УҚИТУВЧИ ПСИХОЛОГНИНГ МИЖОЗИ ВА ЯҚИН ХАМКОРИ СИФАТИДА уқитувчилар хам алохида эътибор талаб қиладиган объектдир. Амалиёт шуни курсатадики, одатда уқитувчилар психолог билан хамкорлик қилишга тайёр буладилар. ¡амма гап психолог узини қандай тутишига бориб тақалади. Бунда психологнинг уқитувчиларга нисбатан эгаллайдиган позицияси жуда мухим роль уйнайди.
Психолог позициясининг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат: а) педагог билан булган муносабатга установка;
б) педагогларни қандай булса шундайлигича қабул қилишга установка.
в) субъект - субъект муносабатларидан иборат тенглик ва хамкорлик характеридаги муносабатларга установка.
Мана шундай позиция педагоглар билан булган конструктив хамкорликни таъминлай олади.
Дастлабки кезларда психолог уқитувчиларга уз ёрдамини хаддан ташқари фаоллик билан тиқиштирмаслиги зарур. Камтарона равишда, агар зарур булса, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилса, шунинг узи кифоя. Кимдир дарров хамкорликка шошилади кимдир бироздан сунг кимгадир умуман психолог ёрдами керак булмайди. ўқитувчилар билан ишлашда болада руй бераётган ижобий узгаришларга асосан уқитувчи сабабчи булаётганини таъкидлаб туриши керак. Психологнинг иши «сояда» қолиши керак. Шунда у педагоглар орасида тан олинади. ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал ишлардан ташқари улар билан семинарлар шаклида психологик тарҚибот ишларини олиб бориш мақсадга мувовиқдир.
Бундан кузланган асосий мақсад кимгадир уз билимларини куз-куз қилиш эмас, балки педагогларнинг психологик маданиятини оширишдир. Ушбу машҚулотларни шундай ташкиллаштириш керакки, уқитувчилар пассив тингловчи булиб қолмасинлар. Бунинг учун хар бир психологик маълумотга уларни уз тажрибаларидан мисоллар келтиришга ундаш керак. Охирида эса бирор бир хазил аралаш тестни бажариш хаммага яхши кайфият бахш этади.
¡ар қайси мактаб психологи олдидаги савол шуки «ўзим ёрдамимни таклиф қилайми ёки уқитувчилар мурожаат қилишини кутайми?» Майли бу саволга хар ким уз вазиятидан келиб чиқиб жавоб бера қолсин. Лекин психолог бир нарсани унутмасинки, уқитувчиларнинг унга мурожат қилиши уларнинг педагогик стажи ва тажрибасига боҚлиқ эмас. Бу купроқ уларнинг шахсий фазилатларига: мулоқатга киришувчанлик даражаси, хавотирланувчанлик, қизиқувчанлиги янгиликка очиқлиги ва бошқаларга боҚлиқ. уқитувчилар болалар хақида хар қандай узоқ муддатли психологик татқиқотлар натижаларидан кура купроқ нарса билади. Улар болалар билан хар куни мулоқатга киришадилар ва табиийки уларга таъсир этиш учун купроқ имкониятга эгалар.
Бас шундай экан, психолог уқитувчининг яқин хамкори ва ёрдамчиси булиши керак. Психологлар шуни унутмасинларки, мактаб хаётини узига хос сахна асари деб тасаввур қилсак, ундаги роллар қуйидагича тақсимланган булади:
Болалар
уқитувчи
Психолог
¡исобчи
Ошпаз
Хурматли психологларга биринчи роль ажратилган.
Психологнинг мехрибонлик уйларида олиб борадиган ишларининг узига хослиги
1987 йилдан бошлаб болалар уйларига (хозирги мехрибонлик уйлари) ва мактаб интернатларда психолог штати жорий этилди. Ушбу ходиса оиладан ташқарида тарбияланаётган болаларнинг психик ривожланиши учун махсус психологик ёрдам зарурлигини тан олишни англатади. Мехрибонлик уйлари ёки мактаб интернатларидаги психолог ишиниг асосий йуналишлари, принцип ва методлари куп жихатдан оддий мактабдагига ухшаш булади. Бироқ шу билан бирга ушбу муассасалардаги психологлар иши узига хосликларга хам эга. Бу узига хослик биринчидан, бундай тип муассасалардаги таълим тарбия жараёнининг узига хослиги: иккинчидан болаларнинг психик ривожланишидаги узига хослик туфайли келиб чиқади.
Шу нарса маълумки, илк болалик давриданоқ (1-3 ёш) интернат типидаги муассасаларда тарбияланаётган болалар бир қанча психологик хусусиятлари билан оилада тарбияланувчи болалардан фарқланадилар: баъзи хусусиятларда ушбу масалаларда тарбияланувчи болалар оддий мактабдаги болалар билан баробар ва хатто, улардан устунроқ булса, айрим хусусиятлари билан улардан хатто узидан кичик ёшдаги уқувчилардан хам орқада қоладилар. Афсуски, бундай холат бутун мактаб ёши даврида сақланиб қолади.
Буни шу билан тушунтириш мумкинки, психологик ривожланишда орқада қолиш анча вақтли, мактабгача ёш давридаёқ вужудга келади. Уни бартараф этиш иши махсус муассасаларда етарли даражада олиб борилмаслиги оқибатида улар кейинги ёш босқичларида янада чуқурлашиб кетади.
Мехрибонлик уйлари ёки мактаб-интернатларда ишлай бошлар экан, психолог меъёрий хужжатларда курсатилганидек, қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади: ота-оналар қарамоҚисиз қолган болалар билан мехрибонлик уйлари хамда интернат типидаги муассасаларда олиб бориладиган психолог иши ушбу муассасалар тарбияланувчиларининг психологик жихатдан тулақонли ривожланишини таъминлаш, шахс сифатида ва интеллектуал ривожланиш хусусиятларини, таълим тарбия жараёнидаги бузилишларнинг психологик сабабларини диагностика қилиш ва бундай бузилишларни бартараф этиш учун профилактик тадбирлар утказишга йуналтириши керак. Психолог бола хаётидаги руй берган фожианинг бола психик ривожланишига таъсир этишини сусайтириш ва тегишли психологик методларни утказиш орқали бола шахси прогрессив шаклланишини таъминлаш лозим.