Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


-Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида психоконсултатив ишларни олиб бориш



Download 134,86 Kb.
bet31/39
Sana25.04.2022
Hajmi134,86 Kb.
#581505
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
Umk.Psixologik xizmat. 3 kurs.

15-Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида психоконсултатив ишларни олиб бориш
Турли таълим – тарбия муассасаларида бугун психолог янгилик эмас. Психологларнинг таълим тизимида фаолият курсатиб келаётганларига анча булди. Бироқ халигача купчилик бу соха мутахассислари ишига бироз шубха аралаш назар билан қарашмоқда. Бунга маълум маънода психологларнинг узи хам айбдор. Улар уз фаолиятларининг, уз ёрдамининг қанчалик мухимлигини, ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда уларнинг иштироки зарур эканлигини курсатиб, ифодалаб бермаяптилар. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг фикримизча, психологларнинг уз фаолиятида таълим тарбия муассасалари характерли хусусиятларига етарлича эътибор бера олмаётганликлари, муассасанинг узига хос хусусиятларига мослаша олмаётганликларидадир. Турли ёшдаги, жинсдаги маълумот ва эътиқод даражасидаги одамлар билан психолог бир хил метод ва усул орқали ишламас экан нима учун турли таълим - тарбия муассасаларида олиб борадиган фаолияти узаро фарқланмайдими? Турли муассаса бу турлича шароит, турли муассаса-бу ривожланиши жихатдан турлича булган болалар. Шундай экан, турли хил муассасаларда психолог ягона қолипга солинган йулдан бориши мумкинми? Бизнингча мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб турли туман болалар муассасаларида психолог олиб борадиган ишнинг бир – биридан фарқи, узига хос ва такрорланмас хусусиятларига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биз қисқача тарзда психологнинг мактабгача тарбия муассасаларида олиб борадаган ишлари, умумий урта таълим мактабларида ва мехрибонлик уйларининг тарбияланувчилари билан амалга оширадиган ишларнинг айрим жихатлари хақида тухталиб утамиз.
Психологнинг мактабгача тарбия муассасаларидаги урни ва вазифаси
Мактабгача тарбия муасcасаларининг тарбиячилари психолог ёрдамига мухтожми?
Сунгги йилларда мактабгача тарбия муассасаларимизда психологик хизмат оммалашиб бормоқда. Айни вақтда махсус мактабгача тарбия муассасаларида мини- лицей ёки лицей боҚчаларда, балки оддий туман болалар боҚчаларида хамма амалий психологлар фаолият курсатмоқдалар. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган «СоҚлом авлод давлат дастури» да 1 ёшдан 6 ёшгача булган болаларнинг саломатлигини мустахкамлаш тарбиясини туҚри ташкил қилиш масаласига купроқ ахамият бериш зарурлигининг таъкидланиши мактабгача тарбия муассасаларида психологнинг ахамиятини оширади. Зеро, саломатлик тушунчаси нафақат жисмоний, балки айни бир вақтда рухий саломатлик бирлигини англатади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «СоҚлом авлод деганда шахсан мен, энг аввало, соҚлом наслни, нафақат жисмонан бақувват шу билан бирга рухи фикри соҚ, имон эътиқоди бутун, билими, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман».
Яқин-яқинларгача боҚча психологи узига хос ноёб ходисалардан бири эди. Психологниг бир турдаги муассасалардаги вазифа ва фаолият йуналиши аниқ курсатилмаган эди. Энг мухими, психологларнинг узи учун хам бу фронт – бу тармоқда қандай ходиса ва муаммоларга дуч келиш мумкинлигини аниқ равшан тасаввур этишга қийналар эдилар. Шунинг учун, хатто уларнинг узларида хам «узи психологга зарурат бормикан?» деган гумон пайдо буларди. ¡озир хам айрим боҚча психологлари муассасада уз уринларини тополмай қийналаяптилар. Шунинг учун улар боҚчадаги уз фаолиятларининг дастлабки босқичини одатда методикалар орқали болаларни диагностика қилишдан бошлайдилар. Шубхасиз, бу жуда самарали фаолият йуналиши. Бунда болаларнинг умумий ривожланиш даражаси аниқланади ва мавжуд муаммолар кузга ташлана бошлайди. Бироқ диагностика ва унинг натижаларини қайта ишлаш анча куп вақт талаб қилингани учун болаларнинг муаммолари билан шуҚулланишга вақт деярли қолмайди.
Шунинг учун мутахассислар мактабгача тарбия муассасаларида фаолият курсатаётган психологларга ишни дастлаб унга ёрдам сураб мурожаат қилган ота - она ва тарбиячиларнинг мурожаатини урганишдан бошлашни тавсия этадилар . Мактабгача ёшдаги болалар ота - оналари ва тарбиячиларининг психологга қиладиган мурожатлари унинг мазмуни ва характери хусусида рисоламизнинг навбатдаги булимида батафсил тухталамиз . Ишонамиз, ушбу мурожаатларни урганиб, уларга уз вақтида жавоб бериши билан психологлар узини қанчалик кераклигини исботлай оладилар.

Download 134,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish