Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик


Сегоҳ ашуласи ғазалининг матнининг тахлили ва асарни куйлаш малакаларини шакллантириш



Download 16,84 Mb.
bet38/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

Сегоҳ ашуласи ғазалининг матнининг тахлили ва асарни куйлаш малакаларини шакллантириш.
Ҳижрон тунин жафосила жон бўлди беқарор,
Бўлди сирим бутун жаҳон аҳлига ошкор.

Эл этди таъналар билан озорим иҳтиёр.


Сен хам жафоларинг билан этма мени хокисор.

Эй кўнглимни қилгувчи алам билан доғи дор.

Битди фироқи жабрини тортмоққа тоқатим,
Рашк ила маҳв бўлди қарори ҳаловатим.

Нундек47, нундек эгилди ғам юки остида қоматим,


Фикрим сенинг висолингу йўк ўзга ҳожатим.

Аммо сен ўзга базми билан масту баҳтиёр.


Ашула қизлар овозида кичик октава Си нотасидан(йигитлар овозида октава пастдан катта октава Си нотасидан) бошлаб куйланади
Ҳиж Иро ͜♫♪͜♫♪ н туни ͜♫♪͜♫♪ н Ижафо ͜♫♪͜♫♪Исила ͜͜ жон бў͜ ♫♪͜♫♪ л Иди бе ͜͜ қаро ͜͜♫♪ р,
Бўлди ͜͜♫♪ Исири ͜͜♫♪ м Ибуту ♫♪ н жаҳон аҳ ♫♫♪Или ͜͜ га о ͜͜♫♪Ишко ͜♫♪͜♫♪ р.

Эл этди Итаъ ͜͜♫♪Инала ͜ ♫♪р бил ͜͜ ан Иозорим иҳ ͜͜͜Итиё ͜͜͜ р.


Сен ҳам Ижафо ͜͜♫♪Илари ͜͜͜ нг била ͜͜♫♪ н Иэтма мени ͜͜♫♪
хоки Исо ͜͜♫♪ р.
Эй кў ͜͜͜♫♪ н Иглимни қилғув Ичи ала ͜͜͜ м Ибила ͜͜͜ н
до ͜͜♫♪ ғи Идо ͜ ♫♪ р.

Битди ͜͜͜ фиро ͜͜͜Иқи жа ͜͜ б Ирини ͜͜͜ тортмоққа Ито ͜͜͜Иқати ͜͜ м,


Рашк ила ма ͜͜͜ ҳв бўл ͜͜♫♪Иди ͜♪♪͜♪♪ Иқарори ҳа ͜͜ ло Ивати ͜͜♫♪ м.

Нунде ͜♫♫͜♫♫ к,Инундек эги ͜͜͜͜ л Иди ға ͜͜♫♪ м юки ͜͜♫♪ о ͜͜♫♪ с Ити ͜͜♫♪ да қо Иматим,


Фикрим сенинг Ивисолингу ͜͜♫♪Ийўк ў ͜͜♫♪ зга ҳо ͜͜ жатим,.
Ийўк ў ͜͜♫♪ зга ҳо ͜͜ жатим.
Фикрим сени ͜♫♫͜♫♫ нг Ивисолингу Ийўк ўзга ͜͜♫♪ ҳо ͜͜ жатим,.
йўк ўзга ͜͜♫♪Иҳо ͜͜ жатим. Ой ёрай.

Аммо ͜͜♫♪Исен ўзга ͜♪♪ базми ͜͜♫♪Ибилан мас Иту ͜♫♫͜♫♫ баҳ Итиёр.



Сегоҳ ашуласининг нотаси берилади.
Мавзу: СЎЛИМ.
И.Икромов мусиқаси. Ғ. Соатий ғазали
ИМОМЖОНИКРОМОВ
(1891.29.4-Тошкент —1980.29.8)
Созанда (ғижжак), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти (1953). Туркистон халқ консерваториясида (1918—22), Москва ўзбек опера студиясида (1939) таълим олган. Самарканд педагогика билим юртида ўқитувчи, Самарканд мусиқали драма театрида созанда (1924-27). Ўзбекистон радиоси миллий чолғу ансамбли ташкилотчиларидан, концертмейстер, мусиқа раҳбари (1927— 41), бадиий раҳбари (1941—47), яна концертмейстер (1947—53). Турли жанрларда 200 га яқин куй ва қўшиқ яратган. «Колхоз қизи», «Тортадур» (1939) қўшиқлари Имомжон Икромовнинг илк асарларидан. «Ватан қўшиғи» (1951), «Индамади» (1958), «Ўйнасин» (1959), «Қўлда раъноси билан» (1960), «Серқуёш Ўзбекистоним» (1965), «Гул тераман саралаб» (1971), «Зебога хос» (1979) каби қўшиклари оддийлиги, таъсирчанлиги, оҳангдорлиги, кўтаринки руҳи билан ажралиб туради. Имомжон Икромовнинг кўпгина қўшиқлари («Тез теринг», «Шер йигит», «Дарёси кўп, дардга даво яли-яли») халқ яллаларига айланиб кетган. У «Муножот», «Чўли Ироқ», «Ажам» каби чолғу куйларининг ашула йўлларини яратган. Имомжон Икромовга бағишланган телефильм («Имомжон Икромов») ишланган (1991).
Ас: Ул сарви гулрў келмади, 1—2-китоблар, Т., 1986-90.
Қўшиқнинг яратилиш тариҳи ҳақида.
«Сўлим» (1933) қўшиғи иқтидорли журналист Ғиёсиддин Соатий шеърига басталаб ёзилган ва ўша вақтда республикмиз маданий ҳаётида катта воқеа бўлган. Ўзбекистон Ҳукумати томонидан пластинкаларга ёзиш шарти билан эълон қилинган қўшиқ конкурсида шогирди, иқтидорли хонанда Қобилқори Сидиқов ижросида биринчи мукофотга сазовор бўлган. Бастакорнинг эслаб юришига қараганда, қўшиқ жуда қисқа вақтда тайёр бўлган. У радио бадиий кенгашидан аъло баҳо билан ўтган. Ўзбек цирки биносида тайин этилган конкурс ижросига саноқли кунлар қолган бўлишига қарамай, ўз номига эга бўлмаган. Шунда Ўзбекистон Радиоси хорининг раҳбари атоқли санъаткор Абдулҳақ Султонов, - “Оғайни, қўшиғинг ниҳоятда сўлим бўлибди.Унга “Сўлим” деб ном бера қол” деган таклифи бастакорга ҳам, кенгаш аъзоларига жуда маъқул бўлган. Орадан бир неча кун ўтгач, қўшиқ шу ном билан бутун Ўзбекистонга яшин тезлигида тарқалди, улкан шуҳрат топди. Орадан йиллар ўтишига қарамай, қўшиқ кексайгани йўқ. Балки ёшларимизнинг ҳар бири янги авлоди билан яшаб, уларни пок севгигига илҳомлантирмоқда, маънавий гўзалликка чорламоқда. Қўшиқ ўлмас асар сифатида ўзининг бадиий камолоти, латофати билан абадий навқиронлик баҳтига муяссар эканлигини кўрсатиб берди.
Қўшиқ матни классик анъаналар йўлида ижод қилинган бўлиб, ошиқ йигит интизорлиги-ю, севимли ёр гўзаллиги ва шўҳлиги жуда ўткир бадиий ўҳшатишларда тасвирланган. Куй ўртадан кўра тезроқ темпда сермавж, тўлқинли бошланади. Йигит ҳиссиётлари, бўлажак учрашув завқи, ширин орзулар аниқ ва лўнда мусиқали фразаларда берилади.
Қўшиқ биринчи бор Қ.Сиддиқов ижросида шўҳ ва шаҳдамроқ жаранглаган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимаҳсумов уни олтмишинчи йиллар ўз репертуарига киритиб, янгича талқин этган. Унинг ижросидаги “Сўлим” майинроқ ва ўйчанроқ.Аммо иккала ижро ҳам намунавий, шундай талқин учун ўз далили, ўз ечимига эга48.
Мазкур қўшиқ ҳозирги кунда халқ ардоғидаги севимли ҳонишлардан бирига айланиб улгурди. Шу сабабли асар катта байрам тадбирлари, танлов ва тантаналаримизда эркак ва аёл хонандаларимиз томонидан оммавий тарзда севиб ижро этиб келинмоқда.
Қўшиқ якка ва гуруҳли шаклда талабаларга ўргатилади.Талабаларга куйлатишдан олдин қўшиқнинг СД мусиқий диски варианти қўйиб эшиттирилади.

Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish