ЁТ0Қ РЕЖИМИДАГИ ОҒИР БЕМОРЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
Ёши улгайган ва кекса ёшдаги беморларни парвариш килиш бир мунча мураккаб ва тиббиёт ходимидан купрок диккат-эътиборни, тиббий этика ва деонтология конунларига риоя этишни талаб килади. Парваришнинг асосий максади — бемор шахсини хурмат килиш, унинг жисмоний ва психик камчиликларига (инжиклик, сергаплик, баъзан акли пастлик ва бошкаларга) сабр-токатли булишидан иборат.
Пневмониялар, грипп, кон айланишининг бузилиши, уремия, кахексия, уткир деменпия, анемия, миокард инфаркта ва бошка бир катор огир касалликларда гериатрик беморлар узок вакт холатини узгартирмай бир жойда ётиб коладилар. Бу эса иштаханинг пасайишига, гипостатик пневмонияга, ёток яраларининг пайдо булишига, тромбоэмболияларга, сийишнинг кийинлашувига ва сийдик йулларининг инфекциясига олиб келади. Бундай беморларга ётган жойида гимнастика ва енгил массаж килиш зарур. Узок вакт бир жойда ётган беморларнинг думгаза, курак, товон ва тирсакларида терининг озиқланиши бузилиши окибатида ёток яралари пайдо булади. Ёток яраларининг олдини олиш учун кун давомида бир неча марта беморнинг вазиятини узгартириб туриш, кийимлари ва чойшабларининг бурмалари булмаслиги ва терилар озода булиши керак. Агар тери кизариб колган булса, кунига бир марта 10% камфора спирти билан, сунг нам сочик билан артилади. Яралар пайдо булган булса, уларга кучли калий перманганат эритмаси сурилиб, Вишневский мази, синтомицин линимента боглаб куйилади.
Қовуғини тута олмаслик, сийдик пуфагида яллигланиш ёки тошнинг булиши, простата безнинг касалликлари, аёлларда уретранинг касалликлари, мияда кон айланишининг бузилиши, деменция, миелит туфайли пайдо булади (бош мия усмалари).
Сийдикни йигиш учун тоза резинали сийдикдонлар-дан фойдаланилади ва бадан териси тоза саклаб турилади. Аёлларнинг ташки жинсий органлари хар куни ювиб турилади ва чайилади. Тагини ювиш учун калий переманганатнинг кучсиз эритмаси ишлатилади.
Гериатрик беморларда учрайдиган кабзиятларга ах.амият бериш керак. Булар овкатланишдаги нуксонларга боглик. Масалан, мева-сабзавотлар, суюкликларнинг овкат рационида булмаслиги, нотугри овкатланиш.
Баъзи дори-дармонлар ва кам харакатлилик х.ам кабзиятга олиб келади. Аммо кекса кишиларда кабзиятда хукна тайинлаш ичакларни зарарлайди, бунинг урнига эса сутли ва усимликлардан тайёрланган, мева-сабз-вотларга бой пархез таомлар, сургилар буюрилади.
Кариларда ахлатни тута олмаслик — проктит, тугри ичак сфинктери сохдсидаги махаллий яллигланиш, усмалар, нерв касалликларида, мияга кон куйилганда куза-тилади. Бундай беморлар алох.ида хоналарга жойлаштирилади, хона хавоси шамоллатиб турилади. К,ари одамларнинг овкатланиш режимини ташкил этишда уларда учрайдиган атеросклероз, гипертония, диабет, остеопороз, онкологик касалликлар, семиришнинг олдини олиш максадида аскорбин кислотаси, «Е», «А»
витаминлари, остепорозни олдини олиш максадида «Д» витамини ва кальций керак.
Қариликда овкат таркибидаги оксил, ёглар ва углеводларнинг нисбати 1,0:0,8:3,6 тартибида булиши керак. Овкатда углеводлар микдори чекланган булиб, ош тузи эса 5-8 гр.гача камайтирилади, бу эса артериал босимнинг ошиши, шишлар пайдо булишининг олдини олади.
Кари ёшдаги одам 1 кунда 4 марта овкатлангани маъкул. Биринчи нонушта овкатнинг умумий сугкалик энергетик кийматининг 25% ни, иккинчи нонушта 15% ни, тушлик 35% ни, кечки овкат 25% ни ташкил этиши керак. Кечки овкат ухлашдан 2 соат олдин берилгани маъкул.
Дори моддаларнинг қўлланишлар
Дори моддаларини куллашнинг узига хос хусусиятлари. Қари ва ёши кайтган одамларга дориларни окилона ва камрок ишлатишни ургатиш тиббиёт ходимларининг мухим вазифаларидан биридир.
Дори-дармонларни нотугри тайинлаш окибатида 60 ёшдан утган беморларда дори интоксикацияси ва унинг турли асоратлари кузатилади. Гериатрик беморлар организми-даги ёшга алокадор узгаришлар дориларнинг салбий таъсирини ошириб, куммуляцияга олиб келади.
Хазм системасининг ёшга алокадор физиологик узга-ришлари перорал кабул килинган дориларнинг сурили-шини издан чикариб, секинлаштиради. Кекса одамларда меъда деворининг тонуси пасайиб, унинг ичакка эво-люцияси секинлашади. Бу эса айрим кислотали мухитга чидамсиз булган дори-дармонлардан, масалан, пенициллинлардан фойдаланганда хавфлидир.
Меъданинг секретер кобилиятининг ёшга алокадор пасайиши хам дорилар абсорбциясини секинлаштиради. Дори моддалари парентерал юборилганда хам кон айланишининг ва капиллярлар девори утказувчанлигининг пасайиши окибатида дори абсорбцияси сустлашади, дорининг таъсири кечикади.
Гериатрияда дори моддаларини тана огирлигига нисбатан тайинлаб булмайди, чунки тана огирлиги 25 ёшдан 60 ёшгача 20% га, организмдаги ёг микдори 15-20% га камаяди, барча паренхиматоз органларнинг массаси кам камаяди. Жигарнинг огирлиги 10-15% га кискаради, гепатоцитлар сони камайиб, атрофияга учрайди. Дорилар парчаланишида асосий урин эгаллаган жигарнинг функцияси узгарганлиги сабабли дори интоксикацияси тез ривожланади.
Дори моддаларининг парчаланиш махсулотлари буйраклар оркали организмдан чикарилади. Қариликда буйракларнинг кон айланиш функциялари 2-3 баробар камайган булади, шунинг учун дори моддаларини жуда кам микдордан бошлаш керак.
Айникса, буйрак хасталиги бор беморларга хлорпро-памид, сульфаниламидлар, тетрациклинлар, фурадонин каби дориларни буюриб булмайди. Ёши утиши билан бир нечта дори моддаларини бирданига куллаш салбий натижаларга олиб келади. Гериатрик беморларнинг ижтимоий ахволи, рухий холатини эътиборга олган холда, агар моддалари зарур булгандагина «фармакотерапия» узок муддатларга, кичик дозаларда тайинлани-ши керак. Бундай беморлар дори моддаларини мунтазам кабул килишлари зарур, бунинг учун хамшира дориларни хар гал беморнинг кулига бериши ва назорат килиши зарур. Беморнинг куллари калтираши, хотира ва куришнинг пасайиши окибатида дориларни тукиб юбориши, кабул килишни эсидан чикариши, томчи дориларни нотугри улчаши мумкин. Бундай паитда дори беришда беморнинг якинлари ва хамшира унга кумак-лашиши зарур.
Гериатрияда дори тайинлашнинг узига хос хусусият-лари куйидагилар хисобланади:
1. Гериатрик беморлар организмидаги ёшга алока-дор узгаришлар, бир катор патологик узгаришлар сабабли дориларнинг салбий таъсири ёшларга нисбатан юкорирок булади.
Организмнинг дори моддалари ва уларнинг таби-ий метаболитлари таъсирига чидамлилиги пасайиб, интоксикация ривожланиши ортади.
Полипрагмазия, яъни бир нечта дори моддаларини бирданига куллаш нохуш окибатларга олиб келади. Иложи борича дорилар кабул килиш оралигига риоя килиш керак.
Даволовчи доза урта ёшдагиларга нисбатан 2 баробар кам микдорда тайинланади. Ижобий узгаришларга эришилгач, дозани яна камайтириш керак.
Антибактериал кимёвий препаратлар тайинлаш-да бу препаратларнинг кекса ёшдаги одамларда инток-сикацияси кучли булганлигини инобатга олиб, камрок дозаларда буюрилади.
Дори тайинлащца беморларнинг сув-туз рациони, суткалик сийдик ажралиши, кексаларнинг суюклик кам истеъмол килишларини эътиборга олиш керак, организмда суюкликнинг камайиши дори интоксика-циясини кучайтиради.
Дори аллергияси каби асорат булишини эсда тутиш керак.
8. Ёши кекса одамларда усма касалликларининг ривожланиш хавфи тугилиши муносабати билан витаминларни ва биостимуляторларни чегаралаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |