (импликатив) ҳукм
икки оддий хукмнинг
«агар... унда» мантиқий боғламаси оркали бирикишидан
ташкил топади. Шартли хукмнинг мохиятини аниклаш
учун зарурий ва етарли шарт тушунчаларини фарклаш
зарур. Ҳодисанинг зарурий шарти деб, унинг мавжудлигини
таъминлайдиган холатга айтилади. Агар ҳодисанинг шарти
зарурий бўлмаса, ҳодиса қам булмайди. Масалан, «Агар
ўсимлик сувсиз қолса, у курийди».
Ҳодиса учун етарли бўлган шарт деб, ҳар сафар шу
шарт бўлганда, ўша ходиса кузатиладиган холатга айти
лади. Масалан, «Агар ёмгир ёғса, унда уйларнинг томи
ҳўл бўлади». Шартлар «етарли, лекин зарурий бўлмаган»,
«зарурий, лекин етарли бўлмаган», «зарурий ва етарли»
бўлиши мумкин. Масалан, N сонининг икки ва учга
бўлиниши унинг олтига бўлиниши учун зарурий ва етарли
шарт ҳисобланади. N сонининг иккига бўлиниши унинг
олтига бўлиниши учун зарурий, лекин етарли бўлмаган
шартдир. N сонининг ўнга бўлиниши унинг иккига
бўлиниши учун етарли, лекин зарурий бўлмаган шартдир.
Шартли ҳукм таркибида асос ва натижа қисмлари
фаркланади. Шартли ҳукмнинг «агар» ва «унда» сўзлари
оралиғидаги қисмп - асос, «унда» сўзидан кейинги кисми
- натижа деб атапади. «агар ёмгир ёғса, унда уйларнинг
томи ҳўл бўлади» ҳукмида «ёмғир ёғса» ҳукми асос,
«уйларнинг томи хўл бўлади» ҳукми - натижа хисобланади.
Демак, асосда кўрсатилган х,одиса, натижада кайд этил
ган ходисанинг келиб чиқиши учун етарли шартни ифо
далаган хукм шартли ҳукм дейилади.
Шартли (импликатив) хукмлар «агар ... унда» мантикий
боғламаси (—») белги билан ифодаланади. Ҳозирги замон
мантик илмида эса баъзан (з ) символи билан белгиланади.
Бу символлар моддий импликан^м белгиси деб аталади. Шарт
ли хукм эса импликатив ҳукм деб юритилади. Импликатив
хукмнинг асоси - антецедент, натижаси - консеквент дейи
лади. Импликатив хукм антецедент - чин, консеквент - хато
бўлган хдпатдан бошқа ҳамма кўринишларда чин бўлади.
Импликатив ҳукмнинг чин бўлиш шартлари куйидагича:
р
Ч
p->q
ЧИН
Ч МП
чин
чин
ха
1
b
хат о
хато
Ч IIH
ч 1(11
хато
МП о
чин
Do'stlaringiz bilan baham: |