Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Очиш ишларида қоплама жинсларни бир чўмичли экскаватор билан ички ағдармага қайта тўкиш технологияси



Download 27,35 Mb.
bet55/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

8.2. Очиш ишларида қоплама жинсларни бир чўмичли экскаватор билан ички ағдармага қайта тўкиш технологияси
Фойдали қазилма ётқизиғини қазиб олишдан бўшаган майдонга жойлаштириладиган жинслар хажмини кўпайтириш учун қоплама жинсларни драглайнлардан фойдаланиб бўшаган майдонга қайта тўкилади. Бу қоплама жинс поғона баландлигини оширишга имкон яратади.
Ушбу технологик схеманинг вариантлари кўп бўлиб, улардан бештаси типик вариант ҳисобланади:
- қоплама жинсларни механик чўмичли экскаватор билан қазиб олиб, унинг кичик бир қисмини фойдали қазилма устига қолган қазишдан бўшаган бўшлиққа тўкиш ва драглайн ёрдамида ички ағдармага қайта экскавациялаш (8.4. а - расм);
- қоплама жинсларни драглайн билан, қазиб олиб унинг кичик қисмини кўмир қатлами устига, қолган қисмини қазишдан бўшаган майдонга тўкиш ва ички ағдармага драглайн ёрдамида қайта экскавациялаш (8.4. б - расм);
- қоплама жинсларни механик чўмичли экскаватор билан қазиб олиб, фойдали қазилма устига тўкмасдан қазишдан бўшаган майдoнга тўкиш ва драглайн ёрдамида ички ағдармага қайта экскавациялаш (8.4. в - расм);
- қоплама жинс поғонаси устки қисмини драглайн билан, қазиб олиб қазишдан бўшаган майдонга қайта тўкиш ва шу билан бир вақтда поғонанинг қолган (пастки) қисмини хам драглайн билан қазиб олиб ички ағдармага қайта экскавациялаш (8.4. г - расм);
- қоплама жинсларни битта драглайн билан қазиб олиш ва қазишдан бўшаган майдонга қайта экскавациялаш (8.4. д - расм);
Биринчи схемада экскаватор фойдали қазилма қатлами устида туриб жинсларни қазийди ва уларнинг кичил қисмини қатлам устига, қолган қисмини қазишдан бўшаган майдонга тўкади. Ички ағдармада турадиган драглайн фoйдали қазилма устида турадиган механик чўмичли экскавтор ортидан кетма-кет юриб қатламни тозалайди ва қоплама жинс уюмини ички ағдармага қайта экскациялади. Бу, ўз навбатида фойдали қазилма поғонаси билан ички ағдарма ўртасида керакли ўлчамда бўшлиқ ҳосил қилишни таъминлайди. Бу технология фойдали қазилма қатлами қалин бўлиб, механик чўмичли экскаватор ўлчамлари чекланган шароитларда қўлланилади.

8.4. - расм. Бир чўмичли экскаваторлар билан қоплама жинсларни қазишдан бўшаган майдонга қайта-қайта экскавациялашда очиш ишлари технологиясининг вариантлари.

Ушбу технологик схема қатор камчиликларга эга бўлиб, улардан асосийлари:


- фойдали қазилма йўқотилиш даражаси юқори,
- фойдали қазилма поғонасига ёндош қазишдан бўшаган майдонга қоплама жинслар тўкилгани сабабли қатлам остидаги ер ости сувларини чиқариб ташлаш ишларининг мураккаблиги,
- транспорт коммуникацияларининг поғона остки майдонида жойлаштирилиши туфайли паток транспорт хизматини ташкил қилиш мумкин эмаслиги.
Иккинчи технологик схемада драглайн қоплама жинс поғонаси остида ёки оралиқ горизонтда туриб қоплама жинсларни қазиб олиб, қазишдан бўшаган майдонга экскавациялаши мумкин.
Учинчи схемада драглайн ички ағдармага жойлашган бўлиб, механик чўмичли ёки драглайн билан олдинги кирмадан (заходкадан) қазиб олиниб, бўшаган майдонга тўкилган жинсларни ички ағдармага қайта экскавация қилади. Натижада кейинги кирмадан қазиб олинадиган қоплама жинслар хажмини сиғдиришга зарур бўлган қазишдан бўшаган майдон ҳосил қилинади. Бу эса, ўз навбатида, фойдали қазилма йўқотилишининг минимал бўлишини таъмиллаган ҳолда транспорт хизмати ва фойдали қазилмани қазиб олиш технологиясини яхшилайди.
Тўртичи технологик схемада драглайн қоплама жинс поғонаси устида туриб поғона устки қисмидаги жинсларнинг қазиб олиш, қисман фойдали қазилма ётиқизиғи устига, асосий қисмини эса, қазишдан бўшаган майдонга экскавация қилади. Ағдармада турган драглайн поғона остки қисмида қолган жинсларни олдинги кирмадан қазиб олинган ва қайта экскавация қилиниши лозим бўлган жинслар билан биргаликда қазиб олиб, иш фронтини йўналиши бўйича ички ағдармага жойлаштиради. Бу схема транспортсиз қазиш тизими асосида қазиб олинадиган қоплама жинс поғонаси баландлигини 25-30 % га оширишга имкон яратади.
Сўнги (бешинчи) схемада катта ишчи параметрларга эга бўлган битта драглайн билан қазиб олинган қоплама жинсларини дастлаб фойдали қазилма қатлами устига қисман тўкиб кейин эса, ички ағдармага экскавациялаш технологиясидан фойдаланилган. Ушбу технологияда драглайн қайта экскавация қилинадиган жинслардан ўзи туриши учун ағдарма поғонаси бир қисмини ташкил қилувчи асос ҳосил қилади. Унинг баландлиги барча қайта экскавация қилинадиган қоплама жинслар хажмини ички ағдармага жойлашишини таъминлаши керак.
Драглайн қазишдан бўшаган майдонга яқин туриши сабабли жуда кам сонли техника воситалари ёрдамида катта хажмдаги қоплама жинсларни ички ағдармага жойлаштирилиши ушбу схеманинг авфзаллиги ҳисобланади.
Қ оплама жинсларни қисман фойдали қазилма устига тўкиб қайта экскавацияланадиган қоплама жинслар хажмини аниқлаш схемаси 8.5-расмда келтирилган.

8.5. - расм. Қайта экскавациялаш ҳажмини ҳисоблаш схемаси.
Кавжойнинг сурилиш бурчагига тўғри келадиган қайта экскавацияланадиган қоплама жинслар хажми қуйидаги ифода орқали аниқланади.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish