Ўзбекистан Республикаси Соғлиқ


ГЕРИАТРИК БЕМОРЛАРДА СИЙДИК ЙЎЛИ



Download 0,62 Mb.
bet17/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61870
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
ГЕРОНТОЛОГИЯ КИТОБ

ГЕРИАТРИК БЕМОРЛАРДА СИЙДИК ЙЎЛИ.
БУЙРАКЛАРДА ЁШ БИЛАН БОҒЛИК
ЎЗГАРИШЛАР ВА КАСАЛЛЙКЛАР
Ёш утиши билан буйраклар паренхимасида нефронлар микдори камайиб, урнини бириктирувчи тукима эгаллай бошлайди, нефросклероз авж олади,70 ёшли кексалар организмида фаолият курсатаётган нефронлар сонининг 1/3-1/2 кисми атрофияга учрайди. 20-30 ёшдан бошлаб буйрак артерияларида атрофик узгаришлар пайдо булади. Буйракларнинг барча функциялари пасайиб, буйрак гипофункцияси ривожланади. Буйрак­лар фаолиятининг нерв ва гуморал йул билан идора этилиши кексаларда пасаяди.
Буйрак тукимаси, сийдик йуллари ёш утиши билан каттикдашиб эластиклигини йукотади. Сийдик пуфаги калинлашиб, дагаллашиб, сигими кичраяди, шунинг учун кариялар тез-тез сийишга шошиладилар. Ўткир гломерулонефрит — иккала буйрак коптокча-ларининг диффуз яллигланиши булиб, иммунологик касалликдир Буйраклар диффуз яллигланишининг 40 ёшдан кейин кам учрашига организм иммунологик ху-сусиятининг пасайиши сабабдир.
Касаллик қаттик совкотищдан, респиратор инфекциялардан, терининг йирингли касалликларидан келиб чикиб, кузгатувчилари асосан стрептококклар хисобла-нади.,
Беморларда касаллик белгилари суст ифодаланган булади, шишлар кам пайдо булади, жуда тез утиб кетади, анасарка деярли кузатилмайди. Сийдикдаги ўзгариш­лар катта микдорда булмайди. Аммо юрак синдроми аниқ ифодаланади, артериал гипертензия, юрак ва ко-ронар етишмовчилиги кузатилади.
Беморлар тез чарчаб қолиши, дармонсизлиги, бош оғриб туриши, хансираш, кам сийишдан нолийдилар. 60 ёшдан утган беморларда бу касаллик сурункали шаклга ўтиб кетади. Беморни ўрнидан тургизмай ёткизиб қўйиш, пархез буюриш керак. Касаллар овқатларида оқсилларни, тузларни кескин чеклаш максадга мувофик эмас.
Дорилар билан даволащда антибиотиклар, десенсибилловчилар ва симптоматик воситаларни қўллаш зарур. Кортикостероидлар эса факат 2-3 хафтада буюрилади ва аста-секин дозасини камайтириб борилади.
Юрак томирлари етишмовчилигида строфантин, гипертонияга карши резерпин, гипотиазид, депрессии тайинланади. Даво комплексига декамевит, ундевит каби поливитаминлар қўшилади.
Ўткир нефритнинг олдини олиш учун инфекция ўчоқлари санация қилинади.
Сурункали гломерулонефрит 18% кексаларда учрай­ди ва касаллик кўпроқ артериал гипертензия, анемия, буйрак етишмовчилиги каби асоратлар туфайли аниқланади. Бу касалликда буйрак коптокчаларида дегенератив-дистрофик ўзгаришлар авж олади ва кўпинча ўткир гломерулонефрит оқибатида пайдо бўлади. Ка­саллик аввалида буйрак функциялари узок вакт сакланиб туриши мумкин, кейин эса хроник буйрак етишмовчилиги билан тугайди.
Касаллик 3 хил шакдда кечиши мумкин.
1). Латент.
2). Гипертоник.
3). Нефротик.
Латент кечишида касаллик белгилари кам ифодаланиб, фақат, асорат берганда аникланади. Гипертоник шакдда юрак ва томир етишмовчилиги, гипертензия каби белгилар юрак хасталигини эслатади. Нефротик шаклида сийдик биохимик кўрсаткичларида патология аникланади. Хроник нефритни даволашда пархез, ош тузини суткасига 5-6 гр. гача чеклаш, мевалар, тарвуз, қовун, узум буюрилади. Дори-дармонлардан нефротоксик хусусияти бўлмаган антибиотиклар, антигистаминлар, замбуруғларга қарши воситалар, юрак гликозидлари, гипотензив воситалар, касаллик қўзиган даврида кортикостероидлар, виноминотерапия буюрилади.
Иклими қуруқ ва иссиқ бўлган курортларда даволаниш тавсия этилди.
Барча гериатрик беморларнинг 15-25% ида пиелонеф­рит касаллиги учрайди. Буйраклардаги ёш билан бог-лик; узгаришлар пиелонефрит касаллигининг купайишига сабаб булади. Холсизланиш, кунгил айни-ши, дармонсизлик, субфебрил харорат уткир пиелонеф­рит белгилари хисобланади. Конда лейкоцитоз ва ЭЧТ ошиб кетади. Бел сохасида симиллаган огриклар ва дизурик белгилар сует ифодаланади, аммо касаллик огир кечади, буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Уткир пиелонефрит клиникаси сует ифодаланиб, зимдан кечади, куп холларда асоратлар даврида диаг­ностика килинади. Хроник пиелонефритда Каковский - Аддис ёки Амбюрже усули буйича сийдик чўкмаси микдорини текшириб курилади, пиелонефритнинг энг типик белгиси булмиш лейкоцитурия аникланади. Рентгенологик, радиоизатоп йули билан текшириш уткази-лади.
Хроник пиелонефритнинг олдини олиш учун сий­дик йулларидаги инфекция ўчоқларини бартараф этиш, организм қаршилик қобилиятини кучайтириш лозим.
Пархез буюрилганда спиртли ичимликлар ичиш, ўткир таомлар истеъмол килиш такикланади. Сийдик хайдовчи утлар дамламаси, сабзавот -мевалар тайинла-нади. Овқат калорияли ва витминларга бой бўлиб, ош тузи чекланади.
Касалликка карши антибактериал препаратлар (гентамицин, левомицетин, карбенициллин, 5-НОК), уросептиклар (нитрофуранлар, сульфаниламидлар), глюко-кортикоидлар тайинланади. Шунингдек юрак глюкозидлари, биостимуляторлар, физиотерапия буюрилади. Беморларга минерал сувлар ичиш, санаторий ва про-филакторийларда бальнеологик ва физиотерапевтик даво тайинланади.
Буйрак - тош касаллиги 35-60 ёшларда кам учрайди. Тошлар хосил булиши буйракларда моддалар алмашувининг бузилишидир. Буйракдаги тошлар кўпинча рен-
тгенологик текширишда тасодифан топилиши мумкин.
Касаллик белгилари қуйидагилардан иборат:

