Е.Е.Шваков. Анализ основных подходов к формированию механизмов реализации региональной инвестиционной политики в Российской Федерации // Вестник молодых ученых: сборник научных работ. – Горно-Алтайск: РИО ГАГУ, 2006. №3. 87–97-б.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
да инвесторларни имтиёзли солиққа тортиш ҳақида инвесторлар-га фақат бунинг оммавий ахброт воситаларида кенг ёритилиши туфайлигина маълум бўлади.
«Харажатлар-даромад» тизимида бўлган, инвестиция лойиҳа-лари ва улар билан боғлиқ рисклар ва харажатлар ўсишига йў-налтирилган механизмлар замонавий ҳудудий инвестиция сиёса-тининг асоси ҳисобланади.
Мамлакат субъектлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ор-ганлари ўз ваколатлари доирасида инвесторларга имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этиши, муҳандислик ва транспорт инфрату-зилмасини молиялаштириши, ҳудудий ва маҳаллий бюджет, шу-нингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига инвестиция лойиҳаларини бошқа шаклда қўллаб-қувватлаши мумкин.
Ҳудудда инвестиция фаолиятини молиявий-иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг асосий воситалари солиқ ва молия механизмла-ри ҳисобланади. Солиқ механизмлари воситасида инвесторлар учун солиқ юкини пасайтириш амалга оширилади ва инвестиция лойиҳаларининг ўзини қоплаш даврини қисқартиришга эришилади. Молиявий механизмлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида инвесторларга тўғридан-тўғри дотациялар (субсидиялар) тақдим этиш ёки муайян пул ифодасига эга бўлган бошқа ёрдам кўрсатиш, масалан ер участкаси ёки бошқа давлат мулкидан фой-даланганлик учун ижара тўловини пасайтиришдан иборат бўлади.
Солиқ билан боғлиқ қўллаб-қувватлаш воситалари қаторига қуйидагилар киради:
ҳудудий бюджетларга (фойда солиғи, корхоналар мулк солиғи) ва маҳаллий бюджетларга (мулк солиғи, ер солиғи) солиқларни тўлашдан вақтинчалик тўлиқ ёки қисман озод қилиш;
ҳудудий ва маҳаллий бюджетларга солиқ тўловларини кечик-тириш ёки муддатини узайтириш;
инвестицион солиқ кредитларини тақдим этиш;
инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш молиявий во-ситалари;
инвесторларга ҳудудий ва маҳаллий бюджетлар давлат му-ниципал кафолатлари тақдим этиш;
мамлакат субъектининг давлат мулкида ёки ҳукумат орган-ларининг муниципал мулкида бўлган мулк ва ер участкаси-дан фойдаланганлик учун ижара тўлови имтиёзли ставка;
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
бюджет (инвестиция) кредитлари;
ҳудуд корхоналарининг (акциядорлик жамиятлари) устав капиталида иштироки;
чиқарилган маҳсулотга маҳаллий ва ҳудудий бюджетлар маблағлари ҳисобига инвесторларга субвенциялар тақдим этиш;
инвесторларга банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ҳудудий ва маҳаллий бюджетлардан субсидиялаш.
Ҳудуднинг инвестиция салоҳияти жорий ҳолатини яхшилаш инвесторлар учун механизмларни шакллантириш билан бевосита боғлиқ. Инвестиция сиёсатининг бу иккала функционал йўнали-ши биргаликда унинг мазмунини белгилаб беради. Бунда шуни тан олиш керакки, ҳудудга улар ёрдамида инвесторлар жалб қилинадиган инвестиция сиёсати воситалари бир вақтнинг ўзи-да билвосита равишда ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини оши-ради.
Шу билан бир пайтда, ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини, унинг тавсифномаларини ошириш ҳам инвестициялашнинг рағ-батлантирувчи омили сифатида иштирок этади. Иқтисодий ўсиш-нинг инвестиция сиёсати ушбу йўналиши доирасида инвестор-нинг харажатларини пасайтириш ва инвестиция лойиҳаси сама-радорлигини оширишга имкон берадиган ҳудуд инвестиция са-лоҳияти муайян кўрсаткичларини яхшилашга эришилади. Яъни, ушбу воситалар, инвесторларни рағбатлантириш воситалари си-фатида, «хўжалик-даромад» тизимида бўлади, бироқ, уларнинг биринчисидан фарқли равишда, улар пул баҳосида узил-кесил ифодаланиши ва муайян инвесторга нисбатан қўлланиши мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, улар битта инвестор эмас, балки ҳудудга келган барча инвесторлар учун инвестициялаш шартлари яхшиланади. Иқтисодий ўсиш инвестиция сиёсатининг ушбу йў-налишини амалга ошириш воситалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
маҳаллий ва ҳудудий бюджетлар маблағлари ҳисобига ҳу-дуднинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси яратишни молия-лаштириш (жорий ҳолатни яхшилаш);
ҳудуд иқтисодиётининг устувор тармоқлари учун мамлакат ва ҳудуд таълим муассасаларида маҳаллий аҳолини тайёр-лашни молиялаштириш;
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
давлат ҳукумати органлари ҳаракатларидан (ҳаракатсизли-гидан) кафолатлаш, жумладан, маҳаллий ва ҳудудий ҳукумат органларида коррупцияни бартараф қилиш;
нодавлат ташкилотларининг ноқонуний ҳаракатларидан ка-фолатлаш, алоҳида ҳудудда хўжалик юритишнинг ҳуқуқий режимини кучайтириш;
ҳудуднинг давлат ва муниципиал мулкида бўлган ер участ-калари ва нотурар-жой фонд объектларини ижарага олиш ёки мулк қилиб сотиб олиш бўйича инвесторларга ёрдам кўрсатиш.
Ҳудуд инвестиция сиёсатининг навбатдаги функционал йўна-лиши унинг ахборот таъминоти ҳисобланади. Инвесторлар ҳудуд-ларда инвестиция тизимининг ахборот шаффофлигини баҳолайдилар. Асосан инвестициялар объектлари ҳақида ахборот очиқ бўлади.
Ахборот сиёсати ахборот таъминотининг асосий вазифаси инвесторлар нигоҳида ҳудуднинг ижобий имиджини шаклланти-риш ва унга инвестиция лойиҳалари, уларни инвестиция фао-лиятини ҳудудда амалга ошириш қоидалари ва таомиллари ҳа-қида ахборот етказиш ҳисобланади.
Қуйидагилар иқтисодий ўсиш инвестиция сиёсатининг ахбо-рот йўналиши воситалари бўлиб хизмат қилади:
ҳудуд ҳақида батафсил ахборот, жумладан, бизнес юритиш шартлари ҳақида маълумотлар, шунингдек, амалга ошири-лиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълу-мотлар жойлаштириладиган Интернет-сайтларни қўллаб-қувватлаш;
инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлил ва маслаҳат марказларини яратиш;
эркин ишлаб чиқариш майдонлари каталогларини ишлаб чиқиш;
ҳудуд корхоналари бизнес-профилларини ишлаб чиқиш;
қоғозли ва магнитли шаклда «Бизнес-йўл кўрсаткич», «Ин-весторнинг йўл кўрсаткичи» ва бошқа справочникларни нашр қилиш;
потенциал инвесторлар иштирокида анжуманлар ўтказиш;
инвесторлар маълумотлар тўпламини яратиш, ҳудудда ин-вестицион имкониятлар бўйича ахборотни аниқ манзилли тарқатиш;
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
халқаро симпозиум, кўргазма ва анжуманларда иштирок этиш;
ҳукумат ва бизнес вакилларидан иборат хорижий делегация-лар ташрифини ташкил қилиш;
потенциал инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилиш учун ҳудуднинг инвестицион
имкониятларини тайёрлаш ва тақдим этиш.
Инвестор ҳудудга кириб келгандан бошланадиган ва инвестиция лойиҳаси ўзини қоплаш нуқтасигача давом этадиган инвестицион бошқариш инвестиция сиёсатининг ахборот йўналиши ва унинг давоми ҳисобланади.
Инвестицион бошқариш воситалари қуйидагилар ҳисобла-нади:
ҳудудда бизнесни ташкил қилиш ва юритишнинг исталган масалалари бўйича маслаҳатлар беришни ташкил қилиш;
инвесторларга шартнома асосида ҳудудда корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, суғурта, ли-зинг бўйича ҳудуддаги солиқ органлари билан алоқада хиз-матлар кўрсатадиган ихтисослашган ваколатли компания-ларни конкурсли асосда ташкил қилиш;
хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик ва инвестицион фао-лиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга йўналтирилган маслаҳат органларини ташкил қилиш;
инвестицияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ма-салаларини ҳал қилишнинг маъмурий механизмларини оп-тималлаштириш ва ушбу жараёнда инвесторнинг ўтиш вақтини минималлаштириш;
ҳудудда назорат органлари билан алоҳида масалаларни ҳал қилиш;
инвесторларга ўзаро боғлиқ бўлган фаолият йўналишлари бўйича битта жойда хизмат кўрсатишни кўзда тутадиган «ягона дарча» тизимини яратиш (масалан, ер участкасини
расмийлаштириш, лойиҳа ҳужжатларини мувофиқлаштириш ва объект қурилиши учун рухсатнома олиш).
Умуман олганда, инвестицион бошқариш муваффақиятлари хизмат ходимларининг профессионаллик даражаси билан белги-ланади, шу сабабли инвестицияларга кўмаклашиш ва бошқарув
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
органини шакллантириш инвестиция сиёсатининг асосий вази-фаларидан ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳудудда инвестиция сиёсатини амалга ошириш воситаларидан фойдаланишда ҳудуддаги инвестиция муҳитини яхшилаш имконияти пайдо бўлади, бу эса, ўз навбатида, унинг барқарор ривожланишига катта қадам бўлади.
Барқарор ривожланиш индикаторларини ишлаб чиқиш катта миқдордаги ахборот олишни талаб қиладиган комплексли жа-раён бўлиб, бу ахборотни олиш доим ҳам осон эмас, баъзида эса умуман имконсиз ҳисобланади. Тизимга кирадиган индикатор-ларнинг кўплиги, зарур статистик маълумотлар йўқлиги сабабли кўплаб мамлакатларда улардан фойдаланишни қийинлаштиради.
Барқарор ривожланиш соҳасидаги жаҳон тажрибаси шуни кўр-сатадики, уни ташкил қилишга икки ёндашув мавжуд:
ҳар бири барқарор ривожланишнинг алоҳида жиҳатларини акс эттирадиган индикаторлар тизимини тузиш. Кўпинча умумий тизим доирасида қуйидаги кўрсаткичларнинг қуйи тизимлари ажра-тиб кўрсатилади: экологик, иқтисодий, ижтимоий, институционал.
унинг асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарорлик даражаси ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлган интеграл, агрегацияланган индикатор тузиш.
Агрегациялаш одатда учта кўрсаткичлар гуруҳи асосида амал-га оширилади: экологик-иқтисодий, экологик-ижтимоий-иқти-содий, экологик кўрсаткичлар.
Бир қатор халқаро ташкилотлар барқарорлик агрегацияланган индикаторини тузиш билан фаол шуғулланиб келмоқда. Энг муваф-фақиятли лойиҳалар сифатида БМТ ва Жаҳон банки ишланма-ларини қайд этиш мумкин. Агрегацияланган индикатор мавжуд-лиги, энг аввало, қарор қабул қиладиган шахсларга мамлакат барқарорлиги, ривожланиш йўналишининг экологиклиги ҳақида мулоҳаза юритишга имкон беради. Шундай қилиб, ушбу кўрсаткич ҳозирги кунда иқтисодий фаровонлик ва иқтисодий ривожланиш барқарорлиги улар орқали ўлчанадиган ЯИМ, ЯММ ва миллий даромад каби кўрсаткичларнинг аналоги бўлиши мумкин бў-ларди. Бироқ, методологик ва статистик муаммолар, ҳисоб-китоб қилиш қийинлиги туфайли бутун дунёда эътироф этилган ин-теграл индикатор ҳозирча йўқ.
12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |