Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ОЧИҚ УСУЛДА



Download 27,35 Mb.
bet51/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

7. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ОЧИҚ УСУЛДА
ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
7.1. Қазиш тизимлари таснифи
Очиқ усулда конларни қазиб олиш технологияси конниннг табиий шароити, биринчи навбатта, руда танасининг шакли ва жойлашиш шароитига боғлиқ бўлади.
Горизонтал ва ётиқ жойлашган қатламсимон ҳамда сочма конлар карьер иш зонасини баландлик бўйича конни батамом қазиб олиш давомида чегаралайди. Бундай конларда карьер майдони контурида иш фронти параллел ёки елпиғичсимон кўринишда сурилиб боради.
Бундай карьерлар майдонларида фойдали қазилмани қазиб олишдан ҳосил бўлган бўшаган майдонлардан қоплама жинсларни ички ағдармага жойлаштириш мақсадида фойдаланилади. Механик чўмичли экскаваторлар, драглайнлар, ағдарма ҳосил қилувчи ускуналар транспор-ағдарма кўприклари ёрдамида қоплама жинслар бевосита ёки қайта юклаш технологияси асосида, темир йўл, автомобил транспорти ва конвейерлар ёрдамида ички ағдармага ташиб жойлаштирилади.
Қоплама жинслар қалинлиги катта бўлиб, ички ағдармалар етарли даражада турғун бўлмаган холларда қоплама жинсларининг бир қисми ташқи ағдармаларга жойлаштирилади. Кон қазиш ишлари олиб борилаётган ва машина-механизмлар жойлашган карьер ёнбағри (борти) карьернинг ишчи ёнбағри дейилади. Кон қазиш ишлари олиб борилмайдиган карьер ёнбағри ишламайдиган ёнбағр деб юритилади. Горизонтал ва ётиқ жойлашган конларни қазиб олишда карьер ишламайдиган ёнбағри иш фронтининг сурилиб бориши натижасида қазишдан бўшаган бўшлиқда қолиб кетади. Ишчи ёнбағрнинг конструкцияси ва оғиш бурчаги конни қазиб олиш технологияси,механизацияси ҳамда очилган фойдали қазилма запасини ҳисобга олинган холда танлаб олинади.
Қия ва ўта қия қатламсимон турли шаклларда жойлашган руда ётқизиларини чуқурлик ва чўзиқлик йўналишлари бўйича қазиб олинади. Шу сабабли карьер лойиха қувватини ўзлаштириш даврида карьер ишчи зонаси баландлик ва план бўйича минимумдан, карьерни сўндириш (тугатиш) даврида максимумгача ўзгаради. Бундай карьерларда қоплама жинслар карьер чегараларидан ташқарида жойлашган ташқи ағдармаларга ташиб келтирилади ва жойлаштирилади.
Қалин, қатламсимон қия конларни қазиб олишда қоплама жинсларни қазиб олиш фронти, одатда, кесувчи траншеядан бошланиб фойдали қазилма танасининг устки ёни томони йўналиши бўйича ривожланиб боради. Фойдали қазилма ётқизиғининг остки ёни йўналиши бўйича фойдали қазилмани қазиб олиш натижасида қазиш ишлари ўзининг охирги чегарасига етади ва карьер ишламайдиган ёнбағрига айланади. Унда транспорт коммуникациялари жойлаштирилган бўлиб, улар қоплама жинсларни кавжойдан ташқи ағдармаларга, фойдали қазилмаларни эса истеъмолчиларга ташиб етказиб беришга ҳизмат қилади.
Карьер ишламайдиган ёнбағридан узоқ вақт давомида фойдаланилиши туфайли у мустахкам ва турғун бўлиши керак. Ўта қия (тик) қатламсимон фойдали қазилм ётқизиқларини очиқ усулда қазиб олиш мобайнида карьернинг ҳар иккала ёнбағри ишчи ёнбағр ҳисобланади.
Планда турли-туман конфигурацияга эга бўлган қалин ертомир штоксимон шаклга эга бўлган руда конларини қазиб олишда кон ишлари чуқурлик йўналиши бўйича ривожланади ва руда танаси параметри бўйича карьернинг ишчи ёнбағрларини ҳосил қилди. Бунда ҳар бир горизонда иш фронти паралелл ёки елпиғичсимон кўринишда ривожланиб бориши мумкин.
Шундай қилиб, ер юзидан фойдали қазилма ётқизиғигача машина ва механизмларни етиб боришини, қоплама жинсларни фойдали қазилма ётқизиғи устидан олиб ташлашни ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини таъминлаш конларни очиқ усулда қазиб олишнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилади.
Қоплама ва фойдали қазилма атроф жинсларини қазиб олиш ишлари, очиш ишлари, фойдали қазилмаларни ер бағридан чиқриб олиш ишлари эса, қазиш ишлари дейилади.
Горизонтал ётиқ конларда очиш ишлари билан қазиш ишларининг олиб бориш тартиби, қия ва ўрта қия конларда эса ишчи горизонтларини очиш ишлари хам қазиш тизимларини тавсиялайди.
Очиш ишлари кон жинсларини қазишга тайёрлаш, уларни массивдан ажратиб олиш, ташиш ва ағдармаларга жойлаштириш жараёнлари технологияларидан ташкил топган бўлиб, конларнинг табиий шароитларини ҳисобга олган холда тегишли комплекс механизациялаш воситалари ёрдамида амалга оширилади.
Руда карьерларида кон жинсларини қазишга тайёрлашнинг технологик жараёнларидан ташқари рудани ёппасига ёки саралаб қазиб олиш, ташиш, шунингдек, эксплутацион разведка ишларини бажариш, фойдали қазилма сифатини назорат қилиш, рудани омборларга жойлаштириш, турли сифатдаги рудаларни омухталаш каби жараёнлар хам руда қазиб олиш ишлари таркибига киради.
Ишчи горизонтларни очиш кон-тайёрлов ишлари ҳисобланади. Дастлабки иш фронтини ҳосил қилиш учун барпо этиладиган қия ва горизонтал кесувчи траншея кўринишидаги кон лаҳимларини ёки котлаванлар кон-тайёрлов ишларини мазмун моҳиятини ташкил қилади.
Конларнинг геологик шароитлари ва кон ишлари механизациясини ҳисобга олган ҳолда очиш ишлари, қазиш ишлари ва кон-тайёрлов ишлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиқ усулда конларни қазиш ишлари тизимини тафсифлайди.
Конларнинг турли-туман кон-геологик шароитларда жойлашганлиги, ҳар хил кон қазиш ва транспорт машиналаридан ташкил топган механизация комплекслари ва турли кон қазиш технологияларининг мавжудлиги хамда уларнинг муттасил такомиллашиб бориши қатор қазиш тизимлари таснифларини яратиш ва уларни матбуотда чоп этишни тақазо этади. (А.П. Зотов, П.Э.Зурков, Е.Ф.Шешко, Е.П.Егурнов, Н.В.Мельников, В.В.Ржевский, М.Г.Новожилов, С.М.Шорохов, Г.В.Секисов, А.И.Арсентов).
Қазиш тизимларининг айрим таснифлари, асосан қазиш кавжойларининг сурилиш йўналиши ва иш фронтининг конструкциясига асосланган бўлса, (А.П. Зотов, С.М.Шорохов, В.В.Ржевский, Г.В.Секисов) бошқалар эса очиш ишларининг усуллари, механизацияси хамда кон массасини ташиш усуллари асосида яратилган (Е.Ф.Шешко, Н.В.Мельников, П.Э.Зурков ва бошқалар).
Шу билан бир қаторда конларни очиқ усулда қазиб олиш технологиясида очиш ишлари қимматга тушадиган жараёндир. Шу сабабли конларни очиқ усулда қазиб олиш технологиясини ривожлантиришнинг барча даврларида очиш ишларига сарфланадиган харажатларни камайтиришга алоҳида аҳамият берилган. Илмий изланишлар ва кончилик амалиёти очиш ишларининг конларни очиқ усулда қазиб олишдаги ўрнини баҳолаш билан бир қаторда қазиш технологиясида марказий бўғин эканлигини аниқлаб берди, зеро очиш ишларини такомиллаштириш фойдали қазилмаларни очиқ усулда жадал қазиб олишда катта иқтисодий самара олишга имкон яратди.
Очиш ишлари самарадорлигини оширишда дастлаб проф. Е.Ф.Шешко томонидан тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, очиш ишларининг мумкин бўлган вариантлари ва уларнинг комбинациялари шароитида очиш (қоплама) жинсларини қазиб олиш ва ташишнинг барча йўналишларида очиш ишларига сарфланадиган харажатларни конларни очиқ усулда қазиб олиш технологиясидаги аҳамиятини кўрсатиб берди. Ана шу белги (принцип) бўйича таклиф этилган қазиш тизими тансифи кончилик амалиётида катта аҳамиятга эга бўлди (7.1. жадвал).
Бу тасниф муайян кон-геологик шароитларда ишлаб турган ва лойихалаштирилаётган корхоналарда лойихачилар, технологлар ва мутасадди мутахассисларнинг ҳаракатини марказлаштиришга ва очиш ишларини самарали схемаларини яратишга имкон яратади.
Ўз навбатида акад. Н.В. Мельников олим ва мутахассисларнинг эътиборини очиш ишларини олиб бориш усулига қаратди. Турли кон-геологик шароитлардаги конларни қазиб олиш технологиясининг очиш ишлари бўғинини, хусусан очиш ишларини механизациялаш ишларини такомилларштириш акад. Н.В.Мельников томонидан ишлаб чиқилган қазиш тизими таснифининг асосида ётади. Ушбу таснифда қазиш тизимларининг қўлланиш шароитлари, унга тегишли бўлган кавжой ускуналари, транспорт воситалари ва мехнат унумдорлиги, қазиш ишлари хамда фойдали қазилма таннархининг қиёсий самарадорлиги турли кон техник шароитлар учун аниқланган (7.2 жадвал).
Ана шу тасниф асосида технологлар, олимлар ва конструкторлар томонидан бажарилган ишлар муайян қазиш тизими учун махсус кон қазиш ва транспорт воситаларини ва уларга мос келадиган экскаваторлар русуми қаторларини яратишга, уларнинг мақбул параметрларини аниқлашга имкон туғдирди. Хозирги вақтда бу тансифдан мухандислик амалиётида кенг фойдаланилмоқда.
Акад. В.В.Ржевский қазиш тизими билан карьер майдонини очиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликка катта аҳамият берган холда ўзининг қазиш тизими таснифини тавсия қилди. Бу тасниф асосида карьер майдони чегараларида иш фронтининг сурилиш йўналиши ётади (7.3. жадвал).
Фойдали қазилма конларининг геологик шароитларини ҳисобга олган холда уларни очиқ усулда қазиб олиш тизимларини икки гурухга бўлиш мумкин:

  • горизонтал, ётиқ қатламсимон, шунингдек сочма конларни қазиб олиш тизимлари;

  • қия, ўта қия қатламсимон ва турли шаклдаги руда ётқизиқларини қазиб олиш тизимлари.

Ҳар иккала холатда хам фойдали қазилмани қазиб олиш технологияси, унга алоҳида ёндошишни талаб этувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Шунга қўра ҳар иккала гуруҳга мансуб қазиш тизимлари қўлланганда қоплама жинс ва фойдали қазилмани қазиб олиш технологияларига алоҳида ёндошиш талаб этилади.
Очиш ва фойдали қазилманинг қазиб олишнинг ҳар бир тизими самарадорлиги технологик йўқотиш коэффициенти Кп, экскаватор ёки технологик потокдаги бошқа ускуналар комплекс соф ишлаш вақтини ҳисобга олувчи кўрсаткич Тр ва машиналарни соф ҳаракат вақти, экскаватор янги кирма ҳосил қилишга сарфлайдиган вақти, темир йўлни суриш вақтига йўқотиладиган иш вақтини ҳисобга олувчи умумий вақт Тп орқали тавсифланади.

Жадвал 7.1.



Қазиш тизими А гуруҳи, қоплама жинсларини ағдармага транспорт воситасисиз кўндаланг йўналмада жойлаштириш.

Қазиш тизими Б гуруҳи, транспорт воситалари билан жинсларни ағдармага бўйлама йўналишда ташиб жойлаштириш.

Қазиш тизими В гуруҳи, қоплама жинслари ағдармаларга аралаш усулда ташиб жойлаштириш.

Тизим белгиси

Қазиш тизими

Тизим белгиси

Қазиш тизими

Тизим белгиси

Қазиш тизими

А-1

Очиш жинсларини бевосита ағдармага жойлаштириш

Б-4

Жинсларни ички ағдармага энг қисқа ва қулай профилли йўллар орқали ташиш

В-7

Очиш жинсларини бир қисмини ички ағдармага қолган қисмини ташқи ағдармага транспорт воситаларида ташиш

А-2

Очиш жинсларини ички ағдармага экскаватор билан қайта юклаш асосида жойлаштириш

Б-5

Жинсларни анча узоқдаги ағдармаларга мураккаб профилли йўллар орқали ташиш

В-8

Очиш жинсларини қисман транспортсиз ички ағдармага жойлаштириш

А-3

Очиш жинсларини ағдарма ҳосил қилувчи ускуналар билан ташиш ва жойлаштириш

Б-6

Очиш жинсларини қисман ички ва қисман ташқи ағдармаларга ташиш







А-0

Очиш жинсларини хажми жуда кичик бўлиб, жинсларни ағдармага ташиш ишларининг аҳамияти кам бўлганда













Жадвал 7.2.

Қазиш тизимлари

Қазиш тизимининг асосий тавсифлари

Қўлланиш шароитлари

Мос келадиган кавжой ва транспорт ускуналари

1

2

3

4

Транспортсиз: жинсларни ички ағдармага бевосита ёки қайта эксковациялаш билан жойлаштириш

Қоплама жинслар экскаватор билан бир йўла ички ағдармага жойлаштирилади, ағдармада жинсларни қайта эксковациялаш ҳам мумкин

Қатламлар горизонтал ёки ётиқ. Уларнинг ва қоплама жинсларнинг қалинлиги чекланган. Қия ва ўта қия қатламларда, агар атроф жинслар юмшоқ бўлиб, карьер чуқурлиги икки ва уч қайта эксковациялашга имкон берган шароитларда.

Экскаваторлар: катта ишчи параметрли механик чўмичли ва драглайнлар, жинсларни ташиш ускуналари қўлланилмайди

Экскаватор – карьер

Қоплама жинслар ва фойдали қазилмаларни қазиб олиниши битта экскаватор - драглайн билан галма-гал амалга оширилади. Очиш жинслари қазишдан бўшаган майдонга жойлаштирилади. Фойдали қазилма ер юзидаги бункерга тўкилиб, бункердан транспорт воситасига юкланади.

Қатламлар горизонтал ёки ётиқ бўлиб, қалинлиги чекланган (20-25 см гача); қоплама жинслар қалинлиги 20-25 м гача.

Экскаватор – драглайн, таъмирлагич билан жихозланган суриладиган бинкер

Транспорт - ағдарма

Қоплама жинслар ички ағдармага транспорт –ағдарма кўприги ёки ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёрдамида ташилади.

Қатламлар горизонтал ёки ётиқ, қоплама жинслар юмшоқ ва майда

Кўпчўмичли ёки роторли ёки механик чўмичли экскаватор лар, транспорт-ағдарма кўприклар ёки суриладиган консалли ағдарма ҳосил қилувчи қурилма

Махсус

Очиш жинсларин минорали экскаватор лар, ғилдиракли скрепералар, гидромеханизация ускуналари ва кабел кран ёрдамида фойдали қазилма устидан олиб ташланади

Қатламлар горизонтал ва ётиқ, юмшоқ ва майда, қаттиқ жинслар ва ўта қия қатламларда кабел-кран қўлланилади.

минорали экскаваторлар, ғилдиракли скрепералар, транспорт воситалари бўлмайди, гидроманитор ва ер сўрғичлар (насослар), кабел-кранлар

Транспортли

Очиш жинслари ғилдиракли транспорт билан ички ва ташқи ағдармаларга ташилади

Ҳар қандай шаклда жойлашган ва қаттиқликка эга бўлган конлар

Экскаватор лар, рельс ёки автомобил транспорти

Аралаш (комбинациялашган)

Юқоридаги поғоналардаги очиш жинслари транспорт воситаларида ички ва ташқи ағдармаларга ташилади, пастдаги поғоналардаги жинслар ички ағдармаларга экскаватор ёки транспорт ағдарма кўприги билан жойлаштирилади.

Горизонтал ва ётиқ қатлам, қалинлиги чекланган, қоплама жинслар юмшоқ, майда ёки ўртача қаттиқликга эга.

Юқори поғоналарда экскаваторлар ва пастки поғоналарда ишчи органи узайтирилган экскаваторлар, рельсли ёки автомобил транспорти, транспорт ағдарма кўприги.

Жадвал 7.3.

Гурух индекси

Тизимлар гурухи

Кичик гурухчалар

Қазиш тизими

С

Сидирғасига
қазиш

Бўйламасига (СД)

Бир ёнбағрли (СДО)
Икки ёнбағрли (СДД)

Кўндалангига (СП)

Бир ёнбағрли (СПО)
Икки ёнбағрли (СПД)

Елпиғичсимон (СВ)

Марказий (СВЦ)
Тарқоқ (СВР)

Халқасимон (СК)

Марказий (СКЦ)
Тарқоқ (СКП)

Ч

чуқурлама

Бўйламасига (УП)

Бир ёнбағрли (УДО)
Икки ёнбағрли (УДД)

Кўндалангига (УП)

Бир ёнбағрли (УПО)
Икки ёнбағрли (УПД)

Елпиғичсимон (УВ)

Марказий (УКЦ)
Тарқоқ (УКЦ)

Халқасимон (УХ)

Марказий (УКЦ)

ЧС

Сидирғасига (чуқурлама- сидирғасига)

Юқоридаги гурухларнинг тўлиқ комбинпцияси



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish