Анъанавий услубда куйлаш малакаларини
ўстириш учун машқлар.
Анъанавий хонандалик бўйича ижро малакаларини эгаллашда овозни қиздириш учун махсус машқлар катта роль ўйнайди. Бу машқлар турличабўлиб, хар хил мақсадларни кўзда тутади: нафасни мустаҳкамлаш, овозни ривожлантириш, унинг равонлигини, ҳаракатчанлигини таъминлаш, диапазонини кенгайтириш, товуш ҳосил қилишда ягона усулни қўллаш, соф интонацияни юзага келтириш, гармоник уқувни ўстириш, дикция аниқлигига эришиш, нола ва безаклар билан куйлаш ва бошкалар.40
Хуллас, бу машқлар хонандаларга ифодали ижронинг техник вабадиий усулларини эгаллашга ёрдам беради. Айрим машқларкомплекс характерга эга бўлиб, турли малакаларни бараваригаривожлантиради. Кундаликмашқ-
лар билан шуғулланилмаса асарижро этишни ўрганиш жараёни чўзилиб кетади. Машқлар мусикаматериали ҳамда техник вазифаларга кўра пухта ва хилма-хилтанланиши лозим. Бошланишда оддий машқлар танланиб, аста-секин мураккабига ўта бориши керак. Машқлар ўрта динамикада(секин) эркин нафас алмашинишида ижро этилади.
Машғулот ёки концерт ижроси олдидан қўлланиладиган овозни созлашмашқлари овозларни куйлашга тайёрлаш дейилади. Бундай машқлар овоз аппаратларини ишга туширишучун муҳим аҳамиятга эга. Овозларни куйлашга тайёрлаш машқлари раҳбар белгилаган вазифага кўра 10— 15 минут давом этади. Овозларни куйлашга тайёрлашни чолғу асбоб жўрлигида важўрсиз ўтказиш мумкин.
1) Чолғу асбоб қўлланилганда хонандалар учун товуш созлигини текшириб туришга имкон яратилади;
2) Овозни куйлашга тайёрлаш чолғу асбобисиз ўтказилса, хонанданинг ички уқуви ўткирлашади. Максадга караб иккала овозниҳам куйлашга тайёрлаш-
дан фойдаланиш мумкин, аммо иккинчитурини кўпроқ қўллаган маъқул.
Хонандалик ансамбли билан машғулот вокал машқларидан бошланади,
Мазкур фандан кўп йиллик амалий машғулотлар олиб бориш давомида овоз созлаш машқлари ҳам такомиллашиб, янгиланиб борди.
Маълумки академик ижрода талабалар вокал-хор машқларини куйлаш малакаларини шакллантира борадилар. Яъни, бу ижрода безак ва нолаларни куйлаш талаб этилмайди.
Анъанавий услубда куйлаш малакаларини шакллантиришда пардоз бериб нолалар билан куйлаш муҳимдир.Бу борада нолалари бўлган овоз созлаш машқларидан фойдаланиб борилади.
Ижро жараёнида барча ярим ва нуқтали чорак ноталар нола билан куйланади.
Ижро қилинадиган асар ўлчови ва динамик услубидан келиб чиқиб бу машқлар ҳам асар мавзу ўлчовига оид овоз созлаш машқларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Анъанавий хонандалик мактабида гўзал ва жозибали усуллардан ҳисобланган ¾ ўлчовида кўплаб ашулалар яратилган.
Сарахбори БузрукИИ – таронаси оҳангидаги куйчанлик орқали овоз созлаш машқидан фойдаланилади.41
Жуда камёб ва чуқур вибрато овознинг «чайқалиши», ўйнабкетиши билан ажралиб туради. Одатда у хонандаларнинг мускулзўриқиши оқибатида ўзларининг табиий тонусини йуқотишига олиб келади
Зўриқиб куйлаш - бу шунчаки каттиқ айтиш эмас, балки товушаппаратининг ортиқча фаоллик билан ишлатишдир. Жадал куйлашнатижасида аста-секин тембр ўчирилиб, вибрато бузилиб, товушқаттиқ тебрана бошлайди. Уни тузатиш жуда қийин кечади.
Бурун товуши ашула айтиш пайтида юмшоқ танглайнингтушиши ва товушнинг бурун-халқум билан эркин муносабатдабўлишига боғлиқ.
Бундай ҳолларда талаба диққат-эътиборини юмшоқ танглайникўтарилишга қаратмоғи лозим.
Томоқ, сиқиқ товуш миллий кадрлар учун жуда характерли,негаки ундан анъанавий ижро услубида куйлашда фойдаланилади.
Овоздаги бўғиқлик энг аввало овоз бойламларининг носоғломҳолати билан боғлиқ. Бироқ товушдаги бўғиклик овоз аппаратиишининг мувофиқлаштирилмаганидан, хиқилдоқ мускулларининг суст ишлашидан ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда нафасолишни тўхтатиб туриш, жарангли ва портловчи ундошларнингқаттиқ хужумидан фойдаланиш яхши самара беради.
Куйлашда рўй берадиган кўпгина камчилик нуткдаги нуқсонларбилан боғлиқ. Бундай ҳолларда логопедда даволаниш лозим, негакинотўғри талаффуз этиш талабага бадиий асарларни юқори даражадаижро этиш имконини бермайди.
Овоз гигиенаси ва хонанда тартибиижрочилик фаолияти барча мехнат каби ишлаш ва ҳордиқчиқаришда ўзининг меъёрига амал қилишини, уларни вақт бўйичатўғри тақсимлашни талаб этади. Хонанда - бу энг аввало соғлом,
рухиятитетик, асаблари баққувват, ичкиаъзолари соғлом инсон. Ишга лаёқатлилигини тиклаш учун 7-8соатлик уйқу зарур. Тўғри овкатланиш жуда мухим. Хонанда сўлакпардаларини қитикловчи ўткир таомлардан қочиши, шунингдек ўтаиссиқ ёки ўта совуқичимликларистеъмолидан ўзини тия билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |