Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


Нефть ва газни қайта ишлашни замонавий аҳволи



Download 9,31 Mb.
bet5/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

Нефть ва газни қайта ишлашни замонавий аҳволи

1992 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган қуйидаги уч стратегик вазифани ечиш лозимдир:


1. Республиканинг нефть бўйича эхтиёжини қондириш мақсадида нефть ва газ конденсатини қазиб чиқаришни ошириш. Биринчи вазифанинг бажарилиши қатор йирик ва бебаҳо конлар бўлмиш; Кўкдумалоқ, Алан, Урга, Жанубий Тандирча ва бошқа конларнинг тезкор ўзлаштирилиши ва ишга туширилиши, Ўзбекистонни нефть мустақиллигига эришишини таъминлайди.
2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини Жаҳон стандартлари даражасигача кўтариш мақсадида нефть ва газни қайта ишлаш технологик жараёнларини чуқурлаштириш. Бу вазифани ҳал этиш учун 1997 йилда янги замонавий Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қуриб ишга туширилди. Ишлаб турган Фарғона НҚИЗ реконструкциясида янги гидродесульфурлаш қурилмаси қурилди.
Нефтни қайта ишлашга янги технологиялар киритилиши оқибатида рангсиз нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқдори, қайта ишланаётган хом ашё ҳажми камайтирилган ҳолда сақлаб қолинди. Худди шундай ижобий манзарани газни қайта ишлаш соҳасида ҳам кузатиш мумкин.
2001 йилда Шўртан газ кимё мажмуасини ишга тушириш билан Марказий Осиё регионида янги соҳага асос солинди. Асосий маҳсулот– полиэтилен билан бир қаторда, криоген технологияни ишлаб чиқаришга қўллаш ҳисобига табиий газ таркибидан пропан–бутан фракцияси ажратиб олинади. Натижада суюлтирилган газ ишлаб чиқариш хажмини Республикада 2 мартадан ортиқ кўпайтириш имконини берди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ишлаб турган газни қайта ишлаш заводларида табиий газни чуқур қайта ишлаш технологияларини қўллаш асосида ҳам амалга оширилди.
3. Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасини ишончли хом ашё базаси билан таъминлаш учун янги конларни очиш йўли орқали углеводородлар, айниқса суюқ заҳираларини ошириб бориш.
Учинчи вазифани ечиш учун, «Ўзбекнефтегаз» Миллий Холдинг компанияси томонидан Республика ҳудудида углеводород хом ашёсини янги конларини очишга йўналтирилган нефть-газ конларини 2005 йилгача даврга мўлжалланган қидирув ишларини жадаллаштириш истиқболий дастури ишлаб чиқилган. Ушбу вазифани ечиш учун 2000 йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилган бўлиб, унда нефть ва газ геология–қидирув ишлари ҳажмларини динамик ўстириш кўзда тутилган.
Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган асосий чоралар натижалари оқибатида 2002 йилда биринчи бор углеводород хом ашёси заҳираларини ўсиш суръати, уни қазиб олишга нисбатан ўтиб кетди. 2000-2002 йилларда нефть ва газнинг 12 та янги конлари очилди, улардан 5 таси юқори, истиқболи порлоқ Устюрт регионидадир.
Ўзбекистон ер ости нефть-газ бўйича катта потенциалга эгадир. Республика ҳудудининг 60% га яқини нефть ва газга истиқболли. Ўзбекистон худуди қуйидаги 5 та нефть-газ берувчи регионларга бўлинади:
1. Устюрт. 2. Бухоро. 3. Жанубий–Ғарбий Хисор. 4. Сурхондарё.
5. Фарғона. Ушбу регионларда ҳозиргача нефть ва газнинг 187 та кони очилган.
Улардан 91 таси – газ ва газоконденсат конлари бўлиб, қолган 96 таси– нефть–газли, нефть-газоконденсатли ва нефть конларидир. 47% очилган конлар ишлаб чиқаришга жорий қилинган, 35% – ўзлаштириш учун тайёрлаб қўйилган, қолганларида эса разведка ишлари давом этмоқда.
Республикада нефтнинг истиқболли ресурслари фонди учун 76 та, газ учун эса – 90 та майдон кирган. Нефть ва газ бугунги ресурсларини пул эквиваленти билан баҳоланганда 1 триллиондан ортиқ АҚШ долларига тенг бўлиб, тайёрлаб қўйилган ва аниқланган истиқболли нефть ва газ ушлагичларни мавжудлиги Ўзбекистоннинг ҳамма нефть-газ берувчи регионларида разведка ва қазиб олиш ишларини мувафаққиятли олиб боришга имкон беради.
Ўзбекистон йирик ёқилғи–энергетик ресурслари ишлаб чиқарадиган Марказий Осиё региони давлатларидан бири бўлиб, табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми йилига 60 млрд. м3 дан ортиқ ва суюқ углеводородлар бўйича эса 8 млн. тоннага яқиндир.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish