Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Объектнинг жойлашган ўрнига хос белгилар асосида номланиши



Download 1,52 Mb.
bet46/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82
4. Объектнинг жойлашган ўрнига хос белгилар асосида номланиши. Орографик объектларни жойлашган ўрнига хос белгилар асосида номлаш ҳам уларни фарқловчи асосий хусусиятлардан бири ҳисобланади. Бунда номлар таркибида объектнинг жойлашган ўрнини ифодаловчи бош, сар, баланд, боло, юқори, қуйи, паст, терс, ўрта каби сўзлар фаол қўлланади. Улар номнинг биринчи компоненти бўлиб келиб, иккинчи компонент томонидан ифодаланаётган объектнинг жойлашган ўрнини кўрсатади. Ўтказилган таҳлиллар таркибида объектнинг жойлашган ўрнини ифодаловчи белгилар қатнашган қуйидаги оронимлар мавжудлигини кўрсатди: бош: Бошаланг (Кб., дашт), Бошқоп (Шс., тоғ); баланд: Боғибаланд (Яб., баландлик); бўлак: Бўлакқир (Кс., қир), Бўлакширам (До., баландлик); лаб: Лабжар (Бс., жой); пар (эроний – бар “тепа, уст, юқори): Парғут; сар//зар (тож. “бош”): Зармас (Яб., тоғ), Сариғурум (До., баландлик, Саркўтал (Шс., баландлик), Сарғая (До., чўққи); юқори: Юқоритумшуқ (Шс., баландлик), Юқоритакча (Қм., баландлик), Юқориқурум (Шс., баландлик); терс: Терсдара (Қм., дара), Терскай (тоғлик туманларда тоғ ва адир) ; ўрта: Ўртатумшуқ (Шс., До., Қм., баландлик); боло (тож. юқори): Қапчиғайболо (Бс., дара), Қўрғониболо (Бс., тепа).
5. Объектнинг даврийликка хос белгилар асосида номланиши. Объектларнинг бу хусусияти асосида номланиши ҳам уларнинг дифференцияловчи асосий белгилардан бири ҳисобланади. Оронимларнинг таҳлили уларнинг таркибида объектларни даврий жиҳатдан фарқлайдиган қари сўзининг қатнашиши характерли эканлигини кўрсатди. Оронимларнинг таркибида бу тушунча билан боғлиқ бошқа сўзларнинг учраши кузатилмади. Шуни таъкидлаш лозимки, гарчи қари сўзи орографик объектларнинг турли хилларига тегишли номлар таркибида келса ҳам, уларнинг ҳар бири таркибида ўзига хос маъно нозиклигини намоён этади. Масалан, Қаритепа (Со., тепа) ороними таркибида келиб, тепанинг қадимийлигини ифодалайди, Қариқиз (Тр., баландлик) номи таркибида келиб (бу номнинг турмушга чиқмай, ўтириб қолган қиз маъноси билан алоқаси йўқ), объект (қиз< қуз – баландлик, тепалик, қадимги қўрғон харобаси)ни қадимий, эски эканлигини ифодалаган, Қарилалми (До., адир) ороними таркибида келиб, объектда мавжуд бўлган тупроқ структурасининг ёмонлиги сабабли деҳқончилик қилинмай ташлаб қўйилган адир маъносини ифодалаб келган, Қариқишлов (До., яйлов) ороними таркибида келиб, қадимда чорвадорларнинг қишлайдиган макони ўрни бўлганлигини ифодалаб келган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish