ГЕРОНТОЛОГИЯ ФАНИ АСОСЧИЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Инсон организмида тугилишдан то ўлимига қадар узлуксиз морфологик, химиявий, физиологик, психологик ўзгаришлар кузатилади. Қадимдан олимлар қариш сабаблари ва умрбокийлик сирларини очишга уринган, бу хакда фалсафий бахс, мунозаралар юритган. Унинг илдизлари жуда кадимдан бошланган булиб, кадимий хитой ва хинд олимлари асарларида, Гиппократ тупламларида хамда Ибн Синонинг «Тиб конунлари»да ўз аксини топган.
Карилик муаммолари буйича И.И.Мечников, АА.Богомолец, И.П.Павлов, А.В. Нагорний, И.В.Давидовский ва бошка олимлар жидций илмий изланишлар олиб боришган.
И. И. Мечников кариш жараёнини хужайралараро мунтазам алоқаларнинг бузилиши ва организмда интоксикация окибатида метаболитларнинг тўпланиши билан боғлаган. И. П. Павлов эса олий нерв фаолиятидаги ўзгаришларнинг қариш жараёнига таъсирини ўрганган. А.А. Богомолец қариш жараёнини бириктирувчи тўқима структураси ва функциясининг бузилиши хамда ундаги оксилларнинг химиявий коллоид холатининг бузилиши билан изохлайди. А.В.Нагорнийнинг фикрича, қариш — хужайра цитоплазмасининг уз-узидан янгиланишининг сўнишига боглиқ.
Республикамизнинг етук олимларидан бири булган профессор P.M. Нурмухаммедовнинг ёши улгайган кишилардаги ошкозон-ичак тизими касалликларини жаррохлик йули билан даволаш муаммолари устида олиб борган илмий ишлари диккатга сазовордир.
Хўш, умуман, қарилик даврини кандай аниклаш мумкин? 1963 йил Киевда ўтказилган Бутун Дунё Соглиқни Саклаш ташкилотларининг карилик жараёни хакидаги семинарида кабул қилингани буйича:
45 ёшдан 59 ёшгача — ўрта ёшлилар;
60 ёшдан 74 ёшгача — кексалар;
75 ёшдан 89 ёшгача — кариялар;
90 ёш ва ундан катта ёшдагилар — узоқ умр кўрувчилар деб хисобланади.
ГЕРОНТОЛОГИЯДА ХАМШИРАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСПЯТЛАРИ
Хамширалик иши буйича юксак малакали мутахассислар мавжудлиги одамлар согаомлиги ва жамият жадал ривожланишининг мухим омилларидан биридир": Республикамизда жахон андозаларига мое, давр талабига тула жавоб бера оладиган шундай мутахассислар тайёрлаш учун изланишлар олиб борилмокда. Шунинг учун «Геронтология»да хамширалик ишига: «Геронтологияда хамширалик жараёни», «Геронтологияда коммуникация», «Хамширалик фаолияти фалсафаси» каби тушунчалар киритилди.
Замон хамширалик ишини,«фан» сифатида ривожланишни такозо этмокда. Бугунги хамшира касаллик белгиларига асосланиб беморга «Хамшира ташхиси» қўя олиши лозим. Кекса ва қари беморларнинг дардини эшита, тушуна олиш, улар билан инсоний мулокотга кириша билиш, бемор олдида жавобгарликни тула хис этиб, унинг соғлигини ижобий томонга ўзгартириш шу куннинг талабидир.
Хамширалик ишини тан ва саноат даражасига кутарган америкалик назариётчилардан бири В. Хендерсон тиббиёт хамшираларнинг ноёб вазифаси— инсон, соғлом одам ёки беморга узининг соглигини тиклаши, мустахкамлаши, умрини осойишта яшаб ўтишга кумак бера оладиган даражада малака ва билимга эга булишдан иборат деб хисоблайди.
Демак, геронтологияда хамширалик ишининг максади куйидагилардан иборат:
Кекса ва кари ёшдаги кишиларнинг асосий эхтиёжларини тушунмоқ.
Ёши ўтган ва кари кишиларнинг соглом булишига, соғлигини саклашга ва тиклашга эришиш.
Кекса ва к.ари ёшдаги кишиларнинг ўзига ўзи карай олишига эришиш.
Вакти соати келган ёки огир, тузалмас касаллик билан огриган инсоннинг (кексанинг)умрини осойишта яшаб ўтишига имконият яратиш.
Кариялар учун соғлом турмуш тарзини юзага келтириш ва ривожлантириш зарур.
Геронтологияда хамширалик жараёни —хамшира тафаккурининг ва харакатининг алохида бир тури. Чунки кекса ёки кари кишиларга караш, уларни даволаш хамширалардан алохида маъсулият, муомула маданияти, илмини талаб этади. Геронтологияда ёши утган, кексаиган шахснинг муаммосини хал этишда хамшира режали равишда иш олиб бориши зарур. Хамширалик жараёни — динамик, усиб борувчи ва узгарувчан xaрaкатли жараёндир.
Кекса, қари киши ёки беморларнинг дарди куп. Демак, уларнинг парваришига булган муносабат хам шунга мос кўп қиррали булиши лозим. Бошкача айтганда карияларни парваришлаш режаси вазиятга к,араб мут-тасил узгариб туради. Бу жараён уларнинг эхтиёжлари-да мужассамланган. Демак, парвариш режаси бундай беморларнинг асосий эхтиёжларига асосланиб тузилади.
Хамширалик жараёни аник бир максадга йуналтирилган, мослашувчан жараён. Хамширанинг иши шифохоналарда, оилаларда, кариялар уйларида, поликлиника-ларда олиб борилади. Хамшира бу жараёнда уз мутахассислиги буйича билими, истеъдоди, тажрибаси ва мантикий фикрлаш кобилиятини беморнинг соглигини тиклаш, уни парвариш килишга, муаммоларини хал этишга сарфлаши зарур. Геронтологияда хамширалик жараёни 5 та боскичдан иборат:
1-боскич. Маълумот туплаш, тахлил килиш ва уларни бахолаш. Бу шахе муаммоларини аниклаш ва парвариш-ни режалаштириш учун бажарилади. Ушбу боск.ичда беморнинг холатини кузатиш — узидан, якинларидан, танишларидан, тиббий картасидан маълумот туплащдан ибора-Бу боскичда тупланган маълумот буйича хеч кандай хулоса килинмайди. Лекин беморнинг муаммо-сини билиш учун ундаги касалликнинг объектив ва субъектив белгилари билан бир каторда беморнинг асо-сий эхтиёжи аникланади. Демак, бемор билан мулокот-да унинг асосий эхтиёжларини билиш учун биз хар томонлама мутахассислик коммуникациясидан фойдаланишимиз лозим. Геронтологияда коммуникация — кекса еки кари бемор билан хамшира уртасидаги мулоқот булиб, бу беморнинг шахсиятига тегмайдиган тарз-да унинг рухий кечинмаларини билиш, агар соглигига салбий таъсир этеа уларни бартараф этиш ёки енгиллаштириш усулларини аниклаб, бемор атрофида психоэмоционал осойишталик яратиб, па£варишни олиб боришдир.
Хамшира кекса еки кари бемор билан мулокотда мутахассислик коммуникацияси тамойиллари коидасига амал килиши керак. Бунда:
Мулокотда аник ва равшан мурожаат этиш.
Фаол равишда эшитиш — беморнинг дардини тинглай билиш.
Савол бериш техникасидан фойдаланиш.
Кекса ва кари беморни сухбатга — дардлашишга чорловчи, тинч, осойишта мухитни яратиш.
Кекса беморнинг рухияти, эмоционал холатидан келиб чиккан холда, мулоқот купроқ уларни кизиктирувчи йуналишда олиб борилади. Бунинг учун алохида фаол равишда эшитиш коидаларини куллаш зарур.
1. Ташки киёфаси билан (бош кимирлатиш, тасдиқлаш).
2. Фикрни давом эттирувчи сузларни ишлатиш.
Мисол учун:
- Кейин нима бўлди? — Сиз учун маъкулми? — ва хоказо.
Беморнииг фикрини билиш, бунинг мухимлигини билдириш.
3. Авайлаш, ғамхурликни хис килдириш.
Сузлашганда юз ва тана харакатларига эътибор бериш.
Ёши утган ва кари кишилар ташвиш-муаммосини хал этиш учун унинг мохияти негизини кайта-қайта аниклаш ва билиб олишга эришиш. Бунинг учун вербал (суз оркали), новербал (харакат оркали) мулокот туридан фойдаланиш зарур.
Инсон ёши утганда, кексайтанда катта хаетий тажрибага эга булади. Бундай одамлар хамширанинг мулоқотидан узига нисбатан муносабатни ва хамшира хакидага маълумотни хам билиб олиш кобилиятига эга булади.
Мулокотда маълумотнинг 30%и гапда ифодаланади. Бунда 1% суздан, 13% охангидан, 10% мазмунидан билиб олинади.
10% ни эса ташки куриниш: кул, юз, тана харакати билан, хатто хид оркали билиб олиш мумкин.
Коммуникацияда савол бериш усулидан тугри фойдаланиш зарур. Саволлар уч 3 хил йуналишда берилади.
1. Ёпиқ саволлар — изох талаб килмайдиган саволлар.
Мисол: - Сиз бугун яхши ухладиншзми? - Ха ёки йук-
2. Очик саволлар — изох талаб киладиган саволлар.
Мисол: — Нега бугун яхши ухлай олмадингиз?
3. Йуналтирувчи савол —фикрни давом эттиришга ундовчи савол.
Мисол: — Балки хаво таъсир килгандир?
Демак, савол бериш коидаси беморнинг муаммосини чукур аникдаш учун ёрдамчи восита хисобланади.
Хамширалик жараёнининг барча боскичларида хамшира коммуникация тамойилларига амал килиши ке-рак.
2-боскич. Хамширалик ташхиси. Яъни касаллик этиологияси ва клиник белгиларга асосланиб, беморнинг асосий муаммоси аникланади ва белгилаб олинади.
«Хамшира ташхиси»—Хамширалик жараёнининг асосидир. Хамшира ташхисини к,уйишдан максад, беморнинг ахволига ва касалликнинг кечишига бахо беришдир. Бемор билан коммуникацияда булиш беморда касаллик окибатида пайдо булган муаммоларни аниқлаш, шу асосида беморни кузатув кундалигини олиб бориш, беморни согломлаштиришни ташкил килишдир. Хамшира хамшира ташхиси куйишда назарий билимларни эгаллаш билан биргаликда мукаммал амалий куникмаларга хам эга булиши керак. Бемор муаммосини аниклашда эхтиёжлар погонасидан фойдаланиш мақсадга мувофикдир.
МАСЛОУ логонасида кекса ёки кари кишининг уз касалига ёки холатига муносабати, касаликни енгишига ишончи, умуман физиологик жараенлар кечишига кандай муносабатда булиши ва бунга нима таъсир курсатиши, ташки мухитнинг таъсиридан узини химоя к.ила олиш, олмаслиш, ердамга мухтож, мухтож эмаслиги, узини жамият, якинлари билан хамнафас хис этиши ёки ёлгизланиб крлганлиги каби холатлар аникданди. МАСЛОУ погонасига асосланадиган булсак инсон погонанинг энг пастки каторидаги эхтиёжларини кондиргандагина юкори погонадаги эхтиёжларга интилиши мумкин. Эхтиёжлар ва талаб погонаси пастдан юқорига караб куйидаги тарзда жойлашади:
1. Хаётий заруратдан келиб чиркан холда эҳтиёжларни кондириш.
Хавфсизликка ишонч, барк,арорлик, эркинликни хис килиш (пул, сугурта, оила, дустлар).
Одамлар билан мулокртга булган эхтиёжини қондириш (ёлгазлик - катта муаммо).
Узини узи хурмат килиш (эхтиёж кондирилмаса одам узини кучсиз, ишончсиз сезади).
Яратишга, яшнатишга, ривожлантиришга эхтиёж (санъат, спорт, ижод) сезиши зарур.
3-боск.ич. Муаммони хал қилиш йулларини режалаштириш. Режалаштириш имкони борича бемор билан биргаликда олиб борилади. Хамшира бемор холатини енгиллаштириш, касаллик асоратларининг олдини олиш, яъни беморнинг соглиги муаммоларини хал килиш режасини тузади ва буни хамширанинг кузатиш картасига белгилаб боради.
4-боскич. Режалаштирилган вазифани бажариш ва уни хужжатлаштириш.
Бу беморни парваришлаш ва маълумотларни навбатчи хамширага тошиириш учун парваришлаш жараёнини кайд этиб боришдир.
5-боск.ич. Якуний натижани, хулосани бахолаш ёки парвариш режаси асосида олиб борилган ишлардан ижо-бий натижа олинган ёки олинмаганлигини бахолаш, агар керак булса, хамширалик ташхисини узгартириб янги ташхис асосида бошка режа тузиш ва муолажани шу асосда олиб боришдан иборат.
Хулоса килиб айтганда, хозирги замон талабига жавоб бера оладиган етук хамшира геронтология фанига таянган холда, кекса ва кари ёшдаги кишиларга нафақат касаллик пайтида, балки физиологик кариш жараёнига мослашиш, тулақонли хаёт фаолиятини давом эттиришда ёрдамчи мутахассис булиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |