Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet38/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82
Иккинчи боб юзасидан хулоса

Иккинчи боб юзасидан келтирилган таҳлиллар ва олинган натижалар қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради:


1. Ўзбек халқи ўзининг кўп минг асрлик ҳаётий фаолияти, турмуш тарзи ва маданий-иқтисодий муносабатлари замирида кўплаб орографик терминларни ижод қилган. Бу терминларнинг кўпчилиги ўзбек тили оронимларининг юзага келишида муҳим асос ва манба бўлиб хизмат қилган.
2. Ўзбек тили оронимларини ясалишида ўзбек тилида мавжуд бўлган ҳамма орографик терминлар ҳам иштирок этавермайди. Шунинг учун уларни орографик индикаторлар ва оронимик индикаторлар деб аталувчи икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ.
3. Ўзбек тили оронимларини ясалишида ўзбек адабий тили сатҳида қўлланувчи ОИлар билан бир қаторда ўзбек тилининг маълум бир шеваси сатҳида қўлланувчи ОИлар ҳам қўлланади. Улар оронимлар ясашда ўзига хос хусусиятларни намоён этади.
4. Ўзбек тили оронимларини ясалишида ўзга тилларга – сўғд, форс-тожик, араб, мўғул тилларига тегишли ОИлар ҳам иштирок этган. Бу тилларга тегишли ОИларнинг ўзлашиш даври, даражаси ва қўлланиш хусусиятлари турлича.
5. Оронимик индикаторлар орасида асли келиб чиқишига кўра орографик характерга эга бўлмаган сўз ва атамалар ҳам мавжуд. Уларда метафорик йўл билан маъно кўчиш ҳодисаси содир бўлган ва шу асосда орографик тушунчаларни ифодалашга хосланган. Бу хусусият уларнинг анча қадимий луғавий бирликлар эканлигини кўрсатади.
III БОБ. ЎЗБЕК ТИЛИ ОРОНИМЛАРИНИНГ ЛУҒАВИЙ-МАЪНОВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


3.1. Орографик объектларнинг номланиш тамойиллари

Орографик объектларга ном беришда уларга хос бирор хусусият асос қилиб олинади. Уларни номлаш жараёнида орографик объект турининг жойлашган ўрни, тузилиши, шакли, уларга эгалик қилган ёки бошқа жиҳати билан боғлиқ кишилар номлари, турли диний ва илоҳий тушунчалар, мазкур объектда ёки унинг атрофида ўсадиган ўсимликлар, дарахтлар, ҳайвонлар, паррандалар ва турли жонзотлар ҳамда объектнинг белги-хусусиятлари мотив вазифасини бажариб келади. Орографик объектларнинг номланиш жараёнида асосий марказда номловчи, яъни номинатор фаолияти ётади. Номловчи (номинатор) орографик объектга тегишли турли белги-хусусиятларни номланишнинг бирон-бир тамойили асосида танлаши билан боғлиқ бўлган мураккаб жараён натижасида оронимлар вужудга келади.


Топонимларнинг бошқа турларида бўлгани каби, оронимларда ҳам номланишнинг нисбийлик, позитивлик ва негативлик тамойиллари намоён бўлади. Маълумки, топонимларда учрайдиган мазкур тамойиллар ва уларга хос бўлган хусусиятлар тилшунос олимлар томонидан ўрганилган ва илмий жамоатчиликка маълум қилинган. Жумладан, унга тегишли тадқиқотларни рус тилшуносларидан В.А. Никонов1, Л.М. Майдонова2, ўзбек тилшуносларидан З. Дўсимов3, Т. Нафасов4, Н. Улуқов5 ишларида кўриш мумкин.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish