Дони Зокиров39
(1914-1985)
Ўзбекистон халқ артисти, созанда, дирижёр, мураббий, жамоат арбоби, бастакор Дони Зокиров ажойиб қўшиқ, романс, мусиқали драма, симфоник халқ чолғулари оркестри учун басталанган мусиқий асарлари билан ўзбек мусиқа маданиятини бойитди.
Д.Зокиров 1914 йил 28 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилди.
1926 йил ўрта таълим мактабига ўқишга борди ва мактабдаги мусиқа тўгарагига қатнашди.Най, дутор,ғижжак чалишга қизиқди.Машҳур санъаткор Муҳиддин Мавлоновдан ўзбек ва тожик халқ мусиқий мероси ва ижрочилик сирларини ўрганди.
1929 йилда Самарқанддаги Н.Н.Миронов раҳбарлигидаги мусиқа ва ҳореография илмий тадқиқот институтига ўқишга кирди.
1929-1935 йиллари Республика мусиқали драма театрида созанда бўлиб ишлади.Мазкур театрни ташкил қилган улуғ санъаткор М.Қориёқубов, Тамараҳоним, Уста Олим Комиловлардан сабоқ олди ва бирга ишлади.
1936 йилда Тошкентда Ўзбекистон Давлат филармонияси очилди ва шу ансамблда концертмейстер лавозимида ишга таклиф қилинди, кейинчалик мусиқа раҳбари бўлиб тайинланди.
1940-1942 йиллари Тошкент Давлат консерваториясининг тайёрлов курсида ўқиди, лекин уруш туфайли ўқишни 1953 йили битирди.
1957 йили Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитаси қошида Ўзбек халқ чолғу асбоблар оркестрига бош дирижёр ва бадиий раҳбар лавозимига тайинланди.
1934 йилда биринчи йирик ижоди З.Фатхуллиннинг “Ғунчалар” пеьсаси учун басталанган мусиқасидир. У илк ижодий ютуғлардан кейин қўшиқ ва ашулалар яратди. Жумладан: “Она орзуси”, “Зафар топиб”,”Ол қасос”,”Жангда бардам бўл” каби ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар ёзди. А.Навоийнинг “Орази” ва “Ўртанур” ғазалларига фортепиано жўрлигида қўшиқлар, саҳна учун “Сўнмас чироқлар”,”Далада байрам”,”Ватан қирғоқлари”,”Ёшликда берган кўнгил”,”Ҳаёт машъали”, ”Менинг жаннатим”,”Шаҳзода ва етим қиз” мусиқали драмаларини яратди.
“Амирликнинг емирилиши”, “”Қутлуғ қон”, “Ёр-ёр” кинофильмларига мусиқалар, Ўзбек мумтоз мусиқа намуналарини қайта ишлаб, Ўзбек халқ чолғулари оркестри, якка чолғулар ва оркестрга мослаштирилган “Ёввой Чоргоҳ”, “Фиғон”, “Қайтарма”, “Чўли ироқ”, “Фарғонача”, “Савти Наво”, “Мирзадавлат” “Насруллойи”, “Таснифи дугоҳ”, “Уфори Наво”, “Ражабий” каби асарлар яратилди.
Д.Зокиров мумтоз шоирлар ғазалларига кўплаб қўшиқлар ёзиб ўзбек қўшиқчилиги ривожига катта ҳисса қўшди. У А.Навоий ғазаллари билан айтиладиган “Эй сабо”, “Бўлмаса”, “Айб этмангиз” ва “Кўрмадим” радифли ғазалларига ёзилган қўшиқ ва романслари ҳозирги кунда халқимизнинг ўлмас дурдона асарларига айланиб улгурди.
“Кўрмадим” ғазалига басталанган асарнинг илк ижрочиси Ўзбекистон халқ артисти, анъанавий ва академик вокал хонандалик услуби ижрочиси Назира Ахмедова бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |