Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


Ароматик утлеводородлар (аренлар)



Download 9,31 Mb.
bet9/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

Ароматик утлеводородлар (аренлар). Уларнинг оддийларини умумий ифодаси СnН2n-6 ва ўзининг таркиби бензол ароматик ядроси деб аталувчидан таркиб топган. Бу бирикмалар анча мустаҳкам. Шунингдек, улар юқори реакцион фаолликка эга (албатта, метанли ва нафтенлиларга нисбатан); улар анча енгил ажралиши мумкин.
Аренлар юқори эриш қобилиятига эга бўлиб, чекланмаган миқдорда бир-бирида ва бошқа эритувчиларда эрийдилар.
Юқорида келтирилган углеводород бирикмалари нефтнинг асосий массасини ташкил этади. Ҳолбуки, улардан ташқари нефть таркибида смола ва асфальтен, кислород ва олтингугурт ҳам учрайди. Айрим ҳолларда смола ва асфальтен миқдори 10-20% гача етади. Нефтнинг қоралиги, унинг зичлик ва қовушқоқлик катталикларини, шунингдек, унда енгил фракцияларнинг камлигини тавсифлайди.
Нефтнинг оксидланиш жараёни табиатда анча кенг тарқалган. Нефтнинг оксидланиши тўйинган қатлам юзага чиққанида кислород билан ўзаро реакцияга киришиши натижасида содир бўлади. Бундан ташқари нефть уюмига эриган кислородли ва сульфатдан ташкил топган инфильтрацион сувларнинг сингиши натижасида, шунингдек сув-нефть аралашмасини юзаси чегараларида сульфит ва оксидланган углеводородларни тиклаш юзага келиши микроорганизмлар таъсири натижасида содир бўлади. Нефтнинг физик-кимёвий хоссалари бошқа жараёнлар таъсирида (парчаланиш, сириқиш, олтингугуртланиш) ҳам ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, нефтнинг турлилиги унинг иккиламчи ўзгариши билан узвий боғлиқдир.
Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, нефтнинг қайта тузилишида оксидланиш жараёни асосий аҳамиятга эга. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчи-олимларнинг фикрича, тикланиш (қайтарилиш) жараёни асосий аҳамиятга эгадир. Бироқ Г.А. Амосов, Н.В. Вассоевич, А.А. Карцевлар ўтказган тадқиқотлар нефть физик-кимёвий хоссаларининг ўзгаришига табиатда оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларининг (маълум бир геологик ва геокимёвий шароитлар билан боғлиқ) таъсири жуда катта эканлигини кўрсатади.
Нефтнинг физик-кимёвий хоссалари ҳақида шуни айтиш лозимки, бу ҳодисалар фақат иккиламчи ҳодисалар билан боғлиқ эмас.
И.М. Губкин нефть хоссаларининг турлилигини бирламчи сабаблар билан тушунтиради. Органик моддалар таркибида нефтнинг ҳосил бўлишидаги геокимёвий шароит ва нефть-газ ҳосил қилувчи жинсларнинг литологик хусусиятларига ҳам боғлиқ.
Асфальт-мум аралашмалари баъзан нефть таркибининг 40% ини ташкил қилиши мумкин. Кимёвий таркиби бўйича бу моддалар юқори молекуляр органик бирикмалардан иборат бўлиб, таркиби углерод, водород, оз бўлсада кислород, олтингугурт ва азотдан ташкил топган. Бу аралашмалар кўпроқ нейтрал мумлардан ташкил топган бўлиб, оддий ҳолатда суюқ ёки ярим суюқ ҳолатда бўлади. Ранги тўқ сариқдан-жигарранггача ўзгариб, зичлиги 1000-1070 кг/м3 ни ташкил қилади. Ранги тўқ бўлиши асосан нейтрал мумларнинг кўплигидан далолат бериб туради. Нейтрал мумлар жуда яхши адсорбцияланади ва асфальтен ҳолатига ўтади.
Қаттиқ парафинларга углеводородларнинг С18Н38 дан С35Н72 гача бўлган қисми киради. Уларнинг эриш ҳарорати 27÷71°С ни ташкил этади. Парафинлар нефть ҳаракатланаётган вақтда, термодинамик шароитлар ўзгариши натижасида, майда пластиксимон кристалл ҳолдаги тасмачалар ҳосил қилади. Бу тасмачалар ўзаро бирлашиб ҳар хил тугунчалар ҳосил қилиши мумкин. Бу жараёнлар натижасида парафин моддалари нефтдан ажралиб чиқа бошлайди. Айниқса ажралиб чиқиш жараёни нефть қудуғи ичида ёки йиғувчи қувурлар ичида кучаяди ва натижада қувурларнинг ички юзасига парафин моддалари ёпишиб қолиб нефть ҳаракатини қийинлаштириб, оқибатда умуман суюқлиқни ҳаракатини тўхтатиб қўйиши мумкин. Парафинлар нефть таркибида 1,5-2,0% бўлса, қувурлар ичида ажралиб чиқиши бошланади, айниқса бу жараён нефть ҳароратининг пасайиши ва ундан эриган газларнинг ажралиб чиқиши билан кескин тезлашади.
Нефть таркибидаги церезинларга углеводороддар қаторидаги энг оғир бирикмалар, яъни С36Н74 дан юқоридагилари киради. Церезинларнинг эриш ҳарорати 65÷880С ни ташкил этади. Нефтга нисбатан церезинларнинг зичлиги ва қовушқоқлиги анча каттадир. Церезинларнинг кристалланиш жараёни жуда кичик игнасимон кристалл занжирлардан бошланади. Аммо бу игнасимон кристаллар бир-бири билан ўзаро бирлашмаганлиги сабабли, қотиб қолувчи моддалар ҳосил қилмайди ва нефть ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Нефтнинг таркибида қатлам ҳолатида албатта қандайдир миқдорда эриган газ бўлади. Нефть ҳаракатга келгандан кейин эса, айниқса, қудуқ ичига киргандан кейин эриган газ ажралиб чиқа бошлайди.
Нефтларни таркибидаги парафин миқдорига қараб қуйидагича гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. кам парафинли, бунда парафин миқдори 1,5% гача бўлиши мумкин;

  2. парафинли, бунда парафин миқдори 1,5÷6,0% гача бўлиши мумкин;

  3. кўп парафинли, бунда парафин миқдори 6,0% дан юқори бўлиши мумкин.

Нефтларни таркибида олтингугурт миқдорига қараб қуйидагича синфларга ажратиш мумкин:

  • кам олтингугуртли, бунда олтингугурт миқдори 0,5% гача бўлиши мумкин;

  • олтингугуртли, бунда олтингугурт миқдори 0,5÷2,0% гача бўлиши мумкин;

  • кўп олтингугуртли, бунда олтингугурт миқдори 2,0% дан юқори бўлиши мумкин.

Агарда нефть таркибидаги олтингугурт миқдори 0,5% дан юқори бўлса, у ҳолда бундай нефтлар таркибидаги олтингугурт саноат аҳамиятига эга бўлиб, ундаги олтингугурт ажратиб олинади.
Нефтларни таркибида мум миқдорига қараб қуйидагича гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. кам мумли, бунда мумнинг миқдори 5% гача бўлиши мумкин;

  2. мумли, бунда мум миқдори 5-15% гача бўлиши мумкин;

  3. кўп мумли, бунда мумнинг миқдори 15% дан юқори бўлиши мумкин.

Юқори мумли нефтлар таркибидаги ноёб металлар (ваннадий, титан, никель ва бошқалар) айрим ҳолларда саноат аҳамиятига ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish