Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Объектнинг таркибий тузилишига хос белгилар асосида номланиши



Download 1,52 Mb.
bet48/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82
7. Объектнинг таркибий тузилишига хос белгилар асосида номланиши.
Ўтказилган таҳлиллар бу хусусият асосида юзага келган қуйидаги оронимлар мавжудлигини кўрсатди:
1) тупроқ таркибида бирон маданнинг борлигини кўрсатиш асосида: оҳак тош борлигига ишора: бу ерда мавжудлик –ли аффикси орқали ифодаланади: аҳал (оҳак) : Аҳалли (Кт., адир), чўян қазиб олинганлигига ишора: Чўянли (Бс., Яб., адир), Чўйндара (До., дара), Чўянчитоғ (Шс.,тоғ); мумё борлигига ишора: Мумлайхона (Шо., қоя), Мумлайчи (Кт., тоғ тизмаси); туз тоши мавжудлигига ишора: Тузлоқдара (Бс., дара), Тузлоқтўқай (Тр., тўқай), Сариқтузтоғи (Шс.,тоғ) ва б.;
2) объектнинг таркибини характерлайдиган белгилар асосида: санг//занг (тож. тош): Зангтепа (Ғз., тепа), Зангтепа (До., баландлик), Сангқалоқ (До., адир), Сангбирон (Ғз., баландлик).
Маҳмуд Кошғарий луғатида Бақирлиғ тағ – мис маъданли, мисга эга бўлган тоғ маъносидаги сўз бирикмаси келтирилган 1.
8. Объектнинг бирон мақсадга мўлжалланганлиги асосида номланиши.
Маълумки, қадим-қадимдан орографик объектлар сирасига кирувчи яйлов, дашт, тепа, тоғ ёнбағрлари аҳолининг турли маросимлари, байрамлари ва сайлларини ўтказадиган жойлар ҳисобланиб келган. Бу хусусиятлар ҳам ўша жойларни номлаш учун белги вазифасини ўтаган. Ўтказилган таҳлиллар бирон мақсадга мўлжалланганлик белгиси асосида яратилган қуйидаги оронимлар борлигини кўрсатди:
1) бирон маросимни ўтказишга мўлжалланганлигига ишора: Пойгадашт (До., жой), Сайилтепа (Яб., тепа), Наврўзтепа (Чр., баландлик), Тўйтепа (Бс.,тепа) ва б.;
2) теварак-атрофни кузатишга мўлжалланганлигига ишора: Посбонтепа (Чр., тепа), Қарағичтепа ( Ғз., тепа), Қаровултепа (тепа), Масхара (Яб., чўққи). Бу ўринда Масхара оронимнинг маъно хусусиятига тўхталиб ўтишга тўғри келади. Бу чўққи Тошқўрғон қишлоғи яқинидаги “Амир Темур” ғори қаршисида жойлашган. Масхара чўққи номини кексалар алида Машхара шаклида бўлган деб изоҳлашади. Бу чўққида кузатувчилар турган ва улар бирон хавф-хатар тўғрисида машъал ёқиб хабар беришган, чуққи номи шу асосда келиб чиққан дейишади. Бу халқ этимологияси, албатта. Бу чўққида кузатувчиларнинг турганлиги ва уларнинг машъал ёқиб хабар бериб турганлари балки тарихий ҳақиқатдир. Лекин, назаримизда, номнинг келиб чиқиши бу шакл ва маъно билан боғлиқ эмас. Биз бу номнинг этимологияси тўғрисида ишимизнинг кейинги ўринларида алоҳида тўхталамиз.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish