Муҳаббатсиз киши одам эмасдур,
Гар одамсан, муҳаббат ихтиёр эт!
Нодиранинг муҳаббат тушунчаси чуқур ижтимоий мазмун касб этади. Муҳаббат шахсий туйғулар доирасидан юқори кўтарилиб, одамийликни чуқур идрок қилиш воситасига айлантирилади. Нодираинсоннинг энг юксак фазилати вафодорликда деб билади. Шоиранинг форс-тожик тилидаги м е -
б о ш радифли ғазалида вафо мавзуи кенг доирада қаламга олинади.
Нодира форс-тожик тилида ҳам гўзал, таъсирчан шеърлар ёзган. Улар ҳам мазмун ва бадиий маҳорат жиҳатдан ўзбек тилидаги ғазалларидек юксак даражада ёзилган бўлиб, шоира ижодини яна ҳам кенг ва тўлароқ ўрганишда муҳим роль ўйнайди.
Нодира ижодига бўлган қизиқиш шоира ҳаётлик давридаёқ бошланган. Машҳур шоира Дилшод (1800—1905) Нодирага махсус ғазаллар бағишлаб, уни «илм-адаб ва назм осмонининг юлдузи, ушшоқлари ғазалхони, шакар сочувчи булбул» деб таърифлайди. Нодира ғазалларига жуда кўп шоирлар, назиралар ёзганлар, мухаммас боғлаганлар. Ўзбек адабиётида ва саҳнада Нодиранинг бадиий образи яратилди. Ҳ. Раззоқовнинг «Нодира», Туроб Тўланинг «Нодирабегим» мусиқали драмалари саҳналаштирилди. Комил Ёрматов ва М. Мелькумовларнинг сценарийси асосида «Нодирабегим» фильми яратилди. Шоира асарлари рус ва бошқа чет тилларга таржима қилинган. Фазаллари ўзбек мақомлари ва халқ куйларига солинган. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида кўплаб кўчалар, кинотеатр, мактаб ва кутубхоналар Нодираноми билан юритилади.
Ас: Шеърлар, Т., 1958; Девон, Т., 1963; Асарлар (2 ж.ли), 1-ж., Т., 1968; 2-ж., 1-2-китоб, Т., 1971; Девон (форс-тожик тилидаги ғазаллар), Душанба, 1967; Увайсий ва Нодира, Т., 1994.
Ад.: Жалолов Т., Узбек шоиралари, 1-китоб, 2-нашр, Т., 1970; Абдуллаев В., Ўзбек адабиёти тарихи, 2-китоб, 1967; Қаюмов А., Қўқон адабий муҳити, Т., 1961; Қодирова М., Давр Нодираси (Нодиранинг ҳаёт ва ижод йўли), Т., 1991; Маънавият юлдузлари, Т., 2001.
САИДЖОН КАЛОНОВ
(1914-1972)
Ўзбекистон халқ артисти, найчи-созанда ва бастакор Саиджон Колонов ХХ аср ўзбек мусиқа тарихида ёрқин из қолдирди.У халқимизнинг мумтоз санъати анъаналарини давом эттирди, ўзига хос услуби билан турли мавзуларда жозибали қўшиқ ва ашулалар яратиб, замонавий мусиқа маданиятимиз ривожланишига баракали ҳисса қўшди.
Саиджон Калонов Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида 1914 йил 30 июлида темирчи-косиб оиласида туғилди. У 6 ёшида дастлаб қишлоқдаги масжид қошидаги эски мактабда, 1920 йилдан бошлаб янги мактабда таълим олди. Мактабдаги ҳаваскорлик тўгарагига қатнашиб най чалишни ўргана бошлади. 1927 йилда 7-синфни битириб Тошкент мусиқа техникумига ўқишга кирди. Маскур даргоҳда най чалиш қаторида ўзбек халқ чолғуларининг бошқа турларини, мусиқа назарияси, адабиёт фанларидан сабоқ олди. Ўқиш даврида Ўзбекистон радиоси қошида 1927 йилда Ю.Ражабий ташкил этган чолғу ансамблида найчи бўлиб ишлади. 1932 йили Мусиқа техникумини битиргач, Фарғона вилоят Мусиқали драма театрига мусиқа раҳбири этиб тийинланди. “Фарҳод ва Ширин” спектаклига куй ва ашулалар басталади.
1936 йил Ўзбекистон давлат филармонияси очилиб Т.Жалилов раҳбарлигида ансамбл ташкил топиши келгусида йилда Москвада ўтадиган Ўзбекистон адабиёт ва санъат 10 кунлигига тайёргарлик кўриш муносабати билан вилоятлардан кўзга кўринган созанда ва хонандалар қатори С.Калоновни ҳам мазкур ансамблга ишга таклиф қилишди.
1938 йил С.Колонов Ўзбек давлат мусиқали театрига (1939 йили июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон давлат операси ва балет театри)га якканавоз лавозимига таклифкилинди . 1941 йилда Янгийўл мусиқали драма театрининг ташкил топиши билан театрини мусиқа раҳбари Ю.Ражабий ўзи билан Саиджон Колоновни ҳам бирга олиб кетди. 1942 йили С.Колонов раҳбарлигида 16 кишидан иборат ашула ва рақс ансамбли тузилди. 1942-1945 йилларда ансамбл Марказий Болтиқ бўйи фронтларини бойитиб борди ва ўзи ҳам қуйидаги қўшиқларни яратди: “Ўзбекистондан салом”, “Оналардан салом”, “Зафар билан қайтиб”, “Ғалаба қиламиз”, “Лочинлар”, “Ўзбек ўғлонлари”, “Дўстлик жасорати”, “Ботир аскарлар” ва бир неча рақс куйлари ҳам басталади. 1945 йил С.Калонов ўзи ишлаган театрга ансамбли билан қайтди ва 1948 йилига қадар ишлади. Ўша йили Ўзбекистон радио қўмитаси қошидаги ўзбек халқ чолғуасбоблари оркестрига созанда лавозимига таклиф қилди.
1967 йилдан Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг аъзоси, бастакор С.Калонов классик ва замондошшоирларнинг шеърларига турли мавзуларда 200 дан ортиққўшиқлар яратди. Улар орасида “Ватан савгиси”, “Ватан таронаси”, “Гулистонлар аро”, “Чевар қизлар”, “Яшанг қизлар”, “Ёшлар марши”, “Фазога биринчи босқич”, “Қуёшли ўлкам” каби ватанпарварлик руҳида меҳнат ва жасоратни ифодалайдиган қўшиқлар билан ишқ-муҳаббатни, орзу-умидларни ҳам қуйдаги лирик қўшиқлар-ашулаларда мадҳ этади: “Гулмиди, раъномиди” (Н.Нарзуллаев сўзи), “Севгилим” (М.Қодиров сўзи), “Ойдин кечада” (Миртемир сўзи), “Интизорман йўлингга” (А.Пўлат сўзи), “Топмадим”, “Дилнавозим” ва “Гулёр айтиб кел” (А.Навоий ғазаллари), “Даркор эмас” (А.Ғаффорий сўзи), “Айб этмас” (З.Обидов сўзи), “Висол гулшани” (А.Исроилов сўзи), “Эй сарви равон” (Нодира ғазали), “Бу насим” (Ҳабибий сўзи) ва бошқалар. Бу жозибали қўшиқ ва ашулалар турли ижрочи авлодларни мулки бўлиб қолди ва қўшиқ санъатининг шайдолари дилларидан жой олдилар. С.Калонов қўшиқлар басталашдан ташқари мусиқанинг бошқа жанрларида ҳам ижод қилади. Унинг яратган асарлари асосида машҳур композитор ва педагог М.Штейнберг ўзбекча симфония-репсодия (1942 й.), афғон рубоби учун пьеса, чанг ва ўзбек халқ чолғулари оркестри учун “Баҳор армуғони” номли пьеса, дирижёр Н.Халилов билан ҳамкорликда “Ҳалима” мусиқали драмаси ва халқ чолғулари учун турли-туман, катта-кичик жанрли мусиқа асарларини яратади.
Саиджон Калонов 1950 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони, орден, медаллар ва Ўзбекисон ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |