ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”
“Кончилик иши” йўналиши талабалари учун
ўқув қўлланма
Тошкент – 2011 йил
5540200- “Кончилик иши” йўналиши, “Очиқ кон ишлари ихтисослиги талабалари учун мўлжалланган ушбу ўқув қўлланмада конларни очиқ усулда қазиб олиш тизимларининг таснифи ва ҳар бир қазиш тизимида бажариладиган очиш ишлари технологияси мукаммал ёритилган.
Тузувчилар: доцент Сагатов Н.Ҳ., катта ўқитувчи Арипова Л.Т.
-
Тақризчилар:
|
ТошДТУ “Кон электромеханикаси” кафедраси доценти,т.ф.н. Содиқов А.С.
|
|
“U’zGEORANGMETLITI” институтининг гуруҳ бўлими бошлиғи,
т.ф.н. Рахимов Д.В.
|
“Конларни очиқ усулда қазиб олиш тизимлари” ўқув қўлланмаси “Кончилик иши” кафедраси мажлисида муҳокама қилиниб, “Конларни очиқ усулда қазиб олиш мутахассислиги талабаларига фойдаланиш учун тавсия этилди. Баённома № 10 01.12.2010 йил.
Доцент Сагатов Н.Ҳ., катта ўқитувчи Арипова Л.Т. томонидан ўзбек тилида тайёрланган “Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш” ўқув қўлланмаси “Геология ва кончилик иши” факультети ўқув-услубий кенгаши мажлисида муҳокама қилинди ва “Конларни очиқ усулда қазиб олиш” мутахассислиги талабалари учун асосий ўқув қўлланма сифатида фойдаланишга тавсия этилди. Баённома № ___ _________йил.
Кириш
Кончилик - мамлакат саноатининг йирик тармоқларидан бири бўлиб, халқ ҳўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини юқори бўлишини таъминлашда катта аҳамиятга эгадир. Чунки кончилик саноати тармоқларида нефт, табиий газ, кўмир, рангли металл, нометалл қурилиш материаллари каби кўплаб фойдали қазилма конларини қазиб чиқарувчи корхоналар фаолият юритадилар.
Конларни қазиб олиш ишлари масштабининг ниҳоятда кенглиги, меҳнат ва капиталталаблиги, шунингдек кон қазиш ишларини тобора чуқурлашиб бориши туфайли қазиш ишлари шароитларининг мураккаблаши ва нафақат кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларини, балки бутунлай халқ ҳўжалигининг самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли кончилик ишлари самарадорлигини ошириш мамлакат халқ ҳўжалигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга, биринчи навбатда, конларни прогрессив очиқ усулда қазиб олишни ривожлантириш орқали эришилади. Чунки фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан истиқболли усул ҳисобланади. Очиқ усулда кон қазишнинг қудратли индустриал базаси мавжудлиги ва фойдали қазилма захираларининг катта қисми ер юзига яқин жойлашганлиги туфайли ҳозирги вақтда мамлакатимизда қазиб олинаётган қаттиқ минерал хом ашёнинг катта қисми (80-85%) ана шу прогрессив очиқ усулда қазиб олинмоқда.
Кейинги йилларда мамлакат карьерларида илмий техника тараққиёти натижалари асосида такомиллашган техника ва инновацион технологияларни қўлланиши орқали очиқ усулда кон қазиш ишлари иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга эришилмоқда. Бу эса ўз навбатида конларни очиқ усулда қазиб олиш доирасини янада кенгайтиришга имкон яратмоқда.
“Кончилик иши” йўналиши ва “Очиқ кон ишлари” мутахассислиги бўйича бакалаврлар тайёрлашда “Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш” курси конларни очиқ усулда қазиб чиқарувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда асосий фанлардан бири ҳисобланади. Бу фанни чуқурроқ ўрганиш учун талаба “Геология”, “Геомеханика”, “Бурғилаб-портлатиш ишлари”, “Кон машиналари”, “Фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва бойитиш” каби қатор фанларни ўзлаштирган бўлиши керак.
Ушбу ўқув қўлланмада конларни очиқ усулда қазиб олиш жараёнлари, карьер майдонини очиш усуллари, очиқ усулда кон қазиш тизимлари ва уларнинг қўлланиш шароитлари кенг ёритилган.
Ўқув қўлланма бўлимларининг назарий талқини акад. В.В. Ржевский, акад. Н.В. Мельников, проф. Е.Ф. Шешко, проф. М.Т. Новожилов, проф. П.И. Томаков ва бошқа олимлар ижодлари базасида ёритилган.
Ўқув қўлланманинг “Очиқ кон ишлари жараёнлари” бўлими доцент Н.Х. Сагатов, “Очиқ кон ишларида фойдали қазилмани қазиш тизими” бўлими доц. Сагатов Н.Х. ва катта ўқитувчи Л.Т. Арипова томонидан ёзилган.
Ўқув қўлланмани чоп этишга тайёрлашда доц. З.Ғ. Қаюмов, В. Урядов, С.Т. Усмонова, К.Б. Казакбаевалар яқиндан ёрдам берганликлари учун муаллифлар уларга чуқур минатдорчилик билдирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |