Ўзбекистонда нефть, газ ва газоконденсатини қазиб чиқариш
Соҳа бўйича 2002-2010 йилларга мўлжалланган “Нефть ва газ саноати ўсиш концепцияси” ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосий стратегик ечимлар аниқланган. Улар– геология-қидирув ишларини кучайтиришга, углеводород хом ашёсини қазиб олишни оширишга, нефть ва газни қайта ишлаш тизими, газни ташишга йўналтирилган. Концепциявий қарорлар Республика истеъмолчиларини ёқилғи–энергетик ресурслар билан кафолатли таъминлаш ва нефть-газ соҳаси маҳсулотларини экспортини оширишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикасида қазиб олинаётган табиий газнинг 60% га яқинини иқтисодиёт соҳалари ва халқ хўжалиги ишлатади, 40% дан кўпроғи эса экспорт қилинади. Нефть ва конденсат қазиб чиқариш йиллик умумий ҳажми келажакда барқарор 8-10 млн. тонна қилиб мўлжалланиб, Ўзбекистон истеъмолчиларини нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари билан тўла таъминлайди ва Республиканинг экспорт потенциалини оширади.
1.6-расм. Ўзбекистон Республикасида углеводородли хом ашёни қазиб олиш динамикаси
1.2.Табиий газни қайта ишлаш ва ундан маҳсулотлар ишлаб чиқариш
Газни қайта ишлаш– Муборак газни қайта ишлаш заводи (МГҚИЗ) ва «Шўртаннефтгаз» унитар шубъа корхонасини қайта ишлаш қурилмасида ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасида (ШГКМ) амалга оширилади. Муборак ГҚИЗ да газни қайта ишлаш асосий жараёни қуйи ҳароратли сепарацияга асосланган бўлиб, табиий газ таркибидан суюлтирилган газ, газоконденсати ва олтингугурт ажратиб олинади. Ушбу заводларда ҳар йили 28 млрд. м3 дан ортиқ ҳажмда табиий газ қайта ишланади. Ушбу қувватларни ушлаб туриш учун келажакда маънавий эскирган қурилмалари ўрнига янги блокларни киритиш истиқболли режалари мўлжалланган.
«Шўртаннефтгаз» унитар шубъа корхонаси қайта ишлаш қурилмаси газни цеолит ёрдамида олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш технологиясига асосланган.
Шўртан ГКМ йилига 4,5 млрд. м3 газни қайта ишлашга, 125 минг тонна полиэтилен, 137 минг тонна суюлтирилган газ, 130 минг тонна енгил конденсат, ҳамда 4,2 млрд. м3 товар газ ва 4 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тозаланган товар газ магистрал газ-транспорт тизимига берилади.
Шўртан ГКМ технологияси 150 хилга яқин юқори, ўрта ва чизиқли қуйи босим полиэтиленларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Шўртан ГКМ да ишлаб чиқарилаётган полиэтилен экспорт учун ҳамда полиэтилен асосида ишлаб чиқарилган буюмларни экспорт қилишга ва Республика ички истеъмолчилари учун мўлжалланган.
Ушбу мажмуа маҳсулоти янги ишлаб чиқаришларни ривожига, плёнка ишлаб чиқариш заводи ва кабель саноати эҳтиёжини қондириш учун, тўқимали қопларни тайёрлаш корхоналарини тасма-иплар билан таъминлашга, озиқ-овқат ва саноат товарларини қадоқлаш ва бошқаларга ишлатилади.
Шўртан ГКМ ни ишга тушиши - Ўзбекистон Президенти И.А Каримов томонидан аниқлаб берилган стратегик вазифалардан бири бўлган – Республиканинг хом ашё ресурсларини чуқурроқ қайта ишлашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |