Ўзбекистан Республикаси Соғлиқ


МИОКАРД ИНФАРКТИНИ ДАВОЛАШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ



Download 0,62 Mb.
bet11/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61870
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
ГЕРОНТОЛОГИЯ КИТОБ

МИОКАРД ИНФАРКТИНИ ДАВОЛАШ ВА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
Биринчи навбатда огрик хуружини тухтатиш керак. Тери остига 1-2 мл. морфин ва 0,5 мл. атропин сульфат юборилади. Артериал босимни кутариш максадида ко-фэин, мезатон, кордиамин буюрилади. Юракнинг тож томирларида тромблар хосил булишини тухтатиш мак­садида гепарин 2-3 кун давомида хар 6 соатда 5000-10000 ТБ дан мускул орасига юбориб турилади.
Фибринолитик воситалар билан даволаш кекса ёш­даги беморлар инфарктида яхши наф беради аммо бу усулни 70 ёшдан кейин куллаш тавсия килинмайди.
Бемор функционал каравотга ёткизилади ва ахволи мунтазам кузатиб борилади, тери гигиенасига катта ахамият берилади, ёток яраларининг олди олинади. Енгил ва осон хазм буладиган овкат тайинланади. Биринчи 2448 соат мобайнида кимирламай ётиш режими, 7-12 кундан кейин эса аста-секин харакатланувчи режимга ўтиш тавсия килинади.
Касалликнинг 5-8 - хафтасида уйга жавоб бериш мумкин. Стационардан чикарилгандан кейин доимий жисмоний харакатлар, пиёда сайр килиш машклари тавсия этилади, чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш, аса-бийлашиш, огир жисмоний мехнат килиш, югуриш такикланади. Бемор амбулатория шароитида электрокардиография килдириб туриши, В-анденоблокаторлар, аспирин ичиб туриши маслахат берилади. Юрак ритми бузилишига карши новокаинамид, обзи-дан, аймалин, калий тузлари, кокарбоксилаза буюрилади.
Миокард инфаркта билан огриган беморлар диспан­сер хисобида булиб, доимий врач ва хамшира назорати-да туради. Хамшира ва врач беморларни уйига бориб хабар олиб туриши, беморнинг кариндошларига унинг парвариши, овкатланиши ва хаёт кечирш тарзи буйича керакли маслахатларни бериб бориши керак.
Аритмиялар. Ёши кайтган ва кексайган одамларда кардиосклерознинг белгиларидан бири аритмиялардир. Бунга сабаб юракда кон айланишининг етишмовчилиги ва миокард ишемиясидир. Купинча 50 ёшдан утган беморларни юракнинг органик узгаришлари окибатида экстросистолиялар безовта килади, яъни уларда юрак­нинг вактидан илгари кискариши кузатилади. Бунда беморга худди юрак иши тухтаб колгандек булиб сезилади. Экстрасистолияни даволашда коронар кон томирларни кенгайтирувчи, миокардни кон билан таъминлайдиган, юрак етишмовчилигини бартараф этадиган воситалар тайинланади. Бунинг учун дигиталис препаратлари, строфантин, седатив моддалар ва транквилизаторлар буюрилади. Новокаинамид мускул орасига 5-10 мл.дан, лидокаин 10 мл.дан берилади. Эктрасистолияни босиш максадида овкатдан кейин кунига 1 марта 20-30 мл.дан 10% ли калий хлор эритмаси мева сувлари билан ичиб турилади.
Пароксизмал тахикардиялар—атероскелеротик кардиосклероз, миокард инфаркти, гипертонияда кузатилиб, юрак ритмининг бирдан тезлашиб, юрак кискаришларининг минутига 180-250 тагача етиб колиши ва бирдан секинлашиб, аслига келиб колишидан иборатдир. Касаллик юрак ўйноғи хуружлари билан кечади.
Кекса ёшдаги беморлар бундай аритмияларни бошидан жуда огир кечирадилар. Бундай холларда стро­фантин, аймалин, новокаинамид, калий хлор ва стационар шароитида хинидин буюрилади. Қоринчаларнинг пир-пир учиши, яъни фибрилляцияси клиник улим хисобланиб, бунда юракдан кон отилиб чикмай куяди. Гериатрик беморларда хам электр дефибрилляциясини утказиш мумкин.
Гериатрик беморларда юрак ва коронар кон томирларининг склеротик ўзгаришлари окибатида юрак ўтказувчанлиги бузилиши, яъни блокадалар кўп кузатилади. Блокадаларни даволашда мезатон, кофеин, белладон­на, атропин қўлланади. Коринчалар ритми кескин сусайиб қолганида (30 тадан кам булганда) Адам-Стокс-Морганьи синдроми бошланади, кескин брадикардия муносабати билан мияда қон айланиши бузи­лиши мумкин. Бунда тери остига изадрин ёки эфедрин, мезатон ва кортикостероидлар, электрокардиостимуля­ция буюрилади. Хамшира бундай беморларга жуда кат­та эътибор бериб туриши ва уларни тинчлантириши керак.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish