Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet118/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Иқтисодиётнинг хусусий секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:

► маҳаллий корхоналарни қайта қуриш дастурларини амалга ошириш, солиқ юкини пасайтириш, ишлаб чиқаришни ин-вестицион қайта таъмирлаш вазифаларига мос келадиган амортизация сиёсатини такомиллаштириш йўли билан улар-





374


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

нинг инвестиция салоҳиятини ошириш учун шароитлар яратиш;





  1. фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш учун талаб қилинадиган замонавий технологик асбоб-ускуналар-ларни мамлакатга олиб кириш учун ташқи савдо ва солиқ режимини эркинлаштириш;




  1. корхоналарга улар жойлашган участкаларга эгалик ҳуқуқини бериш асосида маҳаллий корхоналарнинг инвестицион жо-зибадорлигини ошириш;

  2. иқтисодиётнинг барча секторларида мажбурий халқаро ҳи-собот стандартларини жорий қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва

аудиторлик фаолиятини ислоҳ қилиш.


Мамлакатда, ҳудудда амалга оширилаётган инвестиция сиёса-тининг муайян мазмуни амалдаги қонунчиликда тавсифланади. Инвестиция қонунчилигини шакллантириш жараёнини таҳлил қилишда қуйидаги муҳим жиҳатларни эътиборга олиш лозим.




Биринчидан, инвестиция қонунчилиги шаклланишига (мамла-кат ва ҳудудий даражада) таъсир этадиган энг муҳим омиллардан бири чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида очилаётган имкониятлар ҳисобланади.


Иккинчидан, инвестиция киритишни ҳуқуқий шартларининг қулайлик даражаси ва ҳудудлар рейтингини ишлаб чиқиш чет эл инвесторларини жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бошқача қилиб айтганда, риск юқори ва салоҳияти паст бўлган ҳудудлар энг қулай қонунчилик майдонига эга бўлади.

Бунда, ҳудудий инвестиция қонунчилигининг ижобий самара-сини ишлаб чиқиш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланиш даражаси пастлиги ва ноқулай ихтисослашув омилларини тўлиқ бартараф қилиш учун етарли даражада кучли бўлмаслиги мум-кин, лекин шунга қарамай, яхшироқ қонунчилик майдони ҳисобига ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини жиддий ошириш мум-кин.


Ҳудуд инвестиция сиёсатининг базавий элементи сифатида ҳудудий инвестиция қонунчилигига эътибор кучлилигини белги-лаб берадиган учинчи ҳолат шундан иборатки, унинг асосида, ҳудуддаги инвестицион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва тар-тибга солишнинг ташкилий тузилиши ва инвестицияларни рағ-батлантиришнинг иқтисодий механизмлар тизими шаклланади.





375


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Ҳудуд иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш масаласи-ни ечиш учун ҳудудий инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш зарур. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳудуд инвестиция сиёсати – бу ҳудудий маъмурият органлари фаолияти бўлиб, у инвестиция-лар манбаини излаб топишга ва уларни самарали фойдаланила-диган соҳаларга йўналтиришга қаратилган бўлиши керак.


Ҳудуд инвестиция сиёсатининг мақсадини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:





  1. Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, устувор тармоқлар-ни ривожлантириш.




  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувват-

лаш.




  1. Қўшимча иш жойларини яратиш.




  1. Барча манбалардан инвестицион ресурсларни жалб қилиш. Шу билан бирга хорижий инвестицияларни жалб қилиш.




  1. Нодавлат инвестиция фондларини, шу билан бирга венчур фондларни ташкил этиш.




  1. Инновация фаолиятида лизингдан фойдаланишни кенгай-тириш.




  1. Имтиёзлар тизимини такомиллаштириш.




  1. Инвестиция муҳитини ва жозибадорликни таъминлаш. Республикамизда стратегик контекстда макроиқтисодий барқа-

рорлик ва мутаносиб иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда мувозанатли ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги ҳудудий ижтимоий-иқтисо-дий ривожланишдаги ассиметрик тафовутнинг мавжудлиги, мав-жуд иқтисодий-ресурс салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва нисбатан паст даражада ривожланган ҳудудларда иқтисодий ри-вожлантиришни жонлантиришга қаратилган фаол ҳудудий ин-вестиция сиёсатини амалга оширишни тақазо қилади. Бунда ҳуду-дий молиявий-инвестицион салоҳиятни тўғри баҳолаш ва бошқа-риш негизида инвестицион фаолликни янада жонлантириш бўйича ислоҳотларни чуқурлаштиришни талаб қилмоқда.


Ҳудуд инвестиция сиёсатини амалга ошириш механизми ин-вестиция сиёсатининг асосий воситалари тўплами ва мақсадли кўрсатмаларга эришиш учун уларни қўллаш таомиллари йиғин-дисини ифодалайди.





376


12-боб. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ ВА МУҲИТИ

Иқтисодий ўсиш инвестиция сиёсатининг барча воситаларини тўртта функционал йўналиш бўйича гуруҳлаш мумкин.1 Бунинг учун қуйидагилардан фойдаланилади:





  1. инвесторларнинг ҳудуд ишлаб чиқаришига маблағлар кири-тишни оптималлаштиришга ундаши ва мотивацияси;




  1. инвесторларни ҳудуднинг инвестиция муҳити ҳақида хабар-дор қилиш;




  1. ҳудуд инвестиция салоҳиятини ривожлантириш;

  2. инвестиция лойиҳасини амалган оширишни тўлиқ амалга

оширишгача қўллаб-қувватлаш (қоплай олиш).
Ушбу воситалар йўналиши турличадир. Хусусан, ундовчи механизмлар ва инвесторларнинг ахборот таъминотига алоқадор бўлган дастлабки икки йўналиш воситалари ҳудуд ташқарисида ишлайди, шу сабабли, улар ҳудудга нисбатан ташқи инвестиция сиёсати омилларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга йўналтирилади. Инвестицион бошқариш ва инвестиция салоҳия-тини ривожлантириш ҳудуднинг ички инвестиция муҳити тарки-бий қисми ҳисобланади, уларнинг таъсири алоҳида ҳудуд билан чегараланади, шу сабабли улар инвестиция сиёсатининг ички қуйи тизимини ривожлантириш йўналишлари сифатида иштирок этади. Бундай ёндашув SWОT-таҳлил натижаларини ҳудуд инвес-тиция тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар билан боғлашга имкон беради. Бироқ шуни тан олиш керакки, тақдим этилган бўлиниш етарли даражада шартли ҳисобланади. Айрим воситалар инвестиция сиёсатининг ички қуйи тизимини яхши-лайдиган ва шу билан бир вақтда ўз ҳаракатларини алоҳида ҳудуддан ташқарида намоён қиладиган омиллар ҳисобланади.

Шу сабабли, инвестиция сиёсатининг барча воситаларини ҳудуд инвестиция сиёсатининг қиёфасини белгилаб берадиган мазмунга оид ҳамда асосий воситалардан ҳосил бўлган ташкилий воситалар-га бўлиш тавсия этилади. Бироқ, ташкилий воситаларсиз асосий воситаларни амалга оширишнинг имкони йўқ, чунки уларнинг намоён бўлиши ташкилий воситалардан амалий фаолиятида фой-даланиш воситасида амалга оширилади. Масалан, муайян ҳудуд-






  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish