Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети



Download 27,35 Mb.
bet52/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

7.2. Қазиш тизимининг элементлари
Конларни очиқ усулда қазиб олиш тизимларининг асосий элементларини ишчи поғоналар, кирмалар, иш майдонлар, кесувчи траншеялар ташкил қилади.
Қазиш тизимининг асосий параметрлари қуйидагилар: поғона баландлиги ва унинг қиялик бурчаги, кирма кенглиги, иш майдонининг кенглиги, кареьр ишлайдиган ёнбағрининг қиялик бурчаги, экскаватор блокининг узунлиги, очиш ва қазиш ишлари фронтининг узунлиги ва ишчи поғоналар сони.
Қуйидагилар қазиш тизимининг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади: кавжойнинг сурилиш тезлиги (м/ой), иш фронтининг сурилиш тезлиги (м/йил), карьернинг чуқурлашиш тезлиги (м/йил), иш фронти узунлиги ёки иш майдони бирлигидан олинадиган унумдорлик [м3/(км.йил); т/(км.йил); м3/(км2.йил); т/(км2.йил)], фойдали қазилма йўқотилиши (%) ва фойдали қазилмани сифатсизланиши (%).
Очиш горизонтларида поғона баландлиги қўлланадиган кон-транспорт ускуналари параметрлари асосида “Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишнинг ягона хавфсизлик қоидалари” да белгиланган хавфсизликни ҳисобга олаган холда аниқланади.
Карьерларда поғона баландлигини ошириш уларнинг сонини қисқартиришни таъминлайди. Натижада транспорт коммуникацияларининг узунлиги қисқариб, уларни қуришга ва эксплуатация қилишга сарфланадиган харажатлар ҳам камаяди, шу билан бир қаторда экскаватор ва бошқа ускуналар унумдорлиги кўпайишга шароит яратилади.
Поғона оптимал баландлиги экскаватор унумдорлигини максимал, бурғилаб-портлатиш ишлари ва транспорт коммуникациялирига хизмат кўрсатишга сарфланадиган харажатларнинг минимал бўлиши шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Юмшоқ жинсларни қазиб олишда поғона минимал баландлиги экскаватор чўмичини тўла бўлишини таъминлаши керак. Фойдали қазилмани қазиб олишда поғона баландлиги кон массасини экскавация қилишга тайёрлаш ва қазиб-юклаш ишларининг смарали бўлишини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган холда аниқланади.
Мураккаб, саралаб қазиб олишнинг талаб этадиган кон ётқизиқларини қазиб олишда поғона баландлиги коннинг кон-техник шароитидан келиб чиқиб аниқланади ва одатда 10-15 м ни ташкил қилади.
Юмшоқ кон жинсларни қазишда экскаватор кирмасининг кенглиги В экскаватор унумдорлигини юқори, поғонада бажарилаётган кон ишларининг самарали бўлишини таъминлаш шарти бўйича аниқланади.
Қоясимон (қаттиқ) жинсларда кирма кенглиги кон жинсларини қазишга тайёрлаш, қазиш ва портлатишдан ҳосил бўлган кон жинслари ёйилмасини қазиб-юклаш ишлари тартибидан келиб чиқиб аниқланади. Умумий кўринишда кирма кенглиги В поғона баландлиги h, бузилиш бермаси ўлчами, скважина қатори сони n ва улар ўртасидаги масова b га боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланиши мумкин.
B = h ctg α + c + b (n-1)
ёки
B = w + b (n-1)
бу ерда: w – поғона ости бўйича қаршилик чизиғи, м; α – поғона қиялиги, градус.
Поғона ишчи майдонининг кенглиги Ви.м. кон жинслари физик-механик хусусиятлари, қазиб-юклаш машиналари ишчи параметрлари, қўлланадиган транспорт воситаси ва поғонада ишни ташкил қилиш усулидан келиб чиққан холда аниқланади.
Қаттиқ жинсларни бурғилаб портлатиш ишларини қўллаб қазиб олишда поғона иш майдони минимал кенглиги Ви.м. унга портлатилган кон массасини ёйилмаси кенглиги l, транспорт йўли Т, ёйилма билан транспорт йўли ўртасидаги масофа z, нураб тушиш призмаси миқдори С ва экскаватор кирмаси кенглиги В бемалол жойлашиши мумкинлигини ҳисобга олиб аниқланади (7.1. расм):
Вр.п. = В + l + z + Т + c.
Нураш призмаси С қуйидаги ифода орқали аниқланад.
c = h (ctg γ-ctg α )
бу ерда: σ – ишчи поғона қиялик бурчаги (α =60ч800); γ – қаттиқ жинсларда поғонанинг турғун қиялик бурчаги (γ =35ч600)



    1. - расм. Қаттиқ жинсларда иш майдони кенглигини аниқлаш схемаси.

Бир коллеялик темир йўлда транспорт йўлининг кенглиги Т=3м, икки коллеялик йўлда эса, йўллар орасидаги масофани ҳисобга олинганда Т=7,5÷12м.


Автомобил транспортида автоағдаргичларнинг юк кўтариш қобилиятига нисбатан Т=13÷30 м бўлади.
Портлатишдан сўнг ҳосил бўлган ёйилма кенглиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.

бунда: Kk – ёйилмадаги жинсларнинг кўчиш коэффициенти; hё – ёйилма баландлиги, м, ц=tg α · tgβ / tg α – tgβ; B – ёйилма қиялик бурчаги, градус, σ -поғона қиялик бурчаги, градус.
Ёйилманинг максимал баландлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
hр=(0,8 ÷ 0,9)h.
Карьер ишчи ёнбағрининг қиялик бурчаги карьер ишчи зонасининг пландаги миқдорини аниқлайди ва кончилик амалиётида ишчи ёнбағрининг қиялик бурчаги 24-280 ни ташкил қилади.
Карьерларда қазиш блокининг узунлигини аниқлашга қатор омиллар таъсир кўрсатади. Улардан энг асосийлари: коннинг жойлашиш шароитлари, поғона баландлиги, қазиб олиш ишларининг жадаллиги, кавжойларни узлуксиз транспорт билан таъминланиши, ташкилий-техник шароитлар ва бошқалар.
Карьерларда темир йўл транспорти қўлланилиб юмшоқ жинслар чўмичининг хажми 3 м3 бўлган экскаватор билан қазилганда блок узунлиги 100-200 м ни, чўмичнинг хажми 5-6 м3 экскаватор лар билан қазиб олинганда блок узунлиги 200-300 м ва 300-350 м ни ташкил қилади.
Автомобил транспорти қўлланганда эса блок узунлиги 100-300 м (экскаватор чўмичи хажми 5 м3 гача) ва 350-400 м (экскаватор чўмичи хажми 5 м3 дан катта бўлганда).
Поғонадаги иш фронти узунлиги экскаватор блокининг йиғиндисига тенг бўлади.
Темир йўл транспорти қўлланилганда битта поғонадаги блоклар сони алмашиш (поездлар алмашиши) жараёнларини шароити бўйича 3 тадан ошмаслиги керак, автомобил транспортида эса блоклар сони 5-6 тани ташкил қилиши мумкин.
Очиш ишлари ва фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари фронтларининг йиғиндиси карьер иш фронтини ташкил қилади. Фойдали қазилмани қазиб олиш фронти узунлиги қанча катта бўлса карьер унумдорлиги хам шунча катта бўлади.
Горизонтал ва ётиқ конларда иш фронти сурилишининг тезлиги Vф фойдали қалмани қазиб олишдаги экскаваторларнинг унумдорлиги Qйил бўйича аниқланиши мумкин.

Бунда: h - фойдали қазилма поғонаси баландлиги, м; Lб - фойдали қазилмани қазиб оладиган экскаватор блокини узунлиги, м.
Қия ва ўта қия конларни қазиб олишда иш фронти сурилиш тезлиги Vф карьер чуқурлашиб бориш тезлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Vф= Vy (ctgγв+ctgγл),
ёки

Бунда: гу, го карьер ёнбағрларининг ётқизиғи устки ва остки ёнлари бўйича қиялик бурчаклари, градус.
Карьер чуқурлашиш тезлиги кесувчи траншеяни очилаётган фойдали қазилма гаризонтидан ўтиш вақтига боғлиқ бўлади (7.2.-расм).

7.2 - расм. Карьер контурида кон ишларининг бир томонлама (а), икки томонлама (б) ривожланишида чуқурлашиш тезлигини ва поғоналар сонини аниқлаш схемаси.

Кесувчи траншеяни бир томонлама ривожланиб боришида карьернинг чуқурлашиш тезлиги Vф қуйтдаги ифода орқали аниқланади.



Икки томонлама ривожланганда эса,

Бунда: Qйил – қия ва кесувчи траншеялар ўтишдаги экскаваторларнинг йиллик унумдорлиги, м3/йил;
Lб – экскаватор блоки узунлиги, м; Вк.т. – кесувчи траншея тубининг кенглиги, м; Вб – блок кенглиги, м; Lи.м. – иш фронти кенглиги, м; h – очилаётган горизонт баландлиги, м; σ – поғона қиялик бурчаги, градус.
Кончилик амалиётида карьернинг йиллик чуқурлашиш тезлиги темир йўл транспорти қўлланилганда 5-10 м/йил, автотранспортдан фойдаланилганда 15-20 м/йил ташкил қилади.
Горизонтал ва ётиқ конларни қазиб олишда карьердаги ишчи поғоналар сони қазиш технологияси ва унда қўлланаётган қазиб-юклаш машиналари параметрлари бўйича аниқланади, уларнинг сони карьер майдонидаги барча захирани қазиб олгунча қарииб ўзгармайди.
Қия ва ўта қия конларни қазиб олишда ишчи поғоналар сони карьер майдонини пландаги ўлчамларига боғлиқ бўлган ишчи зонанинг профилдаги ўлчамлари ва карьернинг тугатилиш вақтидаги ишлайдиган ёнбағр қиялик бурчаги бўйича аниқланади. Унинг сони карьернинг ишлайдиган ёнбағри карьер чегараси томон максимал сурилиб бориши мобайнида ошиб боради.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish