ШАҲАР ЙЎЛЛАРИ ҚОПЛАМАСИ РАВОНЛИГИНИ БАХОЛАШНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ.
Yuldashev Javlonbek Maxsetovich
Автомобил ҳайдовчиларининг нуқтаи назари бўйича қоплама равонлиги бу ҳайдовчи ва йўловчилар сезадиган ҳодиса. Равонлик деб қоплама юзасини автомобил динамикасига, динамик юкланганликка ва ҳаракат қулайлигига таъсир қиладиган даражада, лойиҳавий юзага нисбатан оғиши тушинилади.
1.1-расм. Йўл қопламасида ҳосил бўладиган норавонликлар.
Техника тарққиётининг жадал сурат билан ривожланиши бугунги куннинг транспорт воситаларига бўлган сифатини ҳам ошишга сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган бареча турдаги транспорт турлари замонавий хавфсизлик ва комфортликни таъминловчи жихозлар билан таъминланмоқда. Жумладан шахсий ва жамоат транспортларида ҳаракатланганда ҳаракат вақтида йўл нотекисликларидан ҳосил бўладиган тебранишларнинг асосий қисми осма механизми орқали сўндирилади. Бу эса равон ҳаракатланишни ва cомфорт ҳаракатни таъминлайди.
Транспорт воситаларидаги тебранишлар турли хил мақсадларда ўрганилган. Масалан меъёрдан ортиқ вибратсияларни қабул қилиш натижасида орқа умуртқа поғоналрининг шкастланиши, транспорт воситаси деталларининг бузилиши ҳамда узоқ масофаларга юкларни етказиб бериш учун махсус юк автомобиллари тебранишлари ўрганилган. Бизга маълуки йўл қопламасининг конструксиясини тўғри лойиҳаланганлиги транспорт воситаларининг ҳаракат вақтида хавфсизлигини ва ҳаракатланиш қулайлигини оширади. Мукаммал конструксияга эга бўлмаган йўл қопламаси нафақат хавфсиз ҳаракатланишни камайтиради балки, ҳайдовчи ва йўловчиларни қулай ҳаракатланишига салбий таъсир этади ҳамда транспорт воситаси деталларининг бузилишига, бундан ташқари қопламага транспорт воситаларидан юкланиш тушиши оқибатида қопламанинг бузилишига ва йўл қопламасидаги норавонликларнинг ортишига олиб келади.
Ҳозирги кунда автомобил йўллари қопламасининг равонлигини ўлчайдиган қуйидаги асбоблар ва усуллар мавжуд:
нивелирлаш;
дастакли профиламетрлар;
Профилографиклар;
Типоответчиклар;
Профилометрик ускуналар;
Нивелирлаш етарлича аниқ маълумотлар олиш имконини беради, лекин қийин ва қиммат усул ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон автомобил йўллари тармоғини жаҳон стандартларига интегратсиялашувига қаратилган давлат дастурлари қабул қилиниб, самарали амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан транспорт инфратузилмаси ривожига алоҳида эътибор қаратилганлиги йўл соҳасининг ривожланишида катта аҳамият касб этмоқда. Шу ўринда 2015 йил 6 мартда “2015-2019 йилларда муҳандислик коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизатсия қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1446 сонли қарорлари ҳамда 2016 йил 26 августда “Автомобил йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2580- сонли қарорлари асосида мақсадли дастурлар қабул қилиниб амалга оширилмоқда. Ушбу қарорлар ижросини таъминлашда, автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуататсия қилишда фойдаланилаётган мавжуд меъёрларни ҳам такомиллаштириш ҳисобланади. Маълумки, автомобил йўллари транспорт-експлуататсион холатининг муҳим кўрсаткичи бу қоплама равонлигидир. Автомобил йўлларининг қопламаси равонлиги нафақат ҳаракат қулайлиги, ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракат тезлигига балки, транспорт харажатларига яъни ёқилғи сарфи, ташиш таннархи ҳамда йўлларнинг ва транспорт воситаларининг хизмат қилиш муддатига боғлиқ. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, қурилиш даврида бошланғич равонликнинг юқори кўрсаткичини таъминлашга катта эътибор қаратилади. Чунки автомобил йўлларининг бошланғич равонлик кўрсаткичи юқори даражада бўлса, юк автомобиллари таъсиридан қоплама ҳолатининг ёмонлашуви шунча камаяди [1]. Юқори даражадаги қоплама равонлигини таъминлаш учун автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуататсия даврида фойдаланиладиган меъёрларга қатъий риоя қилиш, уларга замон талаблари асосида ўзгартириш киритиш ва такомиллаштириб боришни талаб этади. Бизнинг мамлакатимизда автомобил йўлларини янги қурилиши, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишда қоплама равонлигига қўйиладига талаблар ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобил йўллари” меъёрида ўз аксини топган [2].
Фойдаланилган адабиётлар
К. Е. Вайс - Транспортно-эксплуатационные качества автомобильных дорог и городских улиц. Москва. 2013 г.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ 4545-сон қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |