Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet126/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Молия-кредит тизими: солиқ ва кредит сиёсати, иқтисоди-ётнинг реал сектори корхоналарининг фойдалилик ва рентабел-лик даражаси. Нарх сиёсати ва нархни шакллантириш сиёсати.

  • Инфратузилма: банк тизими ривожланиши ҳолати, транс-порт, коммуникация хизматлари ва меҳмонхона хўжалиги соҳа-лари, товар ва фонд биржалари, маркетинг, консалтинг, аудитор-лик хизматлари, суғурта соҳаси тармоғининг ишончлилиги.




    1. Экологик вазият: атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси, радиацион фон, зарарли чиқиндилар.

    2. Ижтимоий омиллар: жамоатчиликнинг хусусий мулк ва хорижий инвестицияларга муносабати; жамиятнинг маф-куравий бирдамлик даражаси; мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий масалалари бўйича келишувнинг мавжуд-лиги; ишчи гуруҳининг ташкилотчилиги.

    Иқтисодиётдаги инвестиция муҳити, биринчи навбатда, мамла-катдаги иқтисодий барқарорлик билан белгиланади. Мамлакатдаги иқтисодий аҳволни таърифлайдиган асосий кўрсаткичлар (ЯИМ, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўсиши суръатлари, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши даражаси ва ҳоказо-лар) айни вақтда етарлича барқарор динамикага эга ва қулай инвес-тиция муҳитини шакллантиришда салмоқли кафолат ҳисобланади.


    Инвестиция қабул қилувчи мамлакат ички бозори сиғимининг катталиги хорижий инвесторлар учун муҳим омил ҳисобланади. Таҳлиллар кўрсатишича, Ўзбекистоннинг ички бозори истеъмол





    395


    МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



    товарлари билан ҳали тўлиқ тўйинтирилмаган, шу боис аҳоли ялпи талабининг сезиларли қисми импорт ҳисобига қондирилади.


    Капитални ташқаридан жалб қилишга ёрдам берадиган омил хорижий тадбиркорларга инвестициялаш учун қулай муҳитни шакл-лантиришга кўмаклашадиган рағбатлар тизимини таклиф қилишдир. Республика қонунчилиги томонидан мустақиллик йилларида қабул қилинган имтиёзлар ва рағбатлар етарли миқдорда бўлиб, инвесторлар фаолиятининг ҳамма жиҳатларини қамраб олган.


    Умуман олганда, инвестиция муҳити – бу мамлакатнинг маълум бир ҳудудига киритиладиган инвестицияларнинг самара-дорлигини ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий шарт-шароитлар мажмуасидир. Мамлакатдаги умумий инвестиция муҳити ҳудуд, тармоқ ва корхоналардаги ин-вестиция фаолиятига таъсир кўрсатади. Инвестицияларни шакл-лантириш ва улардан фойдаланиш, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион сиёсати асосида амалга оширилади. Бу сиёсат биринчидан, капитал қўйилмаларнинг устувор йўна-лишларини, иккинчидан, ишлаб чиқариш кучларини тўғри жой-лаштириш ва ривожлантириш, учинчидан, фан-техника тарақ-қиёти ва бутун иқтисодиётнинг ривожланишини белгилаб беради.





    Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   198




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish