Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети



Download 27,35 Mb.
bet4/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

1.3 Поғона ва унинг элементлари
Конларни очиқ усулда қазиб олишда карьер майдони вертикал текислик бўйича горизонтал қатламларга, горизонтал текислик бўйича тиликларга ажратилади. Устки қатлам тиликлари остки қатлам тиликидан маълум масофага ўздириб қазиб олиниши туфайли карьер ёнбағри поғонасимон кўринишга эга бўлади. Поғонасимон карьер ёнбағрини ташкил қилган кон жинси ёки фойдали қазилма қатлами поғона деб аталади. Поғона карьернинг асосий элементларидан бири бўлиб, унинг ўзи ҳам қатор элементлардан ташкил топади (1.4-расм).

1.4-расм. Поғона схемаси. 1 – поғона устки майдони; 2 – поғона остки майдони; 3- поғона қиялик текислиги; 4 – поғона устки қирраси; 5 – поғона остки қирраси; 6 – поғона кавжойи; α-поғонанинг қиялик бурчаги.
Поғонани баландлик бўйича устини чегараловчи текислик – поғона устки майдони, остини чегараловчи текислик эса, - поғона остки майдони деб аталади. Поғона устки ва остки майдонлари ўртасидаги масофа поғона баландлиги бўлиб, уни тўғри аниқлаш поғонада бажариладиган барча жараёнларни самарадор ва хавфсиз бўлишини таъминлайди. Поғона устки майдони билан қазиб олинган бўшлиқни чегараловчи горизонтал чизиқ поғона устки қирраси, остки майдони билан қиялик текислиги ўртасида ҳосил бўлган чизиқ эса, - поғона остки қирраси дейилади. Поғона устки ва остки қирралари ўртасида ҳосил бўлган қия текислик поғона қиялик текислиги ва у билан горизонтал текислик ўртасида ҳосил бўлган бурчак - поғона қиялик бурчаги деб юритилади.
Карьерда қазиб олинадиган фойдали қазилма ёки кон жинслари тиликлари маълум кенглик (10-15 м ва ундан ҳам кенг) бўйича қазиб олинади, бу кенглик эса кирма (заходка) деб аталади ва унинг олд қисми кавжой (забой) деб юритилади.
Кавжой йўналиши бўйича қазишга тайёрланган поғонанинг бир қисми қазиш фронти дейилади. Фойдали қазилма ётқизиғи устини қоплаб ётган жинсларни қазиб олиб, фойдали қазилмани очиш билан боғлиқ бўлган кон ишлари мажмуи очиш ишлари дейилади.
Поғонани қазиб олувчи асосий ускуналарни жойлаштириладиган майдонча поғона ишчи майдони дейилади, унинг кенглиги поғона баландлигидан 2-4 марта кўп бўлади. Кичик кенгликка эга бўлган ва унда кон ишлари бажарилмайдиган майдонча берма (супача) дейилади. Бажарадиган вазифаларига кўра бермалар транспорт бермаси ёки мухофаза бермаси бўлиши мумкин.
Карьерларда поғона баландлиги ва қиялик бурчаги қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари - поғонани ташкил қилган жинсларнинг зичлиги, илашиш кучи, ички ишқаланиш коэффициенти, намлиги каби физик-техник хоссалари. Поғона қиялик бурчаги эса юқоридаги омиллардан ташқари поғона баландлигига ҳам боғлиқ бўлади (1.2-жадвал).
1.2-жадвал

Жинслар гуруҳи

Жинслар



Поғона баландлиги,
м

Поғона қиялик бурчаги, градус

ишчи

Ишламайдиган

Якка

Иккиланган ёки учланган

I

Жуда қаттиқ чўкинди, метакорфик ва магматик жинслар
Қаттиқ, сийрак дарзли, кам нураган чўкинди, метаморфик ва магматик жинслар
Қаттиқ, кучли дарзланган, кам нураган чўкинди, метаморфик ва магматик жинслар

15-20

15-20

15-20


≤90

≤90

≤75


70-75

60-65

55-60


65-70

55-60

50-55


II

Нураган зонадаги чўкинди, метаморфик ва магматик жинслар (охактошлар, қумтошлар, аллевролитлар ва бошқа чўкинди жинслар).

10-15

70-75

50-55

45-50

III

Глинасимон, тўла дезинтегрициялашган
турли жинслар
Қумтош-глинали жинслар
Қумтош-шағалли жинслар

10-15
10-15


10-15

50-60
40-50


≤40

40-45
35-40


30-40

35-40
30-40


25-35




Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish