Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Кон жинсларини қазишга тайёрлаш усуллари



Download 27,35 Mb.
bet8/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

2.2 Кон жинсларини қазишга тайёрлаш усуллари
Кон жинсларини қазишга тайёрлаш кейинги жараёнларни (кон массасини қазиб олиб транспорт воситаларига юклаш, қабул пунктларига ташиш, ағдарма ҳосил қилиш, қайта ишлаш ва бошқалар) бажариш учун қулай шароит ва технологик имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Кон жинсларини қазишга тайёрлаш турли усулларда бажарилиши мумкин. Ҳозирги вақтда конларни очиқ усулда қазиб олишда кон жинслари массивини қазишга тайёрлаш ишларида қуйидаги усуллардан кенг фойдаланилади. Кон жинсларини бевосита массивдан ажратиб олишга асосланган механик усул, гидравлик усул, махсус майдалагич машиналари ёрдамида майдалаш, бурғулаш-портлатиш асосида кон жинсларини массивдан ажратиб олиш ва бошқалар.
Механик усулда юмшоқ ва бўшоқ кон жинслари экскаватор ёки бошқа кон қазиш машиналари билан бевосита массивдан ажратиб олинади ва транспорт воситаларига юкланади ёки қазишдан бўшаган майдонга тўкилади.
Гидравлик усул ўзидан сув ёки бошқа суюқ моддаларни ўтказиб юбориш хусусиятига эга бўлган, ғовакдор кон жинсларини (фойдали қазилмани) қазишга тайёрлашда қўлланилади. Бунда юқори босимдаги суюқлик оқими жинс ғовакларига кириб, жинс заррачаларини бир-бирига боғлаб турган моддани (цементни) эритиб, жинснинг қаттиқлик даражасини пасайтиради, яъни юмшатади.
Махсус юмшатиш (майдалагич) машиналари катта қувватга эга бўлган тракторга осилган қурилма бўлиб, яримқоясимон кон жинсларини қазишга тайёрлашда қўлланилади.
Бурғилаб-портлатиш усули қаттиқ қоясимон жинсларни қазишга тайёрлашда кенг қўлланилади. Бу усулда қазишга тайёрланган кон жинс бўлакларининг чизиқ бўйича максимал ўлчами қазиб юклаш ва ташиш воситаларининг параметрларига мос келиши зарур. Жинс бўлакларининг максимал ўлчами қуйидагича бўлиши талаб этилади:

  • бир чўмичли экскаваторлар учун – lmax ≤0.8 (q)1/3

- авто ва темир йўл транспорти учун – lmax≤0.5 (Q)1/3;
- конвейер транспорти учун – lmax≤0.5 - 0.1;
- майдалаш ускунаси (тегирмон) учун – lmax≤0.75 ;
бунда q - экскаватор чўмичининг ҳажми, м3; Q – автоағдаргич ёки думпкар (вагон) кузови ҳажми, м3; ß1 – конвейер лентаси кенглиги, м; ßq – майдалагич қабул қилиш панжараси кенглиги, м.
Юқорида келтирилган (талаб этиладиган) ўлчамлардан катта бўлган кон жинслари бўлаклари ногабарит дейилади ва уларни қайта (иккиламчи) майдалаш лозим бўлади.
Портлатиш усулида кон жинсларини массивдан ажратиб олганда майдаланган жинсларнинг ёйилмаси уюмсимон шаклга эга бўлиб, ундаги ногабаритлар сони минимум ва жинс бўлаклари бир текис майдаланган бўлиши керак.
Портлатилган кон массасининг ҳажми катта бўлиб, қазиб-юклаш машинасининг узлуксиз, хавфсиз ва юқори техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан ишлашини таъминлаши талаб этилади.
Кон жинсларини бурғилаб-портлатиш усулида қазишга тайёрлашда юқорида келтирилган талабларни бажариш учун муайян кон-техник шароитларга мос келадиган портлатиш усулини танлаш, унинг параметрларини тўғри аниқлаш ва портлатиш ишларини рационал ташкил қилиш талаб этилади.
Карьерларда портлатиш ишларининг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: скважина-заряд усули, қозонсимон заряд усули, шупур-заряди усули, камера заряди усули, устқуйма заряд усули.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish