Ўзбекистан Республикаси Соғлиқ



Download 0,62 Mb.
bet14/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61870
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
ГЕРОНТОЛОГИЯ КИТОБ

Ўпка сили. Кекса ва ёши кайтган одамлар организми кандли диабет, пневмония ва бошка сурункали ка­салликлар туфайли касалликка карши курашишга заифлашади, уларда юкумли касалликлар огир кечади.Упка силининг келиб чикишида кох микробактерияси асосий рол уйнайди. Касаллик даврида упка сили­нинг кучайишига турмуш тарзининг ёмонлиги, етарли колорияли овқат емаслик хамда уз вактида диспансер назоратидан утмаслик асосий сабаб булади.
Ўпка сили белгилари кўпинча қарилик ёки шамоллаш деб ўйланади, чунки карияларда унинг клиника белгиси: куп терлаш, тана хароратининг кутарилиши кузатилмайди, балки йутал, бехоллик, озиб кетиш, бал-гам ажратилиши каби белгилар булади холос. Беморлар балгамида микробактерияларни топиш жуда кийин. Тамография ва рентгенографиядагина сил манзараси-ни куриш мумкин. Кексаларда силни даволаш учун кимёвий препаратлар куллаш мумкин. Стрептомицин, фтивазид, тубазид, ПАСК, тибон препаратлари кулланилганда бемор албатта стационарда булиши керак, чунки бу препаратлар юрак кон айланиш системасига асоратлар бериш эхтимоли бор. Даволашда дисенсибил-ловчи дори воситалари ва гормонлар кулланади. Кекса­ларда кимёвий препаратларни куллашнинг суткалик маъкул дозалари куйидагича:
Стрептомицин 0,5-0,75 гр.
Фтивазид 1-1,5 гр.
Тубазид 0,45 гр.
Этамбутол 0,8-1,2 гр.
ПАСК 9-12 гр.
Метазид 1 гр.
Рифампицин 0,45-0,6 гр.
Ўпка сили билан огриган беморлар диспансер назоратида булади. Хамшира беморнинг уйига тез-тез бориб, беморнинг ахволидан хабар олиб туриши, гигиена коидаларига
риоя килиниши, балғамни махсус туфдонларга йиғиш зарурлигини назорат этиши зарур
Ўпка раки - ўпкадаги хавфли ўсма бўлиб, 40 ёшдан 70 ёшгача беморларда куп учрайди. Ўпка ракининг ке­либ чикишига упканинг сурункали касалликлари ва ташки мухитдаги захарли моддалар билан таъсирланиб туриши, чекиш сабаб булади. Касаллик аста-секин авж олиб боради, беморларни йутал, кўкрак кафасида огриқлар безовта килади. Балгамда кон булиши мумкин. Хансираш, иштаханинг йуколиши, кахексия кузатилади. Тана харорати ўртача кўтарилади. Лимфа тугунлари катталашиб колади. Ўпка раки ташхиси рентгенологик текширувдан сунг қўйилади. Ўпка ракини даволашда кекса кишиларда оператив даволаш қўлланилмайди. Асосан консерватив даво буюрилади. Нур билан даволаш бе­морнинг иммунологик кобилиятини сусайтириб юборади, шунинг учун эхтиётлик билан тайинланади. Химиотерапия ўтказиш максадида циклофосфан, эмбихин, бензотэф, тоифосфамид, 5-фторурацил восита­лари қўлланади.
Ўпка раки билан оғриган беморлар доимо назоратда бўлиши, хамшира беморга диккат-эътиборини кучайтириши, буюрилган дори-дармонларни истеъмол килиш, кўрсатмаларга риоя қилиш ўз вақтида бажарилишини назорат этиши зарур.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish