Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаваторлар



Download 27,35 Mb.
bet54/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

8.1. Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаваторлар
билан қазишдан бўшаган майдонга жойлаштириш
ишлари технологияси
Ушбу технология бўйича бажариладиган ишларда ишчи параметрлари катта бўлган очиш экскаваторлари (механик чўмичли ва драглайнлар) дан фойдаланилади. Бунда механик чўмичли экскаваторлар фойдали қазилма қатлами устида туриб қоплама жинсининг бор қалинлиги бўйича қазиб олиб, қазишдан бўшаган майдонга тўкади (8.1.-расм). Бу технологияда фойдали қазилманинг нурашдан сақлаш ва сифатсизланишини олдини олиш мақсадида фойдали қазилма қатлами устида кичик қалинликда қоплама жинс қолдирилади, фойдали қазилманинг ўзи эса, унинг устида қолидирлган жинсларни олиб ташлангандан кейин бир чўмичли экскаватор ёки юклаш машиналари ёрдамида қазиб олинади ва асосан, юқорига юклаш усулида транспорт воситаларига юкланади.
Қоплама жинсларнинг маълум қалинлиги учун технологик схемани ҳисоблаш экскаватор кирмасининг кенглиги В, фойдали қазилма қатлами қалинлиги h, поғона қиялик бўйича σ, ағдарма қиялик бурчаги в ва бошқа омилларга боғлиқ бўлган очиш экскаваторининг ишчи параметрларини танлаб олишдан иборатдир. Ҳисоблаш асосида қоплама жинсларнинг битта кирма сурилиш бирлиги бўйича қазиб олинадиган хажми v1, билан ағдармага тўкилган жинс хажми v2 ўртасидаги тенглик ётади.
Кирманинг битта сурилиш бирлигидаги қоплама жинслар хажми қуйидаги ифода орқали аниқланади.
бунда: Кк – жинсларнинг кўпчиш коэффициенти, Н – қоплама жинс қалинлиги, м.
Кон ишлари фронти узунлиги бирлигига тўғри келадиган ағдарма хажми қуйидагича аниқланади.
v2 = BHo - 0,25 B2 tgβ,
бунда: Но – ағдарма баландлиги, м, Но = H * Кк + 0,25B2 tgβ, м3
v1 = BHkр,
Экскаваторнинг тўкиш баландлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
≥ Но - h = H kр + 0,25 B2 Вtgβ – h, 3
Экскаватор тўкиш радиуси
Rр ≥ c +h ctgα + z + Ho ctgβ,
бунда: с – экскаватор ўқи билан фойдали қазилма поғонаси устки қирраси ўртасидаги масофа, м; z – қазишдан бўшатилган майдон кенглиги, м.
Муайян шароитда очиш экскаваторлари билан қазиб олинадиган қоплама жинсларининг мумкин бўлган қалинлигини қуйидаги ифодалар орқали аниқланади:
- экскаватор тўкиш баландлиги бўйича


8.1 - расм. Механик чўмичли экскаватор билан қоплама жинсларни қазиб олиб қазишдан бўшаган майдонга тўкишнинг технологик схемаси.

- экскаватор тўкиш радиуси бўйича



Қоплама жинсларнинг минимал қалинлиги қабул қилинади. Технологик схемаларни конструкциялашда қазишдан бўшаган майдон кенглигини камайтиришга, ички ағдарма қиялик бурчагини оширишга ва очиш ишлари учун кичик ўлчамларга эга бўлган экскаваторларни қўлланишини таъминлаш мақсадида экскаватор ўқи билан фойдали қазилма поғонасининг юқори қирраси ўртасидаги масофани камайтиришга эришиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қазишдан бўшаган майдон минимал кенглиги сув йиғиладиган ховузча (зумф) томон маълум қияликка эга бўлган, фойдали қазилма поғонаси бўйлаб ўтилган карьер сувининг чиқариш ариқчасининг ўлчамлари орқали аниқланади.
Фойдали қазилмани ташишга хизмат қиладиган транспорт коммуникациясини қатлам устига жойлаштириш қазишдан бўшаган майдон кенглигини камайтиришга имкон яратади. Бунинг учун ағдарма остига кориж ариқчаси томон кориж қувурлари ўрнатилади.

8.2 - расм. Драглайн билан қоплама жинсларни қазиб олиб қазишдан бўшаган майдонга тўкишнинг технологик схемаси.
Очиш ишларини бажаришда драглайн қоплама жинс поғонаси устида (8.2.а-расм) ёки оралиқ горизонтида жойлашган бўлиши мумкин (8.2.б-расм). Биринчи холда драглайн юқори унумдорликка эга бўлади, аммо у билан қазишдан бўшаган майдон ўртасидаги масофа катта бўлади. Иккинчи ҳолда эса драглайн қоплама жинсларнинг бир қисмини ўзи турган горизонтнинг юқорисидан қазиб олади, бу эса унинг унумдорлигини бирмунча камайтиришга олиб келади. Бироқ бу ҳолда драглайн ағдармага яқин туриши боис унинг ишчи органлари катта бўлиши талаб этилмайди.
Драглайн қўлланганда технологик схемани ҳисоблаш механик чўмичли экскаватор қўлланилгандаги шарт-шароитларни ҳисобга олган холда бажарилади.
Очиш жинсларини қазишдан бўшаган майдонга жойлаштириш шароитида ағдарманинг зарурий баландлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Но = Hkр + 0,25 В tgβ, м
Драглайннинг зарурий тўкиш баландлиги
≥ Но - h - H = 0,25 В tgβ - h + H (kр-1), м
Драглайннинг тўкиш радиуси
Rр ≥ b +h ctg γ+ a + h ctg α+ z + Ho ctgβ, м
Бунда: b – драглайн ўқи билан қоплама жинс поғонаси устки қирраси ўртасидаги масофа, м; γ – қоплама жинс поғонасининг мустахкам (турғун) қиялик бурчаги, градус; амайдонча кенглиги, м.
Драглайн оралиқ горизонтида жойлашган шароитда дастлаб пастки қоплама жинс нимпоғонасининг баландлиги қазиб олинган жинсларни қазишдан шарти бўйича хисoбланади:
Hн = Но - h - Hр = Нkр+ 0,25 В tgβ - h + Hр, м
Юқори қоплама жинс нимпоғонаси баландлиги
Hв = Н – Нн, м
Юқори нимпоғона баландлиги 0,5-0,7 экскаватор тўкиш баландлигига тенг қилиб қабул қилинади.
Ушбу схема бўйича драглайн билан қазиладиган қоплама жинс максимал қалинлиги Нк.ж қуйидаги ифода орқали аниқланади.

Горизонтал ва ётиқ фойдали қазилма ётқизиқларини қазиб оладиган карьерларда драглайнлар кенг қўлланилади. Бунда қоплама жинслар драглайнлар билан қазиб олиниб, бевосита қазишдан бўшаган майдонга жойлаштирилади. Драглайнлар ишчи органларининг ўлчамлари механик чўмичли экскаваторларга нисбатан анча катта бўлади.
Оддий шароитларда битта драглайн экскаватор-карьер схемасида ишлаши мумкин. Бунда у навбатма-навбат қоплама-жинсларни қазиб олиш ички ағдармага жойлаштириш, фойдали қазилмани эса транспорт воситасига юклаш схемасида ишлайди. Бу технология олтин ва кассетрит сочма конлари қазиб олишда фойдали қазилма йўқотилиш даражаси кам бўлганлиги учун истиқболли ҳисобланади.
Қоплама жинс қатламларида агрессив ўз-ўзидан ёнадиган ёки радиактив кон жинслари бўлган шароитларда атроф муҳидни бундай жинслар таъсиридан мухофаза қилиш учун уларни ағдармадан ажратиб қўйишни таъминлаш мақсадида қоплама жинсларни драглайн билан махсус схемада қазиб олинади.
Қоплама жинслар қалинлигида жойлашган агрессив жинсларнинг холатига нисбатан конлар уч типга бўлинади. Биринчи типга мансуб конларда агрессив жинслар қоплама жинслар қатламининг юқори қисмига жойлашган бўлиб, бевосита ер юзига чиқиши мумкин. Иккинчи тип конларида агрессив жинслар қоплама жинслар орасига жойлашган бўлиб, ер юзидан ва фойдали қазилма қатламидан инерт жинслар билан ажралган бўлади. Учинчи типдаги конларда агрессив жинслар бевосита фойдали қазилма ётқизиғи устида жойлашган бўлади.
Бундай шароитларда қоплама кон жинсларни қазиб олиш технологияси агрессив жинсларни кавжойлардан саралаб қазиб олиб, ағдарманинг остига жойлаштириш ва уни инерт жинслар билан бир томонлама ёки бутунлай ағдарма юқори қисмидан ажратиб қўйишни кўзда тутади (8.3. - расм). Ўз-ўзидан ёнишни йўқ қилиш учун агрессив жинсларни қалинлиги 0,5;1,5 м бўлган пластик ёки тўкилувчи жинс қатлами билан ёки қалинлиги 2-3 м ярим қоясимон жинслар билан қоплаб қўйиш кифоя.



8.3. – расм. Ағдармага агрессив жинсларни алоҳида жойлаштирилгандаги очиш ишларининг технологик схемалари: а ва б – агрессив жинслар ағдармадаги қоплама жинслар массиви устига жойлаш схемалари; в ва г – бу ҳам агрессив жинсларни қоплама жинслар массиви остига жойлаштириш схемалари.
Радиактив жинсларни ажратиб қўйиш учун уларни 0,6 – 1 м қалинликдаги инерт жинслар билан қоплаб қўйиш етарли бўлади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish