8.4 Қоплама жинсларни транспорт ағдарма кўприги билан қазишдан бўшаган майдонга ташишга асосланган
очиш ишлари технологияси
Қоплама жинсларни транспорт – ағдарма кўприги орқали ташиш технологияси консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна қўлланилгандаги очиш ишлари технологиясига ўхшаш бўлади.
Транспорт – ағдарма кўприги қўлланилганда очиш ишлари параметрлари кўприкнинг икки таянч пунктлари ўртасидаги масофа ва ағдарма томонидаги консол қисмининг узунлиги бўйича аниқланади.
Транспорт – ағдарма кўприклари, қоида бўйича, ҳар бир муайян шароит учун индивидуал лойиҳалаштирилади ва яратилади (8.8-расм). Очиш ишлари параметрларини аниқлаш усули консолли ағдарма ҳосил қилувчи қўлланилгандагига ўхшаш бўлиб, транспорт – ағдарма кўпригининг иш фронтига кўндаланг ўқига нисбатан йўналишини ўзгартириш имконияти чегараланган бўлади. Шунга кўра карьер майдони фалангларидаги тупикларни қазиб олиш муаммоси туғилади.
8.8 - расм. Транспорт-ағдарма кўприги қўлланганда конларни қазиб олишнинг технологик схемалари.
Чунки фойдали қазилма ётқизиғи жуда қулай шароитларда жойлашган бўлса, карьер майдонини лойиҳалаш ва бичиш давридаёқ иш фронтининг паралллел, елпиғичсимон ёки аралаш сурилиши планда белгилаб қўйилади. Фойдали қазилма учун барпо этилган капитал траншея жойлашган карьер майдони торец қисмидаги қоплама жинсларни махсус экскавация қилувчи техника ёрдамида қазиб олинади ва ташқи ағдармага транспорт воситалари билан транспорт – ағдарма кўпригига қоплама жинсларни юкловчи экскаватор турган поғона қиялиги бўйича ташалади (8.9-расм).
Иш фронтининг елпиғичсимон ривожланишида фойдали қазилмани ташишга мўлжалланган капитал траншея бурилиш пункитида жойлашган бўлиб, карьернинг бутун ишлаши муддати давомида хизмат кўрсатади.
Иш фронтини аралаш ривожланишида карьер майдонининг бир қисми иш фронтини параллел, қолган қисми эса елпиғичсимон кўринишда сурилиши асосида қазиб олинади.
Транспорт – ағдарма кўпригини қўллаб қоплама жинсларни қазиб олиш технологияси ҳам консолли ағдарма ҳосил қилувчи технологияга тегишли афзалликларга эга.
8.9. - расм. Транспорт-ағдарма кўприги қўлланганда конларни иш фронти параллел (а) ва елпиғичсимон (б) йўналишда сурилиши бўйича қазиб олиш технологик схемалари.
8.5 Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаваторлар билан қазишдан бўшаган майдонга тўкиш ва жинсларни консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёрдамида ташишга асосланган очиш ишлари технологияси
Драглайн ёки ағдарма хосил қилувчи ускунанинг ишчи параметрлари қоплама жинсларни қазишдан бўшаган майдонга тўкишга имкон бермаса ёки қоплама жинслар ярим қоясимон (қаттиқроқ) бўлиб, уларнинг устини қалин оқинди жинслар қоплаган бўлса, у ҳолда аралаш (комбинацияланган) технологик схемадан фойдаланилади. Бунда пастдаги горизонт драглайн билан бевосита қазиб олиниб қазишдан бўшаган майдонга тўкилади, оқинди жинслар эса роторли экскаватор билан қазиб олиниб консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна орқали қазишдан бўшаган майдонга тўкилади (8.10-расм).
Ағдарма устига оқинди (ҳосилдор) жинсларни тўкилиши, кейинчалик, қазиб олишдан зарар кўрган ерларни рекультивация қилиш ишларини осонлаштиради.
Ушбу схеманинг параметрларини ҳисоблаш драглайн ва роторли экскаваторлар билан бир хил хусусиятга эга бўлган жинсларни қазиб олишда очиш ишларига сарфланадиган харажатларни минимал бўлишини таъминлайдиган кирма кенглиги ва поғона баландлигини аниқлашдан иборат бўлади. Бунда қуйидаги вариантларни кўриб чиқилади: тегишли русмдаги драглайн модели ва қоплама жинс қолган қалинлигини қазиб олиш учун поғона баландлигининг максимал бўлишини таъминлайдиган роторли экскаватор ҳамда ағдарма томони етарли узунликка эга бўлган консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна русумини танлаш; роторли экскаватор учун поғона баландлиги минимал ва қоплама жинсларнинг қолган қалинлиги учун тегишли ўлчамларга эга бўлган драглайн русумини танлаш.
Роторли экскаватор ва драглайнлар билан қазиб олинадиган поғоналарнинг сурилиш тезлиги бир хил бўлиши керак:
бунда Qд ва Qр - драглайн ва роторли экскаваторнинг суткалик унумдорлиги; h1 ва h2 - драглайн ва роторли экскаватор қазиб оладиган поғона баландлиги, м; В1 ва В2 – драглайн ва роторли экскаваторларнинг кирмалари кенглиги, м.
Ички ағдарма сиғимдорлиги ҳар иккала кирма бўйича қазиб олинадиган жинсларни жойлаштиришга етарли бўлиши керак. Агар экскаваторлар турган горизонтлар ағдарма асосидан қанча баланд бўлса, ағдарма поғонаси ҳам шунча баланд бўлади.
Кирма ва ағдарма майдонларининг кенглиги қуйидагича ифодаланади
(h1 В1 + h2 В2)kк = В1Но + В2 Но' – 0,25tgβ(В12 + В22)
драглайн қазиб оладиган поғона баландлиги
8.10. - расм. Қоплама жинсларни драглайн билан қазишдан бўшаган майдонга тўкиш ва консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёрдамида ички а
Бунда драглайн ағдарма поғонаси қазиб олинаётган фойдали қазилма қатлами қалинлиги h, қоплама жинс поғонаси баландлиги h1 ва драглайннинг тўкиш баландлиги hт лар йиғиндисидан ташкил топган бўлиб, қуйидаги шартни қониқтирадиган драглайннинг тўкиш радиусига боғлиқ бўлади
R = c + h сtgα + c' + h1 сtgα' + z + Носtgβ,
бунда Но – драглайн ҳосил қилган ағдарма баландлиги,м; Но' – консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ағдармаси баландлиги, м; α ва α ' – фойдали қазилма ва қоплама жинс поғоналарининг қиялик бурчаклари, град.
Do'stlaringiz bilan baham: |