V = B · H · kр,
Қайта экскавацияланиши лозим бўлган қоплама жинсларининг умумий хажми қуйидагича ҳисобланади.
Vy =L · Ho - 0,25 L2 tgβ – h (0,5 h ctgα + z' + 0,5 h ctgβ), м3
бунда: Но – ағдарма баландлиги, м; L – қазишдан бўшаган майдоннинг тўкилган жинсдан бўшатилиши лозим бўлган кенглиги, м; z' - фойдали қазилма қатлами устига қисман тўкилган қоплама жинс кенглиги,м.
L=H(ctg α + ctg β)+z+z'
Драглайннинг қайта экскавациялаш параметрлари:
Rк + Rт =2H01 ctg β – h ctgβ + Hт ctg β,
бунда: Rк + Rт – эксковаторнинг қазиш ва тўкиш радиуслари, м., H01 – қайта экскавациялаш учун драглайнни жойлашиш баландлиги, м.
Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаватор билан фойдали қазилма қатлами устига қисман тўкмасдан қазишдан бўшаган майдонга жойлаштириш технологик схемасининг (8.4. в - расм) параметрлари қуйидаги ифодалар орқали ҳисобланади.
М + Р = f (Ho + h) – 0,25 f2 tg β,
Vy + B = f (Ho + h) – 0,25 B2 tg β,
М = f (Ho + h - 0,5 tg β) – 0,25 f2 tg β,
P = 0,5 B ftg β, M = Kк ∙ BH - Vy
Ho + h - бирламчи ағдарма баландлиги,м; h - фойдали қазмланинг қазиш поғонаси баландлиги, м; в - ағдарма қиялик бурчаги, градус; В - қоплама жинси қазиб олувчи экскаватор кирмаси кенглиги, м; Кк - қоплама жинсларининг ағдармадаги кўпчиш коэффициент; Н - қоплама жинс поғонаси баландлиги, ƒ -қoплама жинсларни жoйлаштириш учун зарур бўлган қазишдан бўшаган майдoн қалинлиги,м
Қоплама жинсларни турли ускуналар билан қайта экскавациялаш асосида қазиб олиб, қазишдан бўшаган майдонга жойлаштириш технологик схемаларини солиштириш қайта эксковациялаш коэффициенти бўйича амалга оширилади. Қайта экскавациялаш коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаваторлар ёрдамида қазишдан бўшаган майдонга қайта экскавациялаш барча технологик схемаларда кирма кенглигини ҳисоблаш заруратини туғдиради. Одатда кирма кенглиги (В) экскаваторнинг максимал унумдорлигини таъминлаш шарти бўйича аниқланади. Фойдали қазилмани қазиб олиш технологияси кирма кенглигини танлаб олишга таъсир кўрсатади, яъни кирма кенглигини ошиши қоплама жинс поғонаси баландлигини камайишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида поғона пастки қисмида қолган жинсларни бошқа механизация воситаси билан қазиб олиниши туфайли унга кетадиган харажатларни кўпайишига ва экскаватор бурилиш бурчагини катталашуви сабабли унинг унумдорлигини камайишига олиб келади. Аммо, кирма кенглигини катта бўлиши фойдали қазилма қатламининг очилган қисми майдонининг кенг бўлишини таъминлайди ва фойдали қазилмани қазиб олиш ишларини соддалаштиради.
Қоплама жинсларни бир чўмичли экскаватор билан қазишдан бўшаган майдонга тўкиш технологияси ва қайта экскавациялашнинг параметрлари иш фронти узунлик бирлиги бўйича ҳисобланади. Бунда икки холат бўлиши мумкин.
Агар қоплам жинсларни оддий ва қайта экскавациялаш билан қазишдан бўшаган майдонга тўкиладиган бўлса, бундай холатда иш фронти узунлик бирлиги бўйича фойдали қазилманинг қалинлиги ёки унинг устки майдони кенглиги ўзгаришини ҳисобга олиш зарурати туғилади. Ҳисоблаш учун қоплама жинсларнинг максимал ва фойдали қазилманинг минимал қалинлиги қабул қилинади.
Чуқурлиги катта бўлган карьернинг ён томонлари (фланги) бортларида мухoфаза ва транспoрт бермаларини жойлаштириш ағдарма иш фрoнти узунлигини қисқартиришга oлиб келади. Бунда қоплама жинсларни қазиб олинаётган участкадан бевосита қазишдан бўшаган майдонга тўкиш мумкин бўлмайди. Шу сабабли қоплама жинсларни карьер фланги ёнбағрига ёки қазишдан бўшаган майдонга тўкиб, кейин қўшимча қайта экскавациялаш ёки ҳисобланган экскаватор параметрларидан катта параметрларга эга бўлган экскаваторлардан фойдаланиб ички ағдармага жойлаштирилади (8.6.- расм). Бундай холатлар карьерни лойиҳалашда ҳисобга олинади. Экскаваторнинг ишчи параметрлари қоплама жинсларни иш фронтига нисбатан маълум бурчак остида туриб экскавация қилишга етарли бўлиши керак. Юқорида кўриб чиқилган технологик схеманинг авфзалликлари: қоплама жинсларни қазиш ишлари харажатларининг кичик, экскаватор унумдорлигининг юқори ва технологик йўқотишларининг минимум бўлишидир.
8.6. - расм. Қатлама жинсларни боши берк кавжой билан қазиб олиб, карьер бортига жойлаштириш.
Қоплама жинслар жуда қалин ва ички ағдарма турғунлиги юқори бўлган шароитларда кўп марта қайта экскавациялаш асосида қоплама жинсларни ички ағдармага жойлаштириш мумкин. Бунда қайта экскавациялашни такрорлаш унга кетган харажатлар миқдори то қоплама жинсларни транспорт ёрдамида ички ағдармага жойлаштиришга сарфланадиган харажатларга тенглашгунча давом эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |