Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик



Download 16,84 Mb.
bet35/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

(1787— Қўқон — 1822)
УМАРХОН, Амир Умархон,— Қўқон хони (1810—1822), зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинт ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саво-дини оилада чикариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хиз-матига жалб қилинган: акаси — Қўқон хони Олимхоннннгдавлатни бошқа-риш ишларида фаол иштирок этган. Олимхон 1807—08 йилларда унга Фар-ғона ҳокимлигини топширган. Шу йилларда у Андижон ҳокими Раҳмонқули-бийнинг қизи Моҳларойим (Нодира)-га уйланган.
19-асрнинг биринчи ярмида Қўқонда ўзига хос илмий-маданий муҳит вужудга келган — унинг бошида турган маърифатпарвар ҳукмдор Умарҳон илм, маданият, санъат, адабиёт, турли касб-ҳунарларнинг ривожига катта эътибор берган, мадрасаларда ўқиш-ўқитиш ишларини яхшилаган, турли ҳунар мактаблари очилишини қўллаб-қувватлаган. Ўзи ҳам Амирий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Унинг атрофида 70 дан ортиқ шоир йиғилган. 1821 йилда Фазлий Намангоний Умарҳон амрига биноан, 63 шоирнинг шеърини ўз ичига олган «Мажмуаи шоирон» тўпламини тузган. Уни улуғлаб қасидалар ёзиш, ғазалларига татаббуълар боғлаш бу шоирлар ижодида етакчи ўрин тутган.
Умарҳон Лутфий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедилни ўзига устоз санаб, улардан ижод сирларини ўрганган, уларга эргашиб ижод қилган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Арузнинг туркий адабиётда машҳур, халқ ижодида ҳам кенг тарқалган енгил ва ўйноқи вазнларидагина ёзилган бу шеърларнинг барчаси ишқу муҳаббат мавзуида. Уларда анъанавий мотивлар ва тасаввуфий руҳ устун. Ўзбек ва форс-тожик тилидаги шеърларини тўплаб, девон тартиб берган. Девон ғазал, мухаммас, мусаддас, туюқ жанрларидаги 10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган.
Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейининг матн-шунослик ва ёзма ёдгорликларни нашр этиш бўлимининг илмий ходимлари томонидан Умарҳоннинг турли даврларда кўчирилган 26 та қўлёзма девони ҳисобга олиниб, уларнинг илмий тавсифи берилган. Бу қўлёзмалар Санкт-Петербург, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро кутубхоналарида сакланади. Ўзбекистан ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Умарҳоннинг 17 та қўлёзма девони мавжуд. Бундан ташқари, литографик усулда чоп этилган девонлари ва шоир шеърларидан намуналар берилган баёзлар бор.
Ас: Девон [М. Кодирова нашрга тайёрлаган] Т., 1972.
Ад.: Қаюмов А., Қўқон адабий муҳити, Т., 1961; Ибрат, Фарғона тарихи, Т., 1991; Мулла Олим Маҳмуд Ҳожи,Тарихи Туркистон, Қарши, 1992; Қайюмов А., Тазкираи Қайюмий, 1-ж., Т., 1998; Ҳомидий Ҳ., Кўҳна Шарқ дарғалари, Т., 1999; Бобобеков , Қўқон тарихи, Т., 1996; Дилшод, Тарихи муҳожирон, Т., 1994; Нодира-Комила,Девон, 2001.

Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish