Меъда яра касаллиги. 60 ёшдан ошган беморларнинг 20% ида меъда яра касаллиги учрайди. Яра касаллиги 2 хил булади:
1). «Эски» яра, бу бемор ёшлигида орттирган касаллиги.
2). «Карилик» яраси, бу бемор кексайганда пайдо буладиган касалликдир.
Кариликда пайдо булган яра катта улчамда, юкори-да, кардиал сохада жойлашган булади. Меъда кон томирларидаги склеротик узгаришлар, шиллик пардадаги атрофик узгаришлар, сурункали меъда касалликлари кариликда яра пайдо булиши учун шароит яратиб беради.
Касаллик клиникаси кам ифодаланган булиб, диагноз куйишни кийинлаштиради. Яра касаллиги инструментал текширувда ёки яра асоратлар берганда, перфорация ёки кон кетганда аникланади.уКексаларда яранинг битиши кийинрок булади. Даволашда пархез тайинланади. Бунда холестеринга бой ва ёгли таомлар, аччик чой, кофе, спиртли ичимликлар ичиш такикланади.
Овкат витаминга бой булиши керак, консерватив даво учун витаминотерапия, тинчлантирувчи, анаболитик воситалар, биостимуляторлар, спазмолитиклар, антацид воситалар, алмагель метилурацил, солкосерил тайинланади.
Физиотерапевтик муолажалардан 5% ли новокаин ёки 1% ли бензогексоний эритмаси билан эпигастрал сохада электрофарез тавсия этилади.. /
Перфорация, ярадан кон кетиш, стеноз каби асоратлар жаррохлик усулини куллашга мажбур килади. К Сурункали гепатит — жигар хужайраларидаги яллиг-ланиш, дистрофик узгаришлар билан характерланади. Кексалардаги сурункали гепатит ёшликда орттирган касаллиги окибатидир. Сурункали гепатитнинг 4 хил формаси фарк килинади:
1. Сурункали актив гепатит.
Персистловчи сурункали гепатит.
Холестатик гепатит.
Агрессив гепатит.
Касалларда сурункали актив гепатит огиррок кеча-ди, дармонсизлик, тез чарчаш, иштаханинг йуколиши, кунгил айниши, мудрок босиши, кон кетиб туриши, бадан саргайиши, асцит пайдо булиши мумкин, бунда жигар катталашиши кузатилади. Куп холатларда сурункали актив гепатит жигар циррозига олиб келади. К,он-да умумий оксиллар микдори купайиб кетади.
Персистловчи сурункали гепатитда беморнинг унг ковургалар ости огриб туради, ёгли овкат истеъмол килганда, спиртли ичимлик ичганда огриклар кучайиши мумкин.у Сурункали гепатитда биохимиявий текширув утказилганда умумий оксил микдори камайгани, сулема ва тимол синамалари мусбатлашгани, билирубин, липидлар микдори ошгани, кон ферментлари АлАТ ва АсАТ кучайгани кузатилади.
Сурункали гепатитни даволашда пархезга катта эъти-бор бериш керак. Беморларга -пархез қўлланади. Ёғлар чекланиб, оқсилга бой, калорияли, осон хазм бўладиган овкатлар тайинланади.
Минерал тузлар, ўт хайдовчи кайнатмалар, антибиотиклар, спазматиклар, липотроп воситалар, витаминотерапия буюрилади. Сурункали актив гепатитда кортикостероидларни қўллащ мумкин. Беморларга санаторий ва курортларда даволаниш, дам олиш тавсия этилади.
Жигар циррози — жигар тўқимасида дистрофик ўзгаришлар ва бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетиши, жигар функцияларининг издан чиқишидир. Гериатрик беморларда жигар циррози кўп учрайди. Жигар циррози вирусли гепатит, алкоголизм, захарланиш, инфекцион касалликлар, қандли диабет, аллергия оқибатида пайдо булади. Беморларни дармонсизлик, ўнг ковурғалари остида оғриқ, иштаханинг йуқолиши, қориннинг дам булиши, уйкунинг ёмонлашуви безовта килади.
Бемор кўздан кечирилганда шиллик каватларининг саргайгани, бадан терисининг корайиши, терида юлдузчасимон томирлар пайдо булгани, кафт эритемаси, жигар катталашгани, каттик булиб колганини кўриш мумкин. Касаллик секин ривожланиб, охирги боскичларда асцит, кахексия, қон кетишлар кузатилади. Жигар циррозини даволаш учун кортикостероидлар, липотроп воситалар, витаминлар, альдактон (0,1 г. дан суткасига 2-3 марта) кокарбаксилаза, глютаминат кислотаси, пархез овкатлар тайинланади. Асцитда жуда эхтиёткорлик билан 1-2 л. суюклик чикариб ташлаш мумкин.
Жигар раки — кекса ёшдаги беморларда 50-60 ёшларда учрайди Корин бўшлиғида учрайдиган хавфли ўсмаларнинг 50 фоизи албатта жигарга метастаз беради. Бунда беморнинг ахволи ёмонлашиб, жигар катталашади, қаттиқ ва ғадир-будир бўлиб қолади, пальпацияда оғриқ кучаяди. Жигар ракининг асорати корин бушлигига кон куйилиши, коллапс, анемия ва беморнинг улими билан тугаши мумкин. Ут-тош касаллиги — касалларда симптомсиз кечиб, купрок диспептик белгилар кузатилади. Кунгил айни-ши, кайт килиш, кекириш, огзида аччик таъм булиши, унг ковургалар остида унча кучли булмаган огриклар беморни безовта килади. Огриклар куп овкатланганда, ёгли таомлар истеъмол килганда кучайиши мумкин/Ёш утиши билан руй берадиган ут пуфагининг атонияси пуфакда утнинг димланиб колишига олиб келади, бунда тошлар пайдо булиши осонлашади. Ут-тош касаллигига инфекция кушилса ёки ут пуфагидан тошлар сурилиб чикиши натижасида ут йуллари тикилиб колса, касаллик клиникаси ёмонлашади, огриклар кучая-ди, тана харорати кутарилади, бадан саргайиб кетади. Перорал холецистография ёки контраст моддани венада юбориб холеграфия килинганида ишончли диагноз куйилади.
Ут-тош касаллигини даволашда беморнинг нафас системаси, юрак томир системаси ахволини эътиборга олган холда оператив даво тайинланади. Беморларни консерватив даволашда пархезга амал килиш, жисмо-ний машкларни бажариб туриш, к.абзиятни бартараф килиш, семиришнинг олдини олиш тавсия этилади. Санчиклар пайтида огрик колдирувчи препаратлар, спазмолитиклар, ут хайдовчи, липотроп воситалар, витаминлар мунтазам кабул килинади. Бактериал инфекция мавжуд булса, антибиотиклар тайинланади. Беморларга санаторий ва курортларда даволаниш, парафин, балчик, озокерит аппликациялари, электрофа-рез тавсия килинади.
Холециститлар — ут пуфагининг яллигланиши булиб, уткир ва сурункали шакллари фарк килинади^ Уткир холециститнинг келиб чикишида асосий ролни инфек-циялар уйнайди. Кекса ёшдаги беморларда уткир холециститнинг клиник белгилари сует ривожланади. I Яллигланиш жараёни тез таркалиб, ут пуфагининг флег-монаси ёки гангренасини келтириб чикаради^ Беморнинг умумий ахволига караб жаррохлик усулида даволанади. Консерватив даво учун таъсир доираси кенг булган антибиотиклар, спазмолитиклар, огрик колдирувчи дорилар тайинланади. Огрикларни тез колдириш максадида Вишневский усули буйича паранефрал зона-ларга новокаинли блокадалар килинади. 2-3 кун ичида консерватив даводан наф булмаса жаррохлик йули билан холецистэктомия утказилади.
Сурункали холецистит — кексаларда ёшликда орттирилган касалликнинг давоми хисобланиб, купрок тула аёлларда учрайди. Сурункали холецистит тошли ва тош-сиз булиши мумкин. Кексаларда тошеиз холецистит кам учрайди ва клиникасида диспептик белгилар намоён булади. Унг ковургалари остида огриклар кузатилиб унг кукрак ва елкага утиб туради. Огриклар ёгли ва уткир овкатдан кейин кучаяди.
Сурункали холецистит купинча сурункали гастрит, панкретит, колит билан бирга кечади. Бундай холларда диагностика кийинлашади. Ун икки бармокли ичакка зонд солиб олинган В ут пороцияси лаборатор текши-
рилганда леикоцитлар, шилимшиклар, эпителий хужай-ралари кузга ташланади. Гохида ут суюклигида лямб-лийлар хам топилиши мумкин. Соглом одамда В ва С кисмининг ут суюклигида леикоцитлар ва шиллик булмаслиги, экма килинганда эса ут стерил булиши керак^Сурункали холециститни даволашда спазмоли-тиклар, ут хайдовчилар, липотроплар, витаминлар, нит-рофуран препаратлари, антибиотиклар; лямблийлар топилганда эса, трихопол буюрилади. Пархез билан даволашга алохида эътибор берилади. Ёгли, ковурил-ган, аччик, шур таомларни чеклаб куйиб, спиртли ичимликлар такикланади.Физиотерапевтик муолажалар, седатив, спазмолитик, ут хайдовчи воситалар яхши таъсир курсатади. Парафин, торф, балчик аппликацияла-ри, диаметрия, индуктотермия, ультратовуш буюрилади. Минерал сувлар ва бальнеологик курортлар тавсия килинади.
Ўткир панкреатит - меъда ости безининг уткир яллиғланиши бўлиб ушбу хасталикка чалинганларнинг 30-66% фоизи кексалар хисобланади. Касалликка сабаб -ўт йўли касалликлари, ёғли таомларни, спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол килишдир. Касаллик клиникасида эпигастрал сохада буладиган огриклар интенсивлиги унча кучли булмайди. Огриклар юрак сохасида пайдо булиб, миокард инфаркта клиникасини беради. Бемор кўнгли айниб қайт килади. Кон таркибида лейкоцитоз, диастаза миқдори ортиб кетади. Кексаларда купрок сероз панкреатит некротик ёки йирингли формаларига ўтиб кетади.
Беморни даволаш учун 3-5 кун очлик тайинланади, вена орқали изотоник натрий хлор эритмасида глюкоза юборилади. Огриқ колдириш мақсадида атропин сульфат, но-шпа, папаверин, галидор тайинланади. Меъда ости бези ферментлари активлигини пасайтирадиган трасилол, контрикал буюрилади. Шокка карши вена оркали 5-2 л. 5% ли глюкоза эритмаси, тери остига кофеин, мезатон, камфора, кордиамин юборилади.
Яллиғланишга қарши антибиотиклар берилади.
Ўткир панкреатит кексаларда кўпрок ўлим билан тугайди. Шу касаллик билан ўлганларнинг 70% ини 50 ёшдан ошган беморлар ташкил этади. Ўткир панкреа-титнинг олдини олиш учун жигар ва ут йули касалликларини яхши даволаш, овқатланиш тартибига риоя килиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик керак. Хамшира ўткир панкреатит билан оғриган беморларни мунтазам назорат қилиб, касаллик қайталанишининг олди олинишига кўмаклашиши керак.
Сурункали панкреатит — хотин-кизларда ўт пуфаги ва жигар хасталиги кўп учрагани сабабли бу касаллик кўпрок аёлларда учрайди. Барча сурункали панкреатит билан оғриган беморларнинг 20 %ини 60 ёшдан ўтган кексалар ташкил этади. Холецистэктомия қилинган беморларнинг 1/3 кисмида сурункали панкреатит кузати-лади. Касаллик кексаларда латент кечади. Беморлар диспептик аломатлар ва ўнг қовурғалар остидаги огриклардан шикоят киладилар. Кексаларда бу касаллик хазм органларнинг бошка касалликлари билан бирга учрайди, шунинг учун унинг диагностикаси бирмунча кийинрок булади. Сийдик ва кон таркибида диастаза микдори юқори бўлади. Копрологик текширувда меъда ости безининг хазм килиш кобилияти кузатилади. Касалликни даволашда пархез ва овқатланиш тартибига риоя килиш керак. Ферментлардан панкреатин, мезим-форте, панзинорм, липотроп воситалардан метионин, липокаин тайинланади. Десенсибилловчи, спазмолитик воситалар ва минерал сувлар ичиб туриш тавсия этилади. Хроник колит — йуғон ичакнинг сурункали яллигланиши бўлиб, кекса одамларда 60 ёшдан кейин кўп уч-райдиган касаллик хисобланади. Асосий клиник белгиси қабзият, метеоризм, ич кетиши, қоринда оғриқлар бўлишидир. Кўпинча бу касаллик меъда, жигар касалликлари билан бирга кечади. Сурункали қабзиятлар кекса одамларда тўғри ичак шиллиқ пардасининг тушиб қолишига, геморройга олиб келиши мумкин, шунинг учун куп кучанмаслик, кабзиятларнинг олдини олиш лозим. Хроник колитни даволащда ёгли, ковурилган, уткир овкатларни чеклаш зарур Пархезда мева, сабзавотлар, минерал сувлар, спазмолитиклар ва ични юмшатувчи, утлардан тайёрланган кайнатмалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |