Лирико-колоратурали сопрано - бир мунча куюк, жарангдорлиги
кенг, харакатчан товуш бўлиб, ҳам лирик, ҳам колоратуралипарчаларни ижро эта олади.
Лирик сопрано - харакатчанлиги бир мунча баққуват ва кенгтовушга эга бўлиб, тембр бўйича ёрқин, кумушранг, илиқликка эга.
Юқори пардаларда иккинчи октаванинг до нотасигача етиб боради.
Лирико-драматик сопрано - кенг лирик товушга, бир мунчатўйинган кўкрак тембрига эга.
Драматик сопрано меццони эслатувчи, паст ноталарда каттакучдаги жарангдорлиги билан фарқланади.
Меццо-сопранонинг диапазони кичик октава ля нотасидан тоиккинчи октава синотасигача,баъзида то учинчи октава донотасигача борадиган тўқ тембрли
аёллар кўкрак овози. Шунингдек,бу гурухда ҳам бир-биридан қуюқжарангдорлиги билан фаркланувчиюқори меццо-сопрано ва марказий
меццо-сопранолар мавжуд.
Контральто барча диапазонда тўйинган кўкрак тембрига эга энгпаст ва кам
учрайдиган овоз.
Баъзи овозлар ноаник, оралиқ тембр биланхарактерланади. Бундай овозлар кўпроқ ўқитишнинг бошланғичвақтида учрайдилар ва кейинчалик у ёки бу овоз тури томонигаривожланиб кетадилар.
Профессионал ижрочилар орасида овознинг бир туридан бошқатурига ўтиб туриши ҳам кузатилади. Баъзи хонандалар турли овозларучун ёзилган ашулаларни ижро этиш қобилиятига эга.
Товушни тўғри шакллантириш ва уни ривожлантиришнингшартларидан бири
унинг турига туғри ташҳис кўя билишхисобланади.
Қуйидаги белгилар орқали овоз турларини аниқлаш таклифэтилади:
ўтувчи ноталар ва примар пардаларда тембри, қандайдиапазонга эга бўлишини,тесситура тута билиш қобилиятини,шунингдек товуш бойламлари
узунлиги.
Тембр ва диапазон асосида талаба қайси тур овоз эгасиэканлигини аниқ
айтиб бериш мумкин эмас. Ўз турига мансуббўлмаган кенг диапазонли товушлар хам учрайди ёки унинг аксиўлароқ диапазоннинг юқори ё пастки қисми қисқариши кузатилади.
Яна шундай хам бўладики, тембр бир тур овозга тўғри келса, диапазони эса унга жавоб бера олмайди. Талабаларнинг ижро имкониятларига қараб, юқоридаги хусусиятлардан келиб чиқиб уларга хос репертуарлар танлаб куйлаш маҳоратлари шакллантириб борилади.
Овоз турини аниқлашда ўтиш ноталари тахлилидан чиқиш мумкин бўлади. Маълумки, турли овозлар турли баландликда ўтишноталарга эга.
Ҳар бир овоз турининг ўтиш ноталари турлибаландликда жойлашади.:
Тенор: биринчи октаванинг ми-фа-фа диез.
Баритон: биринчи октаванинг ре-ми бемоль-ми.
Бас: кичик октаванинг ля-си бемоль-си биринчи октаванинг до-до
диез.
Сопрано: биринчи октаванинг ми-фа-фа диез.
Меццо-сопраио: до-ре-ре диез.
Аёллар овозида ўтиш ноталар диапазоннинг паст қисмида, эркакларники
эса диапазоннинг юкори қисмида жойлашган. Шуниэслатиш лозимкиаёл
овозларининг юқори қисмида ҳам ўтиш ноталарбор, аммо улар унчалик сезиларли эмас.
Товуш турини ажратишда асосан эркин, табиий ва чиройлижарангдорликка эга примар товушлар ёрдам бериши мумкин.
Кўпинча улар товуш диапазонининг ўрта қисмида мавжуд бўлади:
тенорда - биринчи октавадаги до, сопранода - иккинчи октавадагидо, баритонда - кичик октавадаги ля, меццо-сопранода – биринчиоктавадаги ля,
басда - кичик октавадаги фа нотаси.
Мазкур тур товушга хосликни тесситура ушлаб туриш жудамуҳимдир.
Тесситура тушунчаси ижро этилаётган асардагитовушнинг бир маромда
тутиб турган диапазон қисмидагина аксэтади. Агар товуш характер жихатидан тенорга яқин бўлса, лекинтенорга хос тесситурани ушлаб турмаса, эхтимол у товуш баритонбўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |