Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази
ГЕРОНТОЛОГИЯ
ТИББИЁТ КОЛЛЕЖЛАРИ УЧУН
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
«Ma'rifat-Madadkor» нашриёти Тошкент-2002
Тақризчилар: Олий тоифали ўқитувчилар
М.Ф.Зиёева,
Х.Д.Имомова,
А.У.Усмонов.
Мазкур «Геронтология» ўқув қўлланмасида қариш жараёнининг физиологияси, патологияси, кисман карияларда терапевтик касалликларнинг кечиши, карияларни даволашда хамширалик жараёни масалалари ёритилган.
Қўлланма тиббиёт коллежлари ўқувчилари, хамширалар, тиббиёт ходимлари хамда қарилик муаммолари билан кизикувчи китобхонларга мулжалланган.
© «Ma'rifat-Madadkor»
КИРИШ
Мустакил Ўзбекистоннинг хамма сохаларида ислохатлар юз бермокда. Истиклол шарофати билан Республикамиз ривожланган давлатлар қаторида уз урнига мавкеига эга булмоқда. Ўзбекистан соглик,ни саклаш тизими хам бундан мустасно эмас.
Хозирги давр тиббиётининг асосий эътибори соглом турмуш тарзини таргибот к,илиш, соглом авлодни тарбиялаш ва касалликларнинг олдини олишга каратил-ган. Чунки соглом авлод келажакда етук, хар томонлама мукаммал шахсга айланади, узок, соглом турмуш кечиради. Ватанига, халкига нафи тегади.
Тараққий этган мамлакатларда узоқ, тулаконли умр куришнинг ягона йули соглом турмуш тарзи эканлиги исботланган. Одатда карилик хакида суз кеттанда, беихтиёр хаёлга ожизлик, карамлик, касаллик холати келади. Йўқ карилик — касаллик эмас, комиллик палласи.
Қарилик — умрнинг энг мазмунли, серхосил фасли. Инсоннинг умр давомида йигилган яширин имкониятлари ёши улгайганда очилиб, ақли тўлишиб теран фикрлайди, кашфиётлар килади.
Кариликдан қўрқишмас, хаёт давомида орттирган тажрибага таяниб, акду шижоат билан ишлаш ва яшаш лозим.
Инсоннинг кариш жараёнини урганишдан мақсад кексайиш пайтида соглом турмуш кечириш, ўзини ўзи мустакил парвариш килиш, касалликларнинг олдини олишга эришишдан иборат. Кекса ёшдаги одамларда касалликларнинг кечиш жараёни уларнинг ёши ва рухий холатга боглик. Улар билан ана шу жихатни хисобга олиб мулокот килиш, уларни парваршилаш согликни
саклаш тизимининг муаммоларидан бири. Шунинг учун тиббиётда «Геронтология» фанига катта эътибор берилмокда.
Биз кенг куламли согломлаштириш, сошикни тиклаш, касалликяарнинг олдини олиш вазифасига тайер, тиббий ердам бера олувчи, хар кандай холатларда бемор ёки соғлом одам билан профессионал мулокотга кириша оладиган уз касбининг мохир устаси, етук хам-шираларни тайёрлаш вазифасини олдимизга қўяр эканмиз, уларни нафакат врач курсатмаларини бажарувчи ёрдамчи сифатида, балки инсон саломатлиги йулида, соглигини тиклаш ва саклашда ердам курсата оладиган яхлит жамоанинг тенг хукукли аъзоси этиб тарбиялашимиз лозим. Бу жахон андозалари талабидир.
Шундай килиб, замонавий хамшира тайёрлашда тиббиёт билим юртларида «Геронтология» фанини талабаларга укитиш давр талабига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |