Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


I. Орографик объектларнинг табиий-географик белги ва хусусиятлари асосида номланиши



Download 1,52 Mb.
bet44/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82
I. Орографик объектларнинг табиий-географик белги ва хусусиятлари асосида номланиши

Орографик объектларнинг табиий-географик белги ва хусусиятлари асосида номланишига бир қанча омиллар сабаб бўлади. Жумладан, ўтказилган таҳлиллар уларнинг номланишида объектнинг ташқи кўриниши, шакл ва ҳажми, тупроқнинг ранги-туси, жойлашиш ўрни ва бошқа белги-хусусиятлар асосий рол ўйнашини кўрсатди. Шу хусусиятлардан келиб чиқиб, уларни қуйидаги луғавий-маъновий гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқ деб топилди:


1. Объектнинг ранг-тус белгисига хос хусусиятлар асосида номланиши. Ўтказилган таҳлилларнинг кўрсатишича, оронимлар ясалишида қуйидаги ранг-тус билдирувчи сўзлар иштирок этади:
1. Генетик жиҳатдан туркий бўлган сўзлар: оқ: Оқтоғ (тоғ), Оқбош (тоғ), Оқайри (баландлик), Оқжар (жар), Оқдара (дара), Оқнура (баландлик), Оқтепа (тепа), Оқчағал (тоғ тизмаси), Оққоя (чўққи) ва б.; қора: Қораайри (баландлик), Қорабел (тоғ тизмаси), Қоракамар (камар), Қорасийроқ (яйлов), Қорасуйри (чўққи), Қоратанги (баландлик, дара), Қорақир (қир, баландлик), Қорақош (тепа) ва б.; ола: Олабел (баландлик), Олатоғ, Олачабон (яйлов), Оляйлоқ (адир) ва б.; қизил: Қизилэмчак (Шс., чўққи), Қизилтумшуқ (Қм., Бс., Шо., баландлик), Қизилширам (До., баландлик) ва б.; қашқа: Қашқақум (баландлик); қўнғир: Қўнғиртоғ; Кўк: Кўктепа (тепа); оч: Очгаза (баландлик); сариқ: Сариқтепа (тепа).
2. Генетик жиҳатдан эроний тилларга тегишли бўлган сўзлар: сафид: Кўҳисафид (оқтоғ); сиёҳ: Кўҳисиёҳ (қоратоғ), Сиёрек (сиёҳрег – қорақум); сурх: Сурхак (қизилча, баландлик).
Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, оронимлар таркибида ранг-тус белгисини ифодаловчи келиб чиқишига кўра туркий (ўзбек) тилларга хос бўлган оқ, қора, қизил, кўк, сариқ, ола (ала), оч, қўнғир, қашқа сўзлари; эроний (форс-тожик) тилларга хос бўлган сафид, сиёҳ, сурх каби сўзлар иштирок этар экан.
Оронимлар таркибида келувчи бу сўзлар турли лисоний ва нолисоний хусусиятларни намоён қилади. Ҳамма мамлакатларнинг топонимларида ранг-тусни ифодаловчи оддий сўзлар мавжуд бўлиб, оронимлар таркибида бу нарса, айниқса, кенг тарқалган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish