Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Асли орографик ва оронимик маънога эга бўлмаган сўзлардан келиб чиққан индикаторлар



Download 1,52 Mb.
bet35/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   82
2.2.2. Асли орографик ва оронимик маънога эга бўлмаган сўзлардан келиб чиққан индикаторлар
Бағир//бовир индикатори. Адабий тилда “жигар” маъносига эга бўлган бу сўз орографик термин сифатида баландлик, уст қисми ясси бўлган баландлик тушунчасини ифодалайди. Қирғиз тилида “тоғ қиялиги, тоғ ёнбағри” маъносига эга4. Маҳмуд Кошғарий луғатида бағир – жигар маъносида изоҳланган. Шунингдек, ёйнинг ўрта қисмини ҳам ёй бағри дейилиши кўрсатилган5. У Чонг Бооур, Боор Теке, Боор Албас (Қирғизистон), Бобиртепа (бобир<бовир<бағир, Яб.) оронимлари таркибида учрайди.
Бел индикатори. Бел сўзининг бош маъноси инсон танасининг ўрта қисми. Географик атама сифатида тоғларда унча баланд бўлмаган кенг довон; узун чўзилган, қирралари сезилмайдиган дўнглик маъносида қўлланади6. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам унинг географияга оид сўз сифатида терминлик маъносига эгалиги қайд этилган: «Бел геогр. Тоғ ва тепаликларнинг эгарсимон энг баланд жойи»1. Жанубий Ўзбекистон орографик объектлар номлари таркибида учрайди: Музбел, Олабел тоғ тизмалари; Олабел (До, баландлик), Қорабел (Шс, тоғ тизмаси).
Бош индикатори. Бош - инсон танасининг юқори қисмини ифодалайди. Орографик термин сифатида баландлик, яъни тоғ, тизма, чўққининг уст қисми, энг баланд жойи тушунчасини ифодалайди. Оронимик индикатор сифатида шу турдаги объектлар номларини ясашга хизмат қилади: Оқбош (До., тоғ). Айрим оронимлар таркибида аниқловчи компонент бўлиб келади: Бошқоп (Шс. тоғ, қ-қ.).
Бурун, тумшуқ индикаторлари. Бурун тушунчаси асосан инсонларга хос бўлиб, юзидаги бўртиб чиққан аъзоси ҳисобланади; тумшуқ тушунчаси эса, салбий белги-хусусиятига эга бўлиб, асосан, ҳайвонларга нисбатан ишлатилади. Бу сўзлар кўчма маънода орографик характердаги атама сифатида қўлланиб, тоғ бурни, бўртиб чиққан дўнглик, йирик баландликнинг қиррали томони, қуруқликнинг океан, денгиз, кўлларга энг кўп туртиб кирган учли қисми каби тушунчаларни ифодалайди2. Тоғ бурни бирикмаси Маҳмуд Кошғарий луғатида ҳам тоғ бурни шаклида изоҳланган3. Шунингдек, тумшуқ сўзи ҳам тоғ тизмаси ёки йирик баландликлар, чўзиқ қирлар бағрида туртиб чиққан, бўртиб турган дўнглик маъносида қўлланади4.
Ундан ташқари, Маҳмуд Кошғарий луғатида тоғ бурни маъносида “тағ балдири” деган бирикма ҳам қўлланилган. Маҳмуд Кошғарий болдир сўзини “тоғ бурнига ўхшаш кўтарилиб чиққан нарса” деб изоҳлаган5. Бурун сўзининг оронимик индикатор сифатидаги ареали анча кенг. Жумладан, Нуғай чўлларида Терские бурни, Қиримнинг жанубий қирғоғида Айбурун, Озарбайжондаги Бурундағ, Қора денгиз қирғоғида Туркиянинг шимолий нуқтаси Инжебурун, Қизилқум чўлидаги Мурунтов, Қозоқистондаги Мурунтал ва Мурункарак, Кустанай вилоятидаги Кусмурун темир йўл станцияси, Ёқутистондаги Муруннах кўли, Шарқий Сибирнинг Олекмо-Чар тоғли ҳудудидаги Мурун тоғи каби номларни келтириш мумкин.
Оронимияда унинг тумшуқ шакли ҳам қўлланади. Жумладан, “Бобурнома” асарида тумшуқ атамаси қуйидаги шаклда қўлланган: “Шоҳи Кобул тоғидан бир тумшуқ айрилиб келубтур, Уқобайн дерлар”1. Тумшуқ – тоғ тизмаси ёки йирик баландликлар, чўзиқ қирлар бағрида туртиб чиққан, бўртиб турган дўнглик2. Жанубий Ўзбекистон топонимиясида бу атамалардан ясалган қуйидаги номларни кўриш мумкин: Тумшуқ (Ғз., Чр., Бс., баландлик), Айланатумшуқ (Кт.), Ўртатумшуқ (Шс.), Қизилтумшуқ (Қм., Бс., Шо.), Кичиктумшуқ, Мергантумшуқ (До.) – баландликлар; Тумшуқтоғ (Бс.,тоғ), Оқтумшуқ (Шч., қ-қ).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish