Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Оддий қатъий силлогизмнинг IV фигураси



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Оддий қатъий силлогизмнинг IV фигураси 
куйидаги 
махсус қоидаларга эга:
1.Асосларщшг бири инкор ҳукм бўлса, катта асос 
умумий хукм булади.
2.Катта асос тасдиқ ҳукм бўлса, кичик асос умумий 
хукм булади.
IV фигуранинг бешта тугри модуси мавжуд:
AAI, АЕЕ, IAI, ЕАО, ЕЮ.
AAI - Bramalip модуси.
А.Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир. 
А .Хамма виждонлилар адолатли кишилардир.
I.Баъзи адолатли кишилар ҳалол одамлардир.
АЕЕ - Camenes модуси.
А.Қўли очик одамлар сахий бўлади.
Е.Хеч бир сахий хасис эмас._________
Е.Ҳеч бир хасис қўли очик одам эмас.
IAI - Dimaris модуси.
1.Баъзи ёшлар спорт билан шугулланадилар.
А.Спорт билан шуғулланганларнинг ҳаммаси соғлом 
киш илардир._________________________________________
I.Баъзи соғлом кишилар ёшлардир.
ЕАО - Fesapo модуси.
Е.Ҳеч бир софист рост гапирмайди.
А.Хамма рост гапирмайдиганлар ёлғончидир.
0.Баъзи ёлғончилар софист эмас.
ЕЮ - Fresison модуси.
Е.Ҳеч бир акдли одам илмсиз эмас.
1.Баъзи илмсизлар ёшлардир.______
О.Баъзи ёшлар аклли одам эмас.
Силлогизмнинг IV фигураси умумий тасдиқ ҳукм кўри-
нишидаги хулосани бермайди.


Номукаммал силлогизмларни мукаммал силлогизм
кўринишига келтириш
Аристотелдан бошлаб барча мантиқшунослар силло­
гизмнинг I фигураси ва унинг модусларига катта эътибор 
берганлар. Улар I фигурани мукаммал, деб билганлар, 
унинг хулосаларини аник ва якдол, деб ҳисоблаганлар. 
Силлогизмнинг бошқа фигураларини номукаммал деб, 
уларнинг хулосаларини чин эканлигини аниклаш учун I 
фигурага келтириш зарур, деб ҳисоблаганлар. Бу мантикий 
амал бажарилганда модусларнинг номига эътибор берилади:
1.Модуснинг номида «s» ҳарфи бўлса, ундан аввал 
келувчи унли ҳарф оркали ифодаланадиган хукм тўлиқ 
алмаштирилиши шарт (conversio simplex).
2.Модуснинг номида «р» ҳарфи бўлса, ундан аввал 
келувчи унли х,арф оркали ифодаланадиган ҳукм кисман 
алмаштирилади (per accidens).
3.Модуснинг номида «м» ҳарфи бўлса, унда силлогизм 
асосларининг ўрнини алмаштириш (metathesis ёки mutatio 
pramissarum) зарур.
4.Модусларнинг бош ҳарфлари (В, С, D, Ғ) уларни I 
фигуранинг кайси модусига келтирилишини ифодалайди. II 
ва ГУ фигураларнинг Cesare, Camestres ва Camenes модусла- 
ри I фигуранинг Celarent модусига келтирилади. II фигура­
нинг Darapti, Disamis модусларини 1 фигуранинг Darii моду­
сига, Fresission ни 1 фитуранинг Ferio модусига келтирилади.
5. Модуснинг номидаги «k» ҳарфи шу модуснинг I фигура 
модусларидан бирортаси оркали алохида усул воситасида исбог- 
ланишини билдиради. Бу усул Reductio ad absurdum деб аталади.
Энди бу қоидаларга асосланган ҳолда бир неча мисол­
ларни кўриб чикамиз:
II фигуранинг Cesare модуси I фигуранинг Celarent 
модусига келтирилади (4-қоида). 1-қоидага кўра II 
фигуранинг катта асоси тўлиқ алмаштирилади.
II фигура Cesare. 
I фигура Celarent.
Е.Ҳеч бир Р-М эмас. 
Е.Ҳеч бир М-Р эмас.
А.Хамма S-М______ 
А.Хамма S-М._____
Е.Ҳеч бир S-Р эмас. 
Е.Ҳеч бир S-Р эмас.
Шаклларни таккослаш катта асосни тўлиқ алмаштириш 
оркали II фигуранинг I фигурага келтирилганлигини кўрсатади.
Масалан:
Хеч бир ҳайвон онгли мавжудот эмас.
Инсон онгли мавжудот.______________
Хеч бир инсон х,айвон эмас.


Ҳеч бир онгли мавжудот ҳайвон эмас.
Инсон онгли мавжудот.______________
Хеч бир инсон ҳайвон эмас.
Яна бир мисол. III фигуранинг Darapti модусини I 
фигуранинг Darii модусига келтирамиз. Darapti даги кичик 
асос кисман алмаштирилади (2-қоида).
III фигура Darapti. 
А.Ҳамма М-Р. 
А .Хамма M-S.
1.Баъзи 
S-P. 
Масалан:
А.Ҳамма мантиқшунослар 
файласуфдир. 
А.Ҳамма мантиқшунослар 
илмли кишилардир 
I. Баъзи илмли кишилар 
файласуфдир.
1фигура Darii.
А.Ҳамма М-Р.
1.Баъзи 
S-M.
1.Баъзи 
S-P
А.Ҳамма мантиқшунослар 
файласуфдир.
I. Баъзи илмли кишилар 
мантиқшуносдир
I. Баъзи илмли кишилар 
файласуфдир.
IV фигуранинг Bramanlip модуси I фигуранинг Barbara 
модусига асосларнинг ўрнини алмаштириш оркали кел­
тирилади (З-коида).
IV фигура Bramanlip. 
I фигура Barbara.
А.Ҳамма Р-М. 
А.Ҳамма M-S.
А .Хамма M-S._______
А.Ҳамма Р-М.
1.Баъзи 
S-P 
А.Ҳамма S-H
Масалан:
А.Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир.
А.Ҳамма виждонлилар адолатли кишилардир.
I.Баъзи адолатли кишилар ҳалол одамлардир.
А.Ҳамма виждонлилар адолатли кишилардир.
А.Ҳалол одамларнинг ҳаммаси виждонлидир.
А.Ҳалол одамларнинг ҳаммаси адолатли кишилардир.
IV 
фигурадаги жузъий хулосанинг I фигурадаги умумий 
хулоса кўринишини олиши 2-коида билан изохланади.
Энди П фигуранинг Camestres модусини I фигуранинг 
Celarent модусига келтирамиз. Бунинг учун учинчи ва бирин­
чи қовдалардан фойдаланамиз, яъни П фшура асосларининг 
ўрнини ўзгартириб, кичик асосни тўлик алмаштирамиз.
II фигура Camestres. 
I фигура Celarent.
А.Ҳамма Р-М. 
Е.Ҳеч бир M-S эмас.
Е .Ҳеч бир S-М эмас. 
А.Хамма Р-М._________
Е.Ҳеч бир S-Р эмас. 
Е.Хеч бир Р-S эмас ёки хеч
бир S-Р эмас.


Масалан:
А.Ҳамма инсонлар тирик
Е. Ҳеч бир тирик мавжудот 
тош эмас.
А. Ҳамма инсонлар тирик 
мавжудотдир._______
мавжудотдир. 
Е.Ҳеч бир тош тирик
Е.Леч Ьир тош инсон эмас.
мавжудот эмас
Хеч Ьир инсон тош эмас.
Reductio ad absurdum усули 5-қоида билан боғлик, яъни 
модуснинг номида «k» ҳарфи бўлган холатларда қўллани- 
лади. Бундай модусларга II фигуранинг Baroko ва III фигу­
ранинг Bokardo модуслари мисол бўлади. Бу модуслар I 
фигуранинг Barbara модусига келтирилади. Бунда reductio 
ad absurdum, яъни «бемаъниликка олиб келиш» усулидан 
фойдаланилади. Бу усулнинг моҳияти куйидагича: биз икки 
асосдан маълум бир хулосага келамиз. Кимдир хулосанинг 
тугри эканлигини инкор килади. Биз бу инкорнинг бемаъни 
эканлигини исботлашимиз керак. Бунинг учун биз хулоса 
асосларини тан олган холда, хулосани инкор килиш мумкин 
эмаслигини асослаб берамиз. Масалан:
II фигура Baroko.
А.Хамма Р-М.
О .Баъзи S-М эмас.
О.Демак, баъзи S-Р эмас.
Хулоса, яъни «баъзи S-Р эмас» эканлиги инкор килинади. 
Унда шу хулосага зид булган хукм чин деб қабул килиниши 
керак: «Ҳамма S-Р» - чин хукм. Хулосага зид булган хукм 
кичик асос килиб олинади1. Натижада урта термини «Р» 
билан ифодаланган Barbara модусли силлогизм хосил килинади:
А.Хамма Р-М.
А .Хамма S-P.
А.Ҳамма S-M.
Шундай килиб, дастлабки хулосани инкор килган холда 
«Ҳамма S-М», деган хулосага келинади. Лекин бу хулоса 
дастлабки силлогизмнинг кичик асосига зид булади. Нати­
жада дастлабки силлогизмнинг асосларини тан олиб, хуло- 
сасини инкор килганлар зиддиятга дуч келадилар. Шундай 
килиб, биз уларнинг эътирозлари «бемаъниликка олиб кел- 
ганлигини», яъни ad absurdum эканлигини асосладик.
III фигуранинг Bokardo модуси хам худди шу усул 
оркали I фигурага келтирилади.
Bokardo:
О.Баъзи М-Р эмас.
А.Хамма M-S.
О.Баъзи S-Р эмас.
1 k харфининг мавжудлиги шу харфдан аввал келувчи унли харф оркали 
ифодаланган асос хулосага звд бўлган хукм билан алмаштирилишини кўрсатади.


«Баъзи S-P эмас», деган хулосанинг чинлигини инкор 
килган ҳолда унга зид булган «дамма S-Р», деган ҳукм чин 
деб олинади. Бу хукм «Ҳамма M-S» асоси билан биргалик­
да ўрта термини 
«S»
бўлган силлогизмни ҳосил килади:
А.Ҳамма S-P.
А .Хдмма M-S.
А.Ҳамма М-Р.
Шундай килиб, ҳосил килинган хулоса «Баъзи М-Р 
эмас», деган асосга зид булади. Дастлабки силлогизмнинг 
асослари чин, деб эътироф этилгани учун кейинги 
силлогизмнинг хулосаси хато булади.
Бунга куйидаги мисолни олишимиз мумкин:

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish