Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet36/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82
Бўйин индикатори. Бўйин сўзининг асосий маъноси инсон танасини боши билан туташтириб турадиган қисми. Оронимияда кўчма маънода узунасига чўзилган қирсимон баландлик, ўртасида қирраси бўлиб, икки томони қия тушган чўзиқ баландлик каби тушунчаларни ифодалайди3. Шу сўз асосида оронимияда бўйноқ атамаси ҳам келиб чиққан. Маҳмуд Кошғарий луғатида буйнақ – “тоғ бўйни” деб изоҳланган4. Унинг шу маънолари асосида оронимлар ҳосил қилинган: Туябўйин (Қм., баландлик), Туябўйин (Шс.,жой). Кейинчалик оронимлардан бошқа турдаги объект номлари келиб чиққан: Бўйниқора (Ғз., қ-қ).
Бўйноқ//мўйноқ индикатори. Бу қадимги туркий тилига тегишли сўз бўлиб, тоғ бўйни маъносига эга5. Унинг ясалиши – бўйин+оқ (оқ – ўрин-жой оти ясовчи қўшимча) шаклида бўлган. Метафора йўли билан орографик термин келиб чиққан. Бўйноқ ва унинг фонетик варианти мўйноқ – баландлик маъносига эга. Бу сўз орографик термин сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Бўйноқ (До., тоғ), Туябўйноқ, Кўкбўйноқ (До.), Оқбўйноқ (Кс., тепа) оронимлари шулар жумласидандир.
Оғиз//овиз индикатори. Оғиз инсон тана аъзоларининг бир қисми ҳисобланади. Орографик термин сифатида оғиз>овиз>овуз – дараларга, тоғнинг ички қисмларига ўтиш мумкин бўлган сўқмоқ, гузар1. Жанубий Ўзбекистон оронимиясида бу индикатордан ясалган номлар мавжуд. Жумладан, у Бировузли (Қм., дара), Бироғиз (Яб., дара) каби оронимлар таркибида учрайди.
Қангшар // қаншар. Қангшар қипчоқ диалектига хос сўз. Буруннинг уч қисми билан кўзга туташган чуқурлик қисми орасидаги туртиб чиқиб турган дўнг жойни ифодалайди2. Оронимик индикатор сифатида тоғ ёки йирик баландлик, тизмалар бағрида бўртиб чиққан баландлик маъноларида қўлланади. Шу маънолари билан оронимлар ясалишига хизмат қилган. Жумладан, Жанубий Ўзбекистоннинг Қангшар (Ғз., Чр., Шо., баландлик) оронимида учрайди.
Қовоқ индикатори. Қавоқ инсоннинг кўзи билан қоши ўртасидаги қисми тушунчасини ифодалайди. Географик атама сифатида гидрографик объектлар, яъни дарё ва кўлларнинг баланд қирғоғи; орографик объектлар, яъни жарлик, дараларнинг чети, теграси; уст қисми ясси тарзда бўлиб, кўриниши инсон қовоғига ўхшаш шаклга эга бўлган қавариқ жой, баландликларни ифодалайди3. Демак, қавоқ сўзи орографик термин сифатида баландликнинг бир турини билдиради. Жанубий Ўзбекистон тоғли ҳудуд аҳолиси нутқида бу термин усти ясси, олд томони тик тушган баландлик тушунчасини ифодалайди. Қавоқ тушунчасини ифодалайдиган баландликлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Шунинг учун бу сўз яйлов сўзи билан маънодошлик хусусиятини намоён этади. Бу сўз шу тушунчаси асосида оронимик индикатр сифатида қўлланади: Ҳусанқовоқ, Каттақовоқ, Тошқавоқ, Арчалиқовоқ (До., баландлик), Мўнгқавоқ (Бс.,баландлик), Яккақавоқ (Со., баландлик) ва б.
Қош индикатори. Қош сўзининг бош маъноси инсон кўзининг юқори қисмидаги туртиб чиққан жой. У кўчма маънода орографик тушунчани ифодаловчи термин хусусиятини намоён қилади. Қадимги туркий тилда қош – “тепа, баландлик” маъносига эга бўлган 1. Туркий тилларда қош – қавариқ жой; баландлик, дўнглик,тепа; баланд қирғоқ2 маъноларини беради. Туркман тилида гаш – қош (ёй) шаклидаги айлана тепа, ярим доира баландлик. Туркманистонда Гарагаш тоғи бор3. Бу сўз орографик индикатор сифатида оронимлар таркибида учрайди: Қорақош (Ғз., тепа).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish