2- мавзу: Эйсарвиравон.
С.Калонов мусиқаси, Нодира ғазали
“Эй сарвиравон” ғазали шоира Нодира ижодига мансуб бўлиб, унинг кўплаб ғазалларига куй басталанган ва халқ ардоғига айланган қўшиқлардан ҳисобланади.
НОДИРА
Мохларойим. 1792 - 1842)
Шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби. «Комила» ва «Макнуна» тахал-луслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий -нинг қабиласидан, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғаси.
Олимхон укаси Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва уни 1807 йилдаНодирага уйлантиради. Нодирашу хонадондашеър ёзишни машқ қилади, шоира Увайсийбилан танишади, уни муаллима сифатида саройга таклиф этади. Нодиранинг турмуш йўлдоши Амир Умархон ҳам Амирий тахаллусида ижод қилган.
1822 йилда Умархон вафот этиб, унинг ўғли14 ёшли Муҳаммад Алихон (Маъдалихон) тахтга кўтарилди. Лекин давлатни, асосан, Нодиранинг ўзи идора қилди. У маданият ва санъатни ривожлантиришга интилди. Нодиранинг замондоши қози Абдунаби Хотифнинг тамомланмай қолган воқеабанд достонида Нодиранинг ҳаёти ва ижтимоий фаолияти ишонарли далиллар билан кўрсатиб берилган: «Асар ёзишдан мақсадим Нодиранинг оқила, фаҳмли, илм ва сўзнинг қадрига етадиган донишманд аёл эканлигини кўрсатишдир.
Умархон вафотидан сўнг бу иффат садафининг инжуси кунларни хасрату фироқ билан шу тариқа ўтишини ношукурлик деб билди. У гулистондек Чаҳорчаман боғига бориб, Фарғона, Тошкент, Хўжанд, Андижон шаҳарларидан фозиллар, олимлар, хаттотлар, наққошларни ўз хизматига чақиртириб келди». Нодира бир неча китобларни кўчиртирди ва шоирларни янги-янги асарлар ёзишга ташвиққилди. Шоира девонларнинг чиройли ёзилиши, муқовасининг безатилишини ўзи шахсан кўздан кечириб турган. У яхши ишлаган котибларга тилла калам, кумуш қаламдон бериб, уларни «Заррин қалам»лик мансабига кўтарган.
Нодира бозор ва расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар қурилишига эътибор берган. Гўристони калондаги Мадрасаи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Моҳларойим мадрасасини бино эттирган. Бухоро амири Насрулло 1842 йилда Қўқонга бостириб кириб, Маъдалихонни, укаси Султон Маҳмудхонни, 14 яшар ўғли Муҳаммад Аминхонни ва Нодирани фожиали равишда ўлдиради.
Нодира шеъриятининг асосини лирика ташкил этади. Нодирамуҳаббат, садоқат ва вафо куйчисидир. У гўзаллик ва садоқатни, Шарқ хотин-қизларининг дард-аламлари, оҳу фиғонларини куйлади. Шоира ўзини ишқ ойнаси деб атар экан, бу ойнада инсоннинг ҳаётга умид билан қараши, эзгу истаклари ва орзуси акс этган. У муҳаббат Аллоҳ томонидан инсонлар қалбига солинган мангу ёғду эканлигини куйлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |