Ўзбекистан Республикаси Соғлиқ


ЁШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎЗГАРИШЛАРИ ВА



Download 0,62 Mb.
bet13/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61870
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
ГЕРОНТОЛОГИЯ КИТОБ

ЁШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎЗГАРИШЛАРИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИ
60 ёшдан ошган одам организмининг кўкрак-суяк мускул склетида дистрофик-дегенератив ўзгаришлар рўй беради, кўкрак қафаси деформацияланиб, бочкасимон туес олади ва харакатланиши чекланади. Бу узгаришлар упка вентиляциясига ножуя таъсир курсатади. Бронх деворининг мускул кавати атрофияга учраб тораяди, шилимшик тупланади, бронхларнинг перисталтикаси пасайиб балғам кўчиши сусаяди. 60 ёшдан ўтгач, ўпканинг бириктирувчи тўқимасида деструктив ўзгаришлар руй беради. Ўпка артерия ва артериолаларида ривожланган фиброз уларнинг эластиклигини пасайтиради. Ўпка тукимасидаги ёш билан боғлиқ ўзгаришлар ўпка-нинг тириклик сиғимини анча кенгайтиради.
Кекса ва ёши қайтган одамда артериал қоннинг кис­лород билан тўйиниши пасаяди, артериал гипоксемия ривожланади. Ўткир бронхит - бронхларнинг ўткир яллиғланиши бўлиб, кексаларда грипп ва ўткир респира­тор касалликлар оқибатида келиб чикади. Касаллик сабабчиси кўпинча вируслардир. Беморларда ланжлик, тиш оркаси ачишаётгандек, тирналаётгандек булиб сезилади. Тана харорати нормада ёки субфербил булади. Аввал йутал қуруқ бўлади; кейин шилимшик - йирингли балгам кела бошлайди. Кексаларда яллигланиш бронхиолаларга хам таркалади. Бронхиолит кушилгач, бемор ахволи ёмонлашади, интоксикация кучаяди, тахи­кардия, гипотония, хансираш кузатилади, юрак етишмовчилиги кушилади. Упка аускультациясида курук ва нам хириллашлар эшитилади.
Беморни даволащда албатта ёток режими тайинланади. Ўпка вентиляциясини енгиллаштириш максадида бемор ярим ўтирган холда ётгани маъкул. Кексаларда сурункали бронхит, пневмония каби асоратлар тез пайдо булади, шунинг учун антибиотиклар, сульфаниламидлар (ампициллин, эритромицин, бисептол, сульфадиметоксин) кабилар тайинланади. Йуталга қарши либексин, глаувент, иситмага карши ацетилсалцилат кислотаси, балғам кўчирувчи термопсис, мукалтин, бромгексин буюрилади. Натрий гидрокорбонат, мен­тол, эвкалипт эритмалари ингаляциялари тавсия килинади. Кўкрак қафасига банкалар, хантал, спиртли компресслар куйилади. Вақтида ўтказилган даво муолажалари ва парварищда касаллик соғайиш билан тугайди.
Сурункали бронхит — бронх деворининг диффуз яллиғланиши бўлиб, кексаларда энг куп учрайдиган касалликлардан бири хисобланади. Касалликнинг сабаби ўткир бронхитлар, юқори нафас йулларининг хро­ник катарлари, захарли омиллар, касб касалликлари, чекиш, зах иклим булиши мумкин..
Беморни курук ёки балгамли йутал, хансираш, дармонсизлик, салга чарчаб колиш безовта килади. Балгам шилимшик-йирингли характерда булади, йутал совук тушиши билан ёки зах жойларда кучаяди. Аускультацияда хансираб нафас олиш курук ва нам хириллашлар эшитилади.
Бронхлар ўтказувчанлигининг бузилиши эмфизема пайдо бўлишига, деструктив ўзгаришлар эса бронхоэктазларга олиб келади.
Бу ўзгаришлар нафас етишмовчилиги ва юрак касалликларига сабабчи бўлади. Аллергик компонент қўшилса, бронхиал астма пайдо булиши мумкин. Су­рункали бронхитда нафас етишмовчилигини аниклашда хансирашга эътибор берилади.
1-даражали нафас етишмовчилигида хансираш жисмоний зурикиш туфайли пайдо булади, одам тез чарчайди, цианоз булмайди, нафас системасидаги ёрдамчи мускуллар ўпка вентиляциясида иштирок этмайди.
2-даражали нафас етишмовчилигида енгил жисмоний харакатлар туфайли хам доимий хансираш, енгил цианоз, чарчаш кучли булади, ёрдамчи нафас мускуллари вентилляцияда иштирок этади.
3—даражали нафас етишмовчилигида тинч пайтда хансираш, цианоз ва чарчаш кучли ифодаланган булиб, нафас олишда ёрдамчи мускуллар доимо иштирок этади.
Сурункали бронхитнинг энг куп учрайдиган асорати ўчоқли пневмония бўлиб, бунда бемор ахволи ёмонлашиб, хансираш кучаяди, адинамия, тахикардия пайдо булади. Сурункали бронхитнинг кузиган даврларида беморларда делириоз холатлар, психозлар кузатилиши мумкин, бу эса мия кон томирларидаги ёш билан боғлиқ ўзгаришлар ва гипоксияга булган муносабати туфайлидир.Сурункали бронхитни даволашда бронхитларда яллигланиш жараёнини йукотиш, бронх ўтказувчанлигини яхшилаш, гипоксияга қарши курашиш, организмнинг қаршилик қобилиятини ошириш ва касаллик келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш зарур. Касаллик қўзиб турган пайтда антибиотик­лар (пенициллин, стрептомицин, канамицин) ва сульфаниламидлар (бисептол, сульфален, сульфадиме­токсин) буюрилади.
Бронхолотиклардан эуфиллин, эфедрин, платифиллин, изадрин, беротек тайинланади. Балғам кўчирув­чи, десенсибилловчи воситалар ва оксигенотерапия, физиотерапевтик муолажалар максадга мувофик беморга жисмоний машқлар, организмни чиниқтириш, тоза хавода сайр этиш, инфекция учокларини санация килиш, чекишни ташлаш тавсия этилади.
Ўткир пневмониялар—ўпка тўқимасининг яллиғгланиши бўлиб, касаллик қўзғатувчиси бактериялар, вируслар булиши мумкин. Кексаларда пневмониялар кўпинча бошқа бирор касалликнинг асорати булади ёки организмнинг каршилик кобилияти пасайгани сабабли мустакил касаллик тарикасида бошланади –у оғир ички ва хирургик касалликлар билан оғриб кимирламай ётадиган беморларда гипостатик пневмониялар ривожланади. Каттик совкотиш, рухан зурикиш, дуруст овкатланмаслик ва нафас йулларининг яллигланиш холлари пневмонияга мойил килиб куядиган омиллардир.
Касаллик клиникаси бирдан бошланмайди, умумий бехоллик, лохаслик, иштаханинг пасайиши, бемор эс-хушининг айниши кузатилади. Кексаларда калтираш, йутал, кукракда огрикдар каби симптомлар кузатилмай-ди.^Беморлар объектив текширилганда юзи, лабларида цианоз, нафас тезлашган, каттик булиб, аускультацияда курук хириллашлар ва крепитация эшитилади.
Кон таркибида лейкоцитлар нормада булиб, ЭЧТ баланд булади. Пневмония сабабли кексалар юрагида миокард иод истрофик узгаришлар, буйраклар зарарла-ниши кузатилади. Касаллик клиникаси сует ифодалангани сабабли рентгенологик текширув натижасига кура пневмония диагностика килинади. Касалликнинг даст-лабки пайтларидан бошлаб антибиотиклар ва сульфа­ниламид препаратлар буюрилади. Упка тукимасига яхши диффузия була оладиган антибиотиклардан цефалоспо-ринлар, ярим синтетик пенициллинлар яхши наф беради.
Кексаларни антибиотиклар билан даволаш жараёнида, замбуругли касалликларнинг олдини олиш макса-дида нистатин, леворин, поливитаминлар тайинланади. Кон айланиш системасида буладиган асоратларнинг олдини олиш максадида юрак гликозидлари, кордиа­мин, коразол, камфора тайинлаш максадга мувофик хисобланади Балгам суюлтирувчи, кучирувчи воситалар ва оксигенотерапия утказиш керак.
Гериатрик беморларнинг иммунобиологик фаолиятини кучайтириш максадида биоген стимулляторлар (ФИБС, алоэ экстракта) куллаш керак.
Хамшира, пневмония билан огриган беморларга ка­саллик профилактикасини ва пайдо буладиган асоратларни уктириши зарур. Турли респиратор касалликларнинг олдини олиш, организмни чиниктириш, нафас гимнастикаси билан шугулланиш, чекиш мумкин эмаслигини беморла'р билиши керак.
Кексаларда нафас нули ва упканинг сурункали касалликлари оқибатида ўпка тўқимаси ва бронхларда бириктирувчи тўқима ўсиб кетиши мумкин. Бу касал­лик пневмосклероз деб аталади, бунда беморни хансираш безовта килади.Рентгенограммада ўпка нақшининг ўзгариб қолгани, ўпка илдизидан чиқиб келаётган та­рам-тарам соялар борлиги маълум булади.
Гериатрик беморларда сурункали бронхит, пневмо­ниялар, ўпка сили, бронхиал астма касалликлари окиба­тида упка эмфиземаси пайдо булади. Ўпка эмфиземаси альвеолаларнинг хаво билан тулиб, кенгайиб кетиши, эластиклигининг йуколиши натижасида упка тукимасининг шишинкираб туришидир. Беморларни хансираш ва йутал безовта килади хансираш экспиратор характерга эга бўлади, кўкрак қафаси бочкасимон шаклга киради, бемор юзида цианоз кузатилади. Бемор объек­тив текширилганда упкада кутича товуши, курук ва нам хириллашлар кузатилади.
Рентгенологик текширувда упка майдонлари тиник-лиги кучайган, диафрагма пасаиган, харакатчанлиги чекланган булади. Беморларга бронхолитиклар, балгам кучирувчи дори моддалари, оксигенотерапия, нафас гимнастикаси ва тог курортларида дам олиш тавсия этилади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish