ЎЗБЕК ЗАМОНАВИЙ БОЛАЛАР ҚЎШИҚЧИЛИГИ РИВОЖИГА ХИССА ҚЎШАЁТГАН БАСТАКОР, КОМПОЗИТОР ВА ХОРМЕЙСТРЛАРИНИНГ ЎЗБЕК ЗАМОНАВИЙ БОЛАЛАР ҚЎШИҚЧИЛИГИДАГИ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДАГИ ФИКР МУЛОҲАЗАЛАРИ
ШЕРМАТ ЁРМАТОВ
...Болалар ўз қўшиғини куйлолмаяпти ҳам,
куйламаяпти ҳам......
«Булбулча» болалар рақс ансамбли бадиий раҳбари Шермат Ёрматов 1982 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1995 йил «Соғлом авлод учун» ордени, 1996 йил «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони билан мукофотланган.
...Ўша даврларда Тошкентда энг камида 100-150-та болалар хори бўлар эди. Бугунги кунда Тошкентдаги бирорта мактабда болалар хаваскорлик хори йўқ. Бунга сабаб эстетик тарбиямизнинг ночорлигими?... ёки раҳбарларни бу санъатга бўлган муносабатими? билолмадим ...
Лекин мен ўз фаолиятимда кўрдимки, хорга қатнаган боланинг дунёқараши бутунлай бошқача бўлади. Бир бола бир кунда 4 қатор шеърни ёдлолмаса, хорда куйлаган бола эса 50 қатор шеърни ёдлаб достон қилиб айтиб беради, хотираси зўр бўлади.
Хор - бу кўп овозли ижро, унинг тубида жуда катта маъно бор, кўп овозни ҳамма ҳам айта олмайди, жуда мураккаб жараёндир. Бугунги кунда “Булбулча”нинг ўсмирлар гуруҳи иштирокчилари профессионал асарларни ўзбекона ижро қилишяпти. Мен “Булбулча” хори билан дунёни айланиб келдим. Борган жойлариимиздаги бирорта давлатда хорни ерга уриш каби холатларни кўрмадим, доим эъзозлаб хурмат кўрсатишади. Айниқса Болтиқ бўйи мамлакатларида, Японияда, Туркияда ҳам бунга жуда катта эътибор қаратилади.
Мамалакатимизда болалар қўшиқларига бўлган мунсабатни ўзгартириш учун албатта ишни халқ таълими вазирлигидан бошлаш лозим, чунки тарбияни ўчоғи бор ҳар бирида. Бу гапларимни (Бу кўрсатув кетадими йўқми) раҳбарлар эшитишини жуда хохлардим. Авваллари “Қўшиқ байрамлари”, “Санъат байрам”лари бўлар эди. 1000лаб болалар стадионларда ва бошқа шу каби жойларда биргаликда қўшиқ айтарди. Бугун эса буларнинг хеч бири йўқ. Оммавий санъат деганда хорни, оркестрни, ансамблларни, фольклорни, мақомни тушунаман. Мана мақомга жуда катта эътибор бериляпти, лекин натижасини у даражада кўринмаяпти.
Шермат ака1 ўша даврланоқ ноананавий дарсларни ўтради. Мен Глиерда академик йўналишда яъни опера йўналишида тахсил олган бўлсам Шерматакам раҳматли чангчи, мақомнинг моҳир ижроси Темуракани хорга жалб қилардилар. “Булбулча”га ҳам бир қанча таниқли созанда устозларни таклиф қилардилардэ, Темурака бизага хор қўшиқлари билан биргаликда мақом қўшиқларини ҳам ўргатардилар. Буни қаранг, мақом бизни қонимизга секин аста сингишни бошлаган.
– Шерматакамни2 саъи-харакатлари билан шу мақомни ҳам тўлиқ тушунадиган бўлдик, Темуракам келиб бизага ўша “цикл” дийилади, тароналари билан барча ашулаларни ҳаммасини ўргатдилар. Шерматака лирик ва бастакорлар қўшиқларидан ўргатсалар, Темурака макомни ўргатардилар. Демак биз хар томонлама мукаммал шаклландик....
- Биз ишлардик, қизиқиб ишлармидик. Битта “Булбулча” билан Ўзбекистон санъатини осмонга чиқара олмайманку, уни оммалаштириш керак, мактабларда тўгаракларни кенгайтириш керак, уларга эътиборни ошириш керак, Қўпол қилиб айтадиган бўлсам “Болалалар ўз қўшиғини куйлолмаяпти ҳам, куйламаяпти ҳам...” сабаби ўша қўшиқни куйлатадиган устозни ўзи қолмади. Устозларни ҳаммасини малакасини оширишга юбориб тарбиялаш керак. Кейинги йилларда эстрада мусиқаси ривожланиб кетди, мен ҳам Ботир Зокиров ижросидаги қўшиқларни эшитсам баданларим жимирлаб кетади, жуда зўр, лекин хозирги эстрада билан солиштириб бўлмайдида, хозиргилар ўта бачкана енгил елпи, бир кунлик ёки бир ҳафталик умри бор қўшиқларни,
Савол : Ёшлар нега бунга қизиқаётган экан?,
Бунинг сабаби европа мусиқасини ноўрин бизнинг санъатимизга кириб келишидадир, Ачинаман, ўзбек болаларида гуноҳ нима? Бир олимимиз “Агар мактаб куйласа, бутун Ватан куйлайди” деб бекорга айтмаган. Буни тагида чуқур маъно бор. Хаётимда ҳам бўлган “Солнечный круг, небо вокруг, это рисунок мальчишки ” ёки “Пусть всегда будет сольнце”, деган қўшиқларни бутун дунё куйлаб юборди. Ушбу қўшиқлардан таъсирланиб, шоиримиз Сафар Барноев “Қуёш бўлсин ой бўлсин, Ўзбекистон бой бўлсин” деб, шеъри ёзган, уни қўшиқ қилиганимдан, болалар завқ билан мароқ билан куйлаганидан, ушбу шеърга мусиқа яратганимдан хурсанд бўламан.
Яхши мусиқани яхши шеърни ёшлар илғаб оларканда, бизлар нолияпмизку, болалар катталарни қўшиғини куйлаяпти деб, лекин айб ўзимизда эканда, тўғрими;
Аввалом бор дастур бўлиши керак, мактаб дастури, у дастур давлат томонидан тасдиқланган ҳолда ўша йўлланма билан тўпламлар, китобчалар чиқиши керак. Мана хозир президентимиз “5 ташаббус” билан чиқаяптилар, кўп жойда “хўжа кўрсинга” кап-катта лавозимдаги акаларимиз чиқиб, яна гапириб ҳам олади, ўзини докладида, лекин ўзи нима деганини ҳам билмайди ва тушунмайди. Бориб бир мактабларни кўрса бўларди, ўша мақтанган акамиз. Болаларни қайтаришимиз керак,тўғри йўлга солишимиз зарур.
Булбулчада хозир кичик гуруҳимизда 4-5-яшар болалар гуруҳи бор, уларда ҳам 2 овозли элементларни ишлатишга харакат қиламан. Болалар мазза қилиб куйлайди. Булбулча хори 500 ўринга мўлжалланган, лекин хар йили 1000дан ортиқ бола келиб кетади. Иқтидоридан қатий назар барча болалар “Булбулча” хорига қабул қилинади. Иқтидори “йўқ”лари ҳам 2 ойдан кейин шундай ўзгариб натижа берадики, уларни олиб қолганимга ўзимни бошим осмонга етади.
– Москвада3 ижодий сафарда юрганимизда бизга ҳамрох бўлиб юрган композитор Гергий Струве бизлардан “Соловьей” сизларда нима дейилади? - деб сўради, биз – “Булбул” дедик, уни боласичи? - “Булбулча” деб жавоб қайтарганмиз. Ўша куни биз П. Чайковский номдаги залнинг “Камертон” клубида қўшиқ ижро этишимиз керак эди, шу пайт “Булбулча” болалар хори ижро этади” деб, бизни эълон қилиб қолишди. Ўша кундан бошлаб биз “Булбулча” номи билан фаолият юритиб келмоқдамиз...
Бугун хор санъатига бўлган муносабат ўзгармагани мени кўнглимга қаттиқ оғриқ беради. Хорни халқчил қилиб, яна халққа қайтариб бериш керак. Аввал бериш керак,кейин ундан олиш керак,
“Булбулча”ни ўзини катта саройи, гримхоналари ва либосхоналари бўлишини, хафтасига бир маротаба концертлар беришини орзу қиламан. Бугунги кунда телевидениенинг бошқарув аҳволи жуда ёмон, Орзуйим болаларни мусиқали кўрсатувлари доим фаолият юритса.
Бугунги кунда ёш бастакор ва композиторларимиз томонидан болалар қўшиқлари жуда кам ёзилмоқда, аксарият холларда бастакорлар асосан катталар учун ижод қиладилар. Истардимки ёш бастакор ва композиторлар кўпрок болаларни тарбияси, онги ва рухий тарбияси, уларни дунёқарашини кенгайтириш учун турли мавзулардаги қизиқарли қўшиқларни яратишса. Болалар қўшиқчилик санъати янада ривожланса....
Do'stlaringiz bilan baham: |