  • бел сохасида симиллаб турадиган ёки қатгик. оғриқ­лар;

  • санчик. пайтида микро ва макрогематурия булиши;

  • сийдик билан тузларнинг ёки тошларнинг чикиши ва оғрикнинг тўхтаб колиши.

Интестинал симптомлар — кунгил айниши, кайт килиш, метеоризм.
Жуда куп холларда куйидаги симптомлар учрайди:

  1. Калтираш ва тана хароратининг ошиши.

  2. Сийдик чикишининг камайиши, хатто анурияга етиши.

  3. Артериал босимнинг ошиши.

Буйрак санчигида тусатдан белда қаттиқ оғриклар пайдо бўлиб, чов сохасига, қоринга, ташки жинсий органларга ўтиб туради. Беморлар каттик безовталанадилар, санчик бир неча минут, соат ёки кун мобайнвда тутиб туриши мумкин.
Кексаларда огриклар жуда кучли булмайди, купин­ча юрак хасталигини эслатади. Касалликни аниклашда рентгенологик текшириш кифоя.
Буйрак - тош касаллигининг олдини олишда тўғри овкатланиш, харакат режими, сийдик йуллари инфекциясининг олдини олиш тайинланади. Буйрак санчиги махалида бемор 39-40С°ли иссик ваннага туширилади. Огриққа карши наркотик анальгетиклар, 1 мл. атропин эритмаси, 2 мл. папаверин юборилади.
Огрикни колдириш максадида куйидаги литик аралашма юбориш мумкин: платифилин, промедол, димед­рол ёки папаверин, промедол, димедрол, аминазин.
Майда тош ва кумларни ювиш учун роватинекс, ци-стенал, ависан, келлин ишлатилади. Беморларга мине­рал сувлар, санаторияларда даволаниш тавсия этилади. ~Сенил цистити - кексаларда ёшларга қараганда купрок учрайди. Касаллик простата безининг аденомаси, буйрак тошлари окибатида жинсий органлар гигие-насига риоя килинмаганда пайдо булади.
Аёлларда сенил циститлари жинсий органлар инволюцияси, киннинг тушиб колиши каби касалликларда ривожланади. Касаллик даврида тез-тез огрик билан сийиш, ачишиш, сийдик тута олмаслик кузатилади. Сийдик лойка, чукмасида эритроцитлар, лейкоцит-лар топилади. Цистоскопияда ковук шиллик пардаси-да гиперемия ва йирингли учоклар аникланади. Касалликни даволашда /антибиотиклар, фурогин, 5-НОК, неграм, бисептол, уротропин буюрилади. Аналь­гин, папаверин, белладоннали ректал шамчалари қўйилади.
Махаллий даволаш максадида проторгол, колларгол эритмалари билан қовуқ ювилади, бунда йиринг ва шилимшиклар чикариб юборилади.
Циститнинг олдини олиш учун ковук катетеризация килинганда асептика ва антисептика коидаларига, шахсий гигиена коидаларига амал килмок керак.
Простата безининг аденомаси - эркакларда энг кўп учрайдиган касаллик бўлиб, кексаларнинг 82%ида бу касаллик топилиши мумкин. Касаллик сабабини эндокрин назария билан тушунтириш мумкин, чунки эркаклар климаксида жинсий фаолият сўниб боради, тухумлар фаолияти издан чикади.
Простата безида ўсаётган аденоматоз тугунлар уни эзиб қўяди. Аденоманинг оғирлиги 25 граммдан 250 граммгача етиши мумкин.
. Қовукка нисбатан аденома: ковук ичида, ковук устида (ректал) ва диффуз жойлашиши мумкин. Касаллик клиникасининг биринчи боскичида сийиш кўпрок кечкурун тезлашади ва қийинлашади, сий­дик оқими пасаяди. Бемор эрталаб кучаниб сияди. Беморнинг умумий ахволи 2-3 йилгача яхши булади. Бемор қаттиқ совқотганда, кўп ўтирганда, спиртли ичимликлар ичганда ўткир сийдик тутилиши мумкин.
Касалликнинг иккинчи боскичида сийиш анча кийинлашади, бемор сийишни кучаниб бошлайди, бир неча минутгача сийиш давом этади. Сийдик окими пасайиб, хатто томчилаб чикади. Беморга сийишдан енгиллик булмайди,-' 50 мл ва ундан купрок колдик сийдик пай­до булади. Бу боскичда цистит, ўткир сийдик тутили­ши пайдо булиши мумкин.
Касалликнинг учинчи боскичида сийиш х.ар 10-15 минутда, бемор аввалига кечаси, кейин кундузи хам сийдик тута олмай колади. Сийдик пуфагида сийдик тупланиб, кенгаяди ва парадоксал ишурия, яьни сий­дик окиб кетиши кузатилади. Беморнинг ахволи огирлашади, ранги окариб, огзи курийди, куп чанкайди, сурункали буйрак етишмовчилиги авж олади.
Кекса беморларни диспансер назоратидан утказиш ва касалликни эрта аниклаш керак. Аденома диагностикаси учун анализ, сийиш жараёни, безни бармок би­лан ректал текшириш, цистография, ренография, ультратовуш билан сканирлаш ёрдам беради.
Асосий даволаш усули бу аденомэктомия, яьни жаррохлик нули билан аденомани олиб ташланади. Декомпенсацияланган йулдош касалликларда операция Килиш мумкин эмас. Беморни операциядан олдин тайёрлаш мухим ах.амиятга эга. Операция утказиш мухимлигини беморга ва унинг кариндошларига тушунтирилади. Артериал гипертонияда гемитон, клофеллин, допегит, верошпирон, триампур тайинланади.
Юрак томир етишмовчилигида юрак гликозидлари, кокарбоксилаза, панангин берилади.
Нафас йўли касалликларида бронхолитиклар, балғам кучирувчи дорилар буюрилади.
Кандли диабети бор беморларга инсулин тайинланади. Касаллик профилактикасида спиртли ичимликлар ичиш, ўткир таомлар истеъмол қилиш тақиқланади, кабзиятнинг олдини олиш маслахат берилади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish