Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Карьерни қуришдаги кон – капитал ишлар



Download 27,35 Mb.
bet50/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

6.8 Карьерни қуришдаги кон – капитал ишлар
Карьерни қуриш даврида (қурилиш бошланишидан то карьерни эксплуатацияга топширилгунча) капитал ва кесувчи траншеялар ўтиш, шунингдек, поғоналарни карьерни эксплуатацияга топшириш вақтидаги чегарасига етказиш билан боғлиқ бажарилган ишлар мажмуи кон-капитал (кон қурилиш) ишлари ҳисобланади. Карьерни эксплуатацияга топшириш вақтидаги кон ишларининг ҳолати лойиҳада белгиланган бўлиб, ҳар бир поғона бўйича ҳисобга олинган бўлади (талаб этиладиган карьер ва поғона қиялик бурчаклари, ишчи майдон ва бермалар кенглиги, шунингдек эксплуатацияга топшириш вақтидаги қазишга тайёр фойдали қазилма заҳираси миқдорларига риоя қилинган бўлиши шарт).
Қоплама жинсларни ташқи ағдармага ташиш орқали очилган фойдали қазилма заҳираси очиш ишларини ўздириб бажариш ҳисобига ҳосил қилинади. Фойдали қазилма турларига кўра очилган заҳира карьернинг лойиҳа қуввати бўйича 6-10 ой ишлашини таъминлаши керак. Қоплама жинсларни карьернинг қазиб олиб қазишдан бўшаган карьер майдонига (ички ағдармага) экскавациялашда юқорида келтирилган заҳира очиш анча қийин бўлиб, айрим ҳолларда мумкин бўлмайди. Чунки очилган заҳира тилики (полосаси) кенглиги экскаватор ёки ағдарма ҳосил қилувчи ускунанинг чизиқли ўлчамларига боғлиқ бўлади. Шу сабабли очилган фойдали қазилма заҳираси карьернинг лойиҳа унумдорлиги бўйича 0,5 - 3 ой мобайнида ишлашини таъминлаши лозим. Очилган фойдали қазилма кенглиги қуйдаги ифода орқали аниқланади
Вз.в = Qг.и Nи / [12hу Lу (1 – kп)], м;
бунда: Qг.и –фойдали қазилма бўйича карьернинг йиллик лойиҳа унумдорлиги, т; Nи – очилган фойдали қазилма захираси нормативи, ой; hу – поғона баландлиги, м; Lу – поғона узунлиги, м; - фойдали қазилма зичлиги, т/м; kп – саноат йўкотилиш коэффиценти.
Кон капитал ишлар ҳажми қуйидаги ифода бўйича аниқланади.
Vг.к = Vк.т + Vк.п , м3;
бунда: Vк.т – карьерни эксплуатацияга топшириш моментигача ўтилган капитал траншеялар ҳажми, м3; Vк.п – карьерни эксплуатацияга топшириш моментидаги, дастлабки ҳажми, м3.
Карьернинг дастлабки ҳажми, унинг кўндаланг кесим юзини узунлигига кўпайтмасига тенг бўлади. Карьер кўндаланг кесим юзини аниқлаш учун дастлаб, ётқизиқ кўндаланг кесими бўйича поғона остки майдони баландлик белгисига тўғри келадиган горизонтал чизиқлар ўтказилади. Карьернинг кўндаланг кесим юзини қуриш фойдали қазилма горизонтидан бошланади. Ушбу горизонт бўйича ўтиладиган кесувчи траншея бўйича масштабда унинг кўндаланг кесими чизилади. Шундан сўнг траншеянинг юқори қиррасидан бошлаб ер юзигача карьер бортлари ўтказилади. Кесувчи траншеянинг жойлашишига нисбатан унинг иккала борти ишчи бортлар ёки битта борти ишчи, иккинчиси эса, ишламайдиган бўлиши мумкин. Қазиш поғонаси устки майдони ишчи майдони кенглиги ва очилган заҳира тилиги кенглигидан ташкил топади.

Расм 6.17. эксплуатацияга топшириш моментидаги карьернинг кўндаланг кесими:
Вр.т – кесувчи траншея асоси кенглиги; Зв – фойдали қазилманинг очилган захираси; 1 – карьернинг сўнги чегараси.

Карьер кўндаланг кесим юзаси ўлчамлари бўйича поғона чегарасида ҳар бир поғонанинг кесим юзи майдони аниқланади.


Ҳар бир поғона бўйича кон ишлари ҳажми поғона кесим юзи майдонини поғона иш фронти узунлигига кўпайтмасига тенг бўлади.
Карьерни эксплуатацияга топшириш моментидаги кон-капитал ишлар ҳажми ҳар бир поғона бўйича умумий ишлар ҳажми билан капитал траншеялар тизими ҳажми йиғиндисига тенг бўлиб, қуйдаги ифода орқали аниқланади
Vг.к = Si Li Vк.т,
бунда: Si – i та поғонанинг кесим юзаси, м2; Li – i та поғонанинг иш фронти узунлиги, м; n – карьерни эксплуатацияга топшириш моментидаги поғоналар сони.
Кон – капитал ишлар қуйидаги тартибда бажарилади. Биринчи поғонани очувчи капитал траншея ўтилади. Капитал траншея охиридан бошлаб биринчи поғонани кесувчи траншеяси ўтилади. Шундан сўнг биринчи поғонани кесувчи траншеянинг бир ёки ҳар иккала борти бўйича қазиш (кенгайтириш) ишлари амалга оширилади. Ана шу тартибда кон-капитал ишлар иккинчи ва ундан кейинги поғоналарни очишда ҳам бажарилади.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